Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтинги эълон қилинди

23.08.2021, 18:00

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига ахборот хизматлари раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг рейтингини эълон қилиб бориш вазифаси юкланган.


Мазкур топшириққа асосан 2019 йил 3 октябрда“Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида 3187-рақам билан рўйхатдан ўтказилган.


Ушбу низомга кўра, Агентлик икки йилдан буён давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари матбуот котибларининг жамоатчиликка Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор ва топшириқларининг ижроси, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифалари ҳақида тезкор, холис ҳамда биринчи манбаа сифатида тўлиқ ахборот етказиши, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари фаол мулоқот ўрнатиш, эълон қилинаётган танқидий материалларга ўз вақтида ва сифатли муносабат билдириш борасидаги фаолиятини ўрганиб, баҳолаб келмоқда.


Жорий йилнинг июль ойида Агентлик томонидан республика даражасидаги 139 та (ўтган йили 125 та) ташкилот ва идоралар ҳамда 206 та (ўтган йили 201 та) туман ва шаҳар ҳокимликлари матбуот котибларининг 2021 йил I ярим йиллик фаолияти самарадорлиги ўрганилди.


Жумладан, ўрганиш давомида баҳолашда Низомга кўра:


– ахборот хизмати раҳбари фаолияти иш ҳажми (ўтказган матбуот тадбирлари, уларда оммавий ахборот воситаларининг иштироки таъминлангани, ёритилиш қамровининг кенглиги ҳамда бир вақтнинг ўзида тадбирларни ижтимоий тармоқларда онлайн эфирлар орқали жамоатчиликка етказиб бериш борасидаги талаблар);


– ахборот хизмати раҳбари иш фаолияти сифати (матбуот тадбирларига профессионал ёндашув, биринчи раҳбарнинг иштироки, ахборотни етказиб беришда турли инструментлардан фойдаланган ҳолда инфографика, фото, видео, аудио ва матн шаклида жамоатчиликка тақдим этиш маҳорати);


– ахборот хизмати раҳбари иш самарадорлиги (ташкилот ҳақидаги ахборотни радио/телевидение, газета ва журналлар, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва веб-сайтлар имкониятларидан тўлақонли фойдаланган ҳолда ёрита олиши, ташкилот мутасадди бўлган соҳалардаги муаммоларни кўра билиши ва ўз ресурсларида эълон қилишдаги ташаббускорлиги, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материалларга муносабат билдиришдаги тезкорлиги, муайян ахборот воқелиги муносабати билан расмий баёнот (шу жумладан видео форматида) бериши, амалга оширилаётган ишларнинг хорижий оммавий ахборот воситаларида ёритиши асосий мезон қилиб олинди.


Ҳар бир ахборот хизмати раҳбарининг рейтинги ўзи тааллуқли бўлган йўналиш доирасида ўрганилиб, таснифланди.


Яъни, жорий баҳолашда ташкилотлар:


- Марказий ташкилотлар;

- Вазирликлар;

- Давлат қўмиталари ва қўмиталар;

- Агентликлар;

- Инспекциялар;

- Марказлар;

- Акциядорлик жамиятлари ва компаниялар;

- Бошқа республика ташкилотлари;

- Уюшмалар;

- Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тарзида муайян йўналишларга бўлиб олинди.


Шунга кўра, 2021 йил июль ойига қадар Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари хулосалари асосида ахборот хизмати раҳбари лавозимига расман тасдиқланиб, фаолият юритиб келган республика даражасидаги 139 нафар матбуот котибидан 29 нафарининг (ўтган йил якунида 14 нафар) иш натижалари юқори, 74 нафариники (ўтган йил якунида 67 нафар) ўрта, 23 нафариники (ўтган йил якунида 30 нафар) қониқарли, 13 нафари (ўтган йил якунида 17 та)нинг фаолияти паст даражада, дея баҳоланди. Бир сўз билан айганда, юқори даражали матбуот котиблари сони 15 нафарга ортган бўлса, қониқарли даражадаги матбуот котиблари 7 нафарга, паст даражадаги матбуот котиблари 4 нафарга камайди.




Туман ва шаҳарлар ҳокимликлари кесимида 206 нафар матбуот котибидан 10 нафарининг (ўтган йил якунида 6 нафар) фаолияти юқори, 83 нафариники (ўтган йил якунида 7 нафар) ўрта, 70 нафариники (ўтган йил якунида 117 нафар) қониқарли, 38 нафариники (ўтган йил якунида 60 нафар) эса паст даражада, деб топилди. 5 та ҳолатда матбуот котиби лавозими вакант бўлгани ва олти ойдан кам фаолият юритгани сабабли баҳоланмади. Бир сўз билан айтганда, қуйи тизимда юқори даражали матбуот котиблари 4 нафарга, ўрта даражадаги матбуот котиблари 76 нафарга ортган бўлса, қониқарли даражадаги матбуот котиблари 47 нафарга, паст даражадаги матбуот котиблари 22 нафарга камайди. Бу Агентлик томонидан матбуот котиблари билан мунтазам равишда ўтказилаётган медиа-тренинглар ҳамда ўзаро ҳамкорликнинг натижаси ҳамдир.


Тегишли Низом талабларига кўра:


марказий ташкилотлар йўналишида Марказий банк (А. Назаров);


вазирликлар йўналишида Соғлиқни сақлаш (Ф. Санаев), Адлия (С. Ўринбоева), Халқ таълими (Л. Рустамова), Ички ишлар (Ш. Гиясов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш (Ш. Ахматов), Энергетика (Э. Бекмуродова), Мудофаа (Б. Зулфиқоров), Мактабгача таълим (М. Асқархўжаева), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш (С. Боймирзаева), Қурилиш (Р. Эгамбердиев) вазирликлари;


давлат қўмиталари ва қўмиталар йўналишида Давлат солиқ (М. Назаров) ва Давлат божхона қўмиталари (Н. Cаломов);


агентликлар йўналишида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари (С. Зокирова), “Ўзархив” (А. Алиев), Кадастр (Н. Атамуратов), Ёшлар ишлари (Н. Абдуқодиров), Президент таълим муассасалари (Д. Собирова) агентликлари;


инспекциялар йўналишида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ш. Хўжақулов);


марказлар йўналишида Гидрометеорология хизмати маркази (М. Асқарова),


акциядорлик жамиятлари ва компаниялар йўналишида “Ўзбекистон товар-хомашё биржаси” АЖ (Ҳ. Тиллабоев), “Ҳудудгазтаъминот” АЖ (М. Маметова), “Ўзсувтаъминот” АЖ (А. Муродов), “Ўзкимёсаноат” АЖ (М. Хаитова);


бошқа ташкилотлар йўналишида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (М. Бозоров);


маҳаллий давлат ҳокимияти органлари йўналишида Самарқанд вилояти (М. Мирзаев), Бухоро вилояти (О. Жўраев), Жиззах вилояти (А. Бинокулов), Қашқадарё вилояти (А. Содиқов) ҳокимликлари;


туман ва шаҳар ҳокимликлари йўналишида Самарқанд (А. Пўлатов), Каттақўрғон (Ж. Носиров), Урганч (Б. Худайберганов) шаҳарлари, Булунғур (А. Жаббаров), Самарқанд (Б. Хонкелдиев), Жомбой (О. Одилов), Оҳангарон (Э. Утбасов), Ҳазорасп (Ж. Усманова), Янгибозор (У. Нурметова), Учтепа (Т. Тўраев) тумани ҳокимликлари ахборот хизмати раҳбарлари 2021 йилнинг биринчи ярмида юқори натижа қайд этди.




Мазкур ташкилотлар ахборот хизматлари томонидан ахборотни замонавий формат, онлайн ва кенг қамровли усулда оммавий ахборот воситалари (радио/телевидение, газета, ижтимоий тармоқлар, мобил мессенжерлар ва веб-сайтлар) орқали фойдаланувчиларга инфографика, фото, аудио, видео ва матн шаклларида, муайян белгиланган вақт оралиғида етказиб бериш;


- соҳага доир муаммоларни биринчи манба сифатида олиб чиқиш (ўзини ўзи танқид қила олиш);

- ижтимоий тармоқларда мавзуга алоқадор воқеа-ҳодисаларга тезкор муносабат билдириш ва ўз расмий саҳифларида ёритиш;

- ташкилот ва у билан боғлиқ жараёнларни аҳолига етказишда видео ва матн шаклидаги баёнотлар билан чиқишлар қилиш;

- хорижий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистоннинг соҳага доир имижини оширишга қаратилган материалларни кенг эълон қилиб боргани аниқланди.


Бироқ, баҳолаш натижалари таҳлилига кўра, аксарият ахборот хизмати раҳбарлари (81 нафар (58,2 фоиз) видео форматида расмий баёнот бериш бўйича паст кўрсаткич қайд этган. Хусусан, қуйидаги матбуот котиблари ОАВ ёки ўз ресурслари орқали видео форматда баёнот бермаган - Молия, Туризм ва спорт (собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги), Сув хўжалиги вазирликлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), “Маҳалла ва оила” илмий тадқиқ институти, “Олмалиқ кон металлургия комбинати”, “Ўзагролизинг” АЖ, “Дори-дармон” АК, Хоразм, Андижон вилояти ҳокимликлари. Ваҳоланки, матбуот котибини кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва журналистларга ташкилот юзи сифатида танилиши муҳим аҳамиятга эга.


Таҳлиллар 31 нафар (22,3 фоиз) ахборот хизмати раҳбари томонидан ижтимоий тармоқларда берилган онлайн эфирлар сони жуда кам эканини кўрсатди. Аслида эса бугунги кунда “Facebook”, “Instagram” каби ижтимоий тармоқларда жонли эфирга чиқиш учун ҳеч қандай қўшимча ускуна ёки ишчи кучи талаб этилмайди. Буни интернетга уланган уяли телефон ва унинг камераси орқали исталган матбуот тадбири пайтида амалга оширса бўлади.


Баҳолаш мезонида алоҳида эътибор қаратилган йўналишлардан яна бири – ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган танқидий материалларга ахборот хизматининг расмий муносабатини билдириш ҳолатидир. Республика бўйича умумий ҳисобда танқидга жавоб бериш кўрсаткичи сезиларли даражада ўсган. Хусусан, ташкилотлар томонидан ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган 3178 та танқидий материалнинг 2913 таси (ёки 92 фоизи)га расмий муносабат билдирилган бўлса-да, тезкорлик талаблари бўйича айрим ташкилотлар ахборот хизматлари фаолиятида камчиликларни кузатиш мумкин.


Туман ва шаҳарлар ҳокимликларида эса ташкилий масалалардаги камчиликлар, ахборотни етказиб беришда замонавий ёндашувлардан фойдаланмаслик, кузатувчилари кам бўлган телеграм каналлари билан чекланиш, шунингдек, ишнинг тизимли олиб борилмаслиги каби камчиликлар яққол кўзга ташланмоқда. Қолаверса, аҳолини радио, телевидение, газета ва журналлар, кўп мухлисларга эга бўлган ижтимоий тармоқлар ҳамда веб-сайтлар орқали хабардор қилиб бориш даражаси паст.


Агентлик ахборот хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларга қўйилаётган вазифаларни самарали бажаришларини таъминлаш, давлат ва оммавий ахборот воситалари ўртасида чинакам кўприкка айланиши учун тизимли иш олиб бормоқда. Матбуот котибларининг баҳоланиши ва рейтинги юритилишидан кўзланган асосий мақсад ҳам улар фаолиятини таҳлил қилиш, керакли хулосалар чиқариш ва мавжуд камчиликларни бартараф қилиш бўйича ишларни ташкил қилишга қаратилган. Барча матбуот котиблари бу жараённи чуқур тушунган ҳолда, келгусида ўз позицияларини мустаҳкамлаш, вазифаларини сидқидилдан бажариш учун фаоллик кўрсатишига ишонамиз.



Давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик идора,
муассаса ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиларининг
2021 йил 
I ярим йилликдаги фаолияти самарадорлиги

НАТИЖАЛАРИ

 

Ташкилот номи

Ахборот хизмати раҳбари

Кўрсаткич миқдори

Баҳоси


Марказий ташкилотлар


1.                

Марказий банк

Назаров Акмал Нариманович

87,9

Юқори даражада

2.                

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)

Мадрахимова Фотима Сайдалиевна

83,5

Ўрта даражада

3.                

Бош прокуратура

Шамсутдинов Хаёт Нематович

82,2

Ўрта даражада

4.                

Олий суд

Абидов Азиз Агзамович

81,4

Ўрта даражада

5.                

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини  ҳимоя қилиш бўйича вакил

Абдумавлонов Абдували Абдусалом ўғли

78,8

Ўрта даражада

6.                

Миллий гвардия

Жуманазаров Даврон Раҳимбаевич

76,9

Ўрта даражада

7.                

Судьялар олий кенгаши

Акбаров Турсунали Адахамжанович

75,6

Ўрта даражада


Вазирликлар


1.      

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Санаев Фурқат Чориевич

91,3

Юқори даражада

2.                

Адлия вазирлиги

Уринбаева Севара Кучкаралиевна

90,9

Юқори даражада

3.                

Халқ таълими вазирлиги

Рустамова Лайло Суванкуловна

89,4

Юқори даражада

4.                

Ички ишлар вазирлиги

Гиясов Шахрух Камалитдинович

89,6

Юқори даражада

5.                

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Ахматов Шерзод Мирзажахонович

87,4

Юқори даражада

6.                

Энергетика вазирлиги

Бекмуродова Эльмира Руслановна

86,5

Юқори даражада

7.                

Мудофаа вазирлиги

Зулфикоров Бахром Билолидинович

86,4

Юқори даражада

8.                

Мактабгача таълим вазирлиги

Асқархўжаева Мовлуда Саидмухаммадзокир қизи

86,4

Юқори даражада

9.                

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Боймирзаева Саодат Ураковна

86,2

Юқори даражада

10.             

Қурилиш вазирлиги

Эгамбердиев Рамзиддин Шомуродович

86,15

Юқори даражада

11.             

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Садиков Мурат Ганиевич

85,3

Ўрта даражада

12.             

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Каландаров Жамолиддин Бекмухамматович

85,1

Ўрта даражада

13.             

Инновацион ривожланиш вазирлиги

Абдуқундузова Назокат Усмонқуловна

84,7

Ўрта даражада

14.             

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Мирзаева Мавжудахон Ахмадовна

84,6

Ўрта даражада

15.             

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ходжаева Нигора Шерхоновна

84,2

Ўрта даражада

16.             

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Усманов Сардорбек Ураимжонович

83,5

Ўрта даражада

17.             

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Ботирова Гульшан Баходировна

82,6

Ўрта даражада

18.             

Молия вазирлиги

Жураева Дилдора Сайфиддин Қизи

79,0

Ўрта даражада

19.             

Туризм ва спорт вазирлиги

Рахманбаева Лола Самигджановна

78,3

Ўрта даражада

20.             

Сув хўжалиги вазирлиги

Суюнов Шуҳрат Нормахматович

76,2

Ўрта даражада

21.             

Ташқи ишлар вазирлиги

Кабулжанов Юсуп Ортиваевич

72,8

Ўрта даражада

22.             

Транспорт вазирлиги

Аширматов Наврўз Омонович

72,0

Ўрта даражада

23.             

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Жураева Дилдора Сайфиддин Қизи

72,0

Ўрта даражада

24.             

Маданият вазирлиги

Вакант

66,6

Қониқарли даражада


Давлат қўмиталари ва қўмиталар


1.      

Давлат солиқ қўмитаси

Назаров Музаффар Юсуф Турдибекович

87,4

Юқори даражада

2.      

Давлат божхона қўмитаси

Cаломов Нурбек Нормуродович

86,2

Юқори даражада

3.      

Давлат статистика қўмитаси

Абдурасулов Усмон Рустамович

84,4

Ўрта даражада

4.      

Миллий олимпия қўмитаси

Имомхўжаев Зафар Ахбарович

83,0

Ўрта даражада

5.                

Монополияга қарши курашиш  қўмитаси

Хасанова Манзура Содиқжоновна

80,5

Ўрта даражада

6.                

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Раджапов Азад Туребаевич

80,5

Ўрта даражада

7.                

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

Шукуров Ғайратулла Самикович

73,6

Ўрта даражада

8.                

Дин ишлари бўйича қўмита

Марупов Илҳом Исломович

72,1

Ўрта даражада

9.                

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

Жумаев Маъруфжон Шарифжон ўғли

65,1

Қониқарли даражада

10.             

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

Ахмедова Зиёда Камуналовна

59,0

Қониқарли даражада

11.             

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Ашуров Отабек Анварович

58,6

Қониқарли даражада

12.             

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

Суюнов Анвар Иброҳим ўғли

57,6

Қониқарли даражада

13.             

Автомобиль йўллари қўмитаси

Турдиқулов Хушмурод Лапасович

55,9

Паст даражада


Агентликлар


1.      

Давлат хизматлари агентлиги

Закирова Севара Мурадовна

90,7

Юқори даражада

2.                

“Ўзархив” агентлиги

Алиев Анваржон Орифжонович

89,6

Юқори даражада

3.                

Кадастр агентлиги

Атамуратов Неъматжон Ахмеджанович

88,0

Юқори даражада

4.                

Ёшлар ишлари агентлиги

Абдуқодиров Нодир Абдуқаюмович

87,0

Юқори даражада

5.                

Президент таълим муассасалари агентлиги

Собирова Дилфуза Азимджоновна

86,6

Юқори даражада

6.                

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Норов Ортиқхўжа Исроилович

84,6

Ўрта даражада

7.                

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Расулов Рауфжон Гафурович

84,2

Ўрта даражада

8.                

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги

Тогоева Мохрухсор Алиевна

83,3

Ўрта даражада

9.                

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Ибодов Мумин Мамуржанович

81,0

Ўрта даражада

10.             

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

Бегматова Қизлархон Шавкатовна

80,7

Ўрта даражада

11.             

Интеллектуал мулк агентлиги

Жўраев Феруз Фозилович

76,6

Ўрта даражада

12.             

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Вакант

56,3

Қониқарли даражада

13.             

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

Сиддиқова Дилбар Мелиқуловна

51,3

Паст даражада

14.             

“Ўзатом” агентлиги

Равшанова Гулрухсор Саодатиллоевна

46,0

Паст даражада


Инспекциялар


1.      

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Хўжақулов Шавкат Саматович

86,2

Юқори даражада

2.                

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

Шодиева Холида Турғуналиевна

79,5

Ўрта даражада

3.                

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси

Сидиқов Акбар Атҳам ўғли

76,2

Ўрта даражада

4.                

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси

Хайриддинов Фирдавс Низомиддинович

74,9

Ўрта даражада

5.                

Электр энергетикада назорат инспекцияси

“Ўзэнергоинспекция”

Норбобоев Наврўз Бердиқобилович

72,9

Ўрта даражада

6.                

Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси

Шамсидинов Комилжон Камаридинович

47,8

Паст даражада

7.                

“Ўзнефтгазинспекция”

Алишев Махмуд Тўрахон ўғли

45,3

Паст даражада


Марказлар


1.      

Гидрометеорология хизмати маркази

Аскарова (Асилходжаева) Муниса Ахроловна

86,6

Юқори даражада

2.                

Давлат тест маркази

Бобоев Орзиқул Мирзоевич

84,7

Ўрта даражада

3.                

Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази

Саидходжаев Саидиллаходжа Хусанович

77,6

Ўрта даражада

4.                

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази

Мирзаев Ғулом Абдирайимович

76,0

Ўрта даражада

5.                

Республика Маънавият ва маърифат маркази

Шаймарданов Раззак Нуралиевич

74,7

Ўрта даражада

6.                

Республика таълим маркази

Нуруллаева Моҳирахон Дилшод қизи

74,1

Ўрта даражада

7.                

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Муҳаммадиев Фахриддин Мисриддинович

54,0

Паст даражада


Акциядорлик жамиятлари ва компаниялар


1.      

“Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ

Тиллабоев Ҳикматулло Рустамович

88,9

Юқори даражада

2.      

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ

Маметова Меҳрибон Рауфовна

88,0

Юқори даражада

3.                

“Ўзсувтаъминот” АЖ

Муродов Акмал Акрамович

87,3

Юқори даражада

4.                

“Ўзкимёсаноат” АЖ

Хаитова Мастура Хусановна

86,5

Юқори даражада

5.                

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ

Бекмухаммедов Муҳаммаджон Рузимуродович

84,7

Ўрта даражада

6.                

“Ўзбекнефтегаз” АЖ

Хашимов Сиёвуш Тўрахўжаевич

84,5

Ўрта даражада

7.                

“Ўзбектелеком” АК

Сучков Александр Анатольевич

84,3

Ўрта даражада

8.                

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ

Балтабаев Алишер Анварович

83,0

Ўрта даражада

9.                

“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ

Қаршибоева Умида Маҳкамовна

81,6

Ўрта даражада

10.             

“Ўзавтосаноат” АЖ

Шаджалилова Зумрад Мухаматалиевна

79,7

Ўрта даражада

11.             

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ

Урунов Улуғбек Пулатович

78,5

Ўрта даражада

12.             

“Ўзбеккўмир” АЖ

Душаев Неъмат Абдивабович

73,3

Ўрта даражада

13.             

“Ўзагросуғурта” АЖ

Кобилов Шуҳрат Мусурмонович

73,1

Ўрта даражада

14.             

“Ўзтрансгаз” АЖ

Равшанова Шаҳноза Рашидовна

71,1

Ўрта даражада

15.             

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ

Байкулов Равшан Хайтмуратович

70,0

Қониқарли даражада

16.             

“Ўзметкомбинат” АЖ

Рахмонбердиев Бобуржон Жумабой ўғли

68,2

Қониқарли даражада

17.             

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ

Нуралиев Фахриддин Абдусатторович

66,3

Қониқарли даражада

18.             

Навоий кон-металлургия комбинати

Джураев Абдумажид Ирисович

62,6

Қониқарли даражада

19.             

“КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ

Бахадирханова Нилуфар Данияровна

60,6

Қониқарли даражада

20.             

“Ўзагролизинг” АЖ

Максумов Саидбобир-Мирзо Икрам ўғли

52,0

Паст даражада

21.             

“Дори-Дармон” акциядорлик компанияси

Пардаева Кумуш Мусурмоновна

49,2

Паст даражада

22.             

“Ўзагрокимёҳимоя” АЖ

Каримов Суҳбатилло Абитович

42,1

Паст даражада


Банклар


1.      

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”

Орипов Шуҳратжон Орип ўғли

80,4

Ўрта даражада

2.                

“Ўзсаноатқурлишбанк” АТБ

Бозаров Беҳзод Рузиевич

71,4

Ўрта даражада

3.                

АТБ “Микрокредитбанк”

Очилов Сарвар Нурманович

66,8

Қониқарли даражада

4.                

АТ “Халқ банки”

Буронов Юнус Улашевич

66,1

Қониқарли даражада

5.                

АТБ “Агробанк”

Файзуллаева Юлдуз Камиловна

64,6

Қониқарли даражада

6.                

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Тўхтаева Зебо Исматуллоевна

64,0

Қониқарли даражада

7.                

АТБ “Алоқабанк”

Юнусова Зухра Акбаровна

57,3

Қониқарли даражада

8.                

“Асакабанк” АЖ

Носов Максим Михайлович

53,0

Паст даражада


Уюшмалар


1.      

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

Жабборов Фозил Фарҳодович

85,0

Ўрта даражада

2.                

"Ҳунарманд" уюшмаси

Хотамова Нилуфар Мустафоевна

84,0

Ўрта даражада

3.                

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси

Кучкарова Шахзода Ёкубжановна

83,8

Ўрта даражада

4.                

Заргарлик саноати уюшмаси

Ибрагимов Камолиддин Тўраевич

79,8

Ўрта даражада

5.                

“Ўзёғмойсаноат” уюшмаси

Калонов Фахриддин Абдурахимович

79,4

Ўрта даражада

6.                

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси

Шерметов Жамшид Каримберганович

78,8

Ўрта даражада

7.                

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси

Эсанмуродов Умарбек Сидиқ ўғли

74,6

Ўрта даражада

8.                

“Ўзчармсаноат” уюшмаси

Махмудова Феруза Рустамовна

74,5

Ўрта даражада

9.                

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси

Толипов Намоз Эшонкулович

73,6

Ўрта даражада

10.             

“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси

Рўзиева Зилола Бекмуродовна

63,0

Қониқарли даражада

11.             

Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси

Истамов Дилшод Савретдинович

48,6

Паст даражада

12.             

Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси

Маматов Тухтамурод Отамуродович

44,0

Паст даражада


Бошқа республика ташкилотлари


1.      

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

Бозоров Муҳаммаджон Мухторали ўғли

87,2

Юқори даражада

2.                

Фанлар академияси

Жуманова Моҳира Юлдошбоевна

79,5

Ўрта даражада

3.                

“Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот институти

Баҳриева Манижа Садриддиновна

76,0

Ўрта даражада

4.                

Ўзбекистон Бадиий академияси

Кулдашев Кахрамон Абдукаримович

73,0

Ўрта даражада

5.                

Мажбурий ижро бюроси

Тошпулатов Фаррух Аззамқулович

69,7

Қониқарли даражада

6.                

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси

Расулов Бахтиёр Баҳодирович

62,5

Қониқарли даражада

7.                

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди

Саломов Ҳасан Фармонович

59,2

Қониқарли даражада

8.                

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Халимов Нурбек Хакимбаевич

58,2

Қониқарли даражада

9.                

Олий аттестация комиссияси

Мамадалиев Улуғбек Маруфалиевич

57,7

Қониқарли даражада

10.             

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси

Махмудова Луиза Учкуновна

57,5

Қониқарли даражада

11.             

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси

Қиличев Аброр Баротович

40,0

Паст даражада


Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари


1.      

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Мирзаев Манучехр Бобораҳимович

92,5

Юқори даражада

2.      

Бухоро вилояти ҳокимлиги

Жўраев Олим Эргашевич

91,3

Юқори даражада

3.      

Жиззах вилояти ҳокимлиги

Бинокулов Акмал Акбарович

89,1

Юқори даражада

4.                

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Содиқов Аҳрор Камолович

86,7

Юқори даражада

5.                

Навоий вилояти ҳокимлиги

Ахмедов Искандар Саидахмад ўғли

85,5

Ўрта даражада

6.                

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Тўраев Заҳириддин Низомиддинович

85,0

Ўрта даражада

7.                

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Джумабаев Дилмурод Хасанбаевич

84,6

Ўрта даражада

8.                

Наманган вилояти ҳокимлиги

Мамадалиев Фарход Ахмаджонович

84,6

Ўрта даражада

9.                

Тошкент вилояти ҳокимлиги

Джумаев Хамза Хаятович

84,0

Ўрта даражада

10.             

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Мирраҳимов Зафар Қаҳраманович

83,0

Ўрта даражада

11.             

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши

Ажимуратов Азамат Лепесбаевич

81,3

Ўрта даражада

12.             

Хоразм вилояти ҳокимлиги

Адамбаев Одилбек Жумабаевич

81,3

Ўрта даражада

13.             

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Вакант

79,6

Ўрта даражада

14.             

Андижон вилояти ҳокимлиги

Матисақов Элёрбек Камолидинович

79,0

Ўрта даражада

 

Изоҳ.

1. Баҳолаш Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 3 октябрда 3187-рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг 2019 йил 26 августдаги 324-сон буйруғи билан тасдиқланган Низомга асосида амалга оширилди.

2. Ўрганишлар 139 та ташкилот ва идорани қамраб олди. Баҳолаш 4 та – юқори, ўрта, қониқарли ва паст даражада тоифаларига ажратилди. 29 нафар матбуот котиби (20,8%)нинг иш натижалари юқори, 74 нафари (53,2%)ники ўрта даражада баҳоланган бўлса, 23 нафари (16,5%)ники қониқарли, 13 нафари (9,3%)нинг фаолияти паст даражада, деб топилди.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Марказий сайлов комиссияси, Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги, Тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Миллий антидопинг агентлиги, Кинематография агентлиги, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Пенсия жамғармаси, “Вақф” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Иқтисодиёт Ассамблеяси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон банклари ассоциацияси, АТБ “Ипотека банк”, “Uzbekistan airways” АЖ, “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси” томонидан маълумот тақдим этилмагани, тайинланганига 3 ойдан камроқ вақт бўлгани, Агентликдан белгиланган тартибда суҳбатдан ўтмагани сабабли баҳоланмади.

4. Қуйидаги матбуот котиблари 2021 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб ўз фаолиятини бошқа ишда давом эттирмоқда:

- Ибодов Мумин Мамуржанович;

- Сучков Александр Анатольевич.


Туман ва шаҳар ҳокимликлари ахборот хизматларининг
2021 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти самарадорлиги
НАТИЖАЛАРИ


Т/р

Туман ва шаҳар ҳокимлик номи

Ахборот хизмати раҳбарининг Ф.И.Ш.

Кўрсаткич миқдори

Баҳоси


Қорақалпоғистон Республикаси

1.       

Тўрткўл тумани

Бекчанова
Манзура Раджапбаевна

80,2

Ўрта

даражада

2.       

Мўйноқ тумани

Аблаева
Дарига Серикбаевна

80,0

Ўрта

даражада

3.       

Тахтакўпир тумани

Давлетмуратова Гулнара Бегдуллаевна

79,6

Ўрта

даражада

4.       

Элликқалъа тумани

Нуримова Турсингул Муратбаевна

79,0

Ўрта

даражада

5.       

Беруний тумани

Уразова Айнура Халбаевна

78,8

Ўрта

даражада

6.       

Қонликўл тумани

Садатдинова Оралхан
Абдулла қизи

78,5

Ўрта

даражада

7.       

Шуманай тумани

Сейдуллаев
Юсуп Генжемуратович

78,3

Ўрта

даражада

8.       

Кегейли тумани

Мухиятдинова Турсунай Cадратдиновна

77,1

Ўрта

даражада

9.       

Чимбой тумани

Толибаева Наргиза Азат қизи

77,0

Ўрта

даражада

10.    

Нукус тумани

Пахратдинов Алишер Абдилуақитович

76,3

Ўрта

даражада

11.    

Хўжайли тумани

Хожанов Бектурсин Мухтарович

75,0

Ўрта

даражада

12.    

Қораўзак тумани

Утепшиев
Баҳодир Алламбергенович

73,6

Ўрта

даражада

13.    

Тахиатош тумани

Нуриллаев
Чингиз Сабитович

72,0

Ўрта

даражада

14.    

Бўзатов тумани

Даўенова
Навбаҳор Отаназаровна

71,5

Қониқарли

даражада

15.    

Қўнғирот тумани

Аширова
Гульмира Конратбаевна

68,3

Қониқарли

даражада

16.    

Амударё тумани

Арслонова Чарос Икром қизи

65,5

Қониқарли

даражада

17.    

Нукус шаҳар

Вакант 

*

*


Андижон вилояти

18.    

Олтинкўл тумани

Абдуллаев Санжарбек Мансуржонович

77,5

Ўрта

даражада

19.    

Булоқбоши тумани

Юлдашев Иброҳимжон Махаматович

77,0

Ўрта

даражада

20.    

Бўстон тумани

Назиров Баҳромжон Мухитдинович

76,9

Ўрта

даражада

21.    

Хонобод шаҳар

Жабаралиев Бекзодбек Муроджон ўғли

75,0

Ўрта

даражада

22.    

Андижон тумани

Яқубова Ойиста Зайнобидиновна

73,4

Ўрта

даражада

23.    

Жалақудуқ тумани

Файзуллаев Фарохиддин Салоҳиддин ўғли

73,1

Ўрта

даражада

24.    

Қўрғонтепа тумани

Иброҳимов Муслимбек Муродилжон ўғли

72,5

Ўрта

даражада

25.    

Балиқчи тумани

Тошпўлатов Илёсбек Шермуҳамадович

72,5

Ўрта

даражада

26.    

Хўжаобод тумани

Қутбидинов Исломбек Азамжон ўғли

72,3

Ўрта

даражада

27.    

Марҳамат тумани

Исмонов Турсунбой Абдуманнопович

72,0

Ўрта

даражада

28.    

Пахтаобод тумани

Муталибов Сардорбек Иброҳимжон ўғли

72,0

Ўрта

даражада

29.    

Шаҳрихон тумани

Ғозиев Маърифжон Узоқович

70,7

Қониқарли

даражада

30.    

Асака тумани

Содиқжонов Ҳумоюн
Жаҳонгир ўғли

70,1

Қониқарли

даражада

31.    

Улуғнор тумани

Сирожиддинов Сардорбек Хусниддин ўғли

69,5

Қониқарли

даражада

32.    

Избоскан тумани

Мамажонов Абдуносир Расулжон ўғли

68,0

Қониқарли

даражада

33.    

Андижон шаҳар

Вакант

*

*


Бухоро вилояти

34.    

Қоракўл тумани

Мухторов Раббонақул Қурбонбой ўғли

77,0

Ўрта

даражада

35.    

Ғиждувон тумани

Саъдуллаев Нурилло Худоярович

75,8

Ўрта

даражада

36.    

Когон тумани

Қаҳҳоров Азизжон Ҳаёт ўғли

59,0

Қониқарли

даражада

37.    

Бухоро тумани

Қосимов Мурод Эркин ўғли

57,8

Қониқарли

даражада

38.    

Вобкент тумани

Шарипов Шуҳрат Раупович

55,8

Паст

даражада

39.    

Олот тумани

Қобилов Элдор Ғаппорович

55,2

Паст

даражада

40.    

Бухоро шаҳар

Иброҳимова Гулшода Амриллоевна

51,6

Паст

даражада

41.    

Когон шаҳар

Нарзиллоев Муҳаммадали Бахриддин ўғли

48,5

Паст

даражада

42.    

Жондор тумани

Шомуродов Суръат Ғуломович

45,4

Паст

даражада

43.    

Шофиркон тумани

Зойиров
Завқиддин Ҳалилович

44,6

Паст

даражада

44.    

Ромитан тумани

Сатторов Ислом Истам ўғли

43,2

Паст

даражада

45.    

Пешкў тумани

Эргашев Рустам Ўктамович

42,8

Паст

даражада

46.    

Қоровулбозор тумани

Ҳамроев Комилжон
Қобил ўғли

**

**


Жиззах вилояти

47.    

Жиззах шаҳар

Раҳимова Хуршидабону Мавлон қизи

70,5

Қониқарли

даражада

48.    

Мирзачўл тумани

Шербекова Хуршида Бахтиёровна

70,0

Қониқарли

даражада

49.    

Арнасой тумани

Нурматов Рустам Хайруллаевич

69,0

Қониқарли

даражада

50.    

Зомин тумани

Бердибеков Ўрозали Тўраевич

67,5

Қониқарли

даражада

51.    

Фориш тумани

Каримов Рашид Абдулҳамидович

67,5

Қониқарли

даражада

52.    

Дўстлик тумани

Қораев Бердиёр Ҳайдарович

67,1

Қониқарли

даражада

53.    

Янгиобод тумани

Ражабов
Дилмурод Райимберди ўғли

65,3

Қониқарли

даражада

54.    

Пахтакор тумани

Қурбонов Рамзиддин Бахриддинович

64,5

Қониқарли

даражада

55.    

Зарбдор тумани

Сулайманов
Ўктам Бахадирович

63,0

Қониқарли

даражада

56.    

Ғаллаорол тумани

Нарзуллаев Жаҳонгир Абдунабиевич

61,5

Қониқарли

даражада

57.    

Зафаробод тумани

Хайруллаев Назарбек
Акмал ўғли

60,5

Қониқарли

даражада

58.    

Шароф Рашидов тумани

Азимов Журъат Юсуфжонович

57,0

Қониқарли

даражада

59.    

Бахмал тумани

Эгамбердиев Акрам Йўлдошбоевич

53,5

Паст

даражада


Қашқадарё вилояти

60.    

Косон тумани

Набиев
Дилшод
Ориф ўғли

79,5

Ўрта

даражада

61.    

Касби тумани

Тўгалова Гулилайло Болтаевна

79,5

Ўрта

даражада

62.    

Муборак тумани

Баратов
Ўлмас Қахрамонович

79,0

Ўрта

даражада

63.    

Деҳқонобод тумани

Қўлдошев
Отабек Исмоилович

77,8

Ўрта

даражада

64.    

Миришкор тумани

Яздурдиев
Азизбек
Шуҳрат ўғли

77,2

Ўрта

даражада

65.    

Шаҳрисабз шаҳар

Узақова
Гульнора Тўрақуловна

76,9

Ўрта

даражада

66.    

Яккабоғ тумани

Хасанов
Шерзод Райхонович

76,0

Ўрта

даражада

67.    

Қарши тумани

Эргашев
Али Эгамбердиевич

74,6

Ўрта

даражада

68.    

Қамаши тумани

Расулов
Нурбек Жабборович

72,0

Ўрта

даражада

69.    

Китоб тумани

Тўраев Яшин Сайитбоевич

63,8

Қониқарли

даражада

70.    

Ғузор тумани

Юлдашев Худайберди
Ҳасан ўғли

62,4

Қониқарли

даражада

71.    

Шаҳрисабз тумани

Примов
Сарварбек Собирович

60,3

Қониқарли

даражада

72.    

Қарши шаҳар

Жабборов Умид Эшпўлатович

59,1

Қониқарли

даражада

73.    

Чироқчи тумани

Раимқулов Собит Абдинаимович

57,6

Қониқарли

даражада

74.    

Нишон тумани

Умаров
Ихтиёр Холхўжаевич

56,5

 Қониқарли

даражада 


Навоий вилояти

75.    

Нурота тумани

Мансуров Лутфиёр Бахтиёрович

73,7

Ўрта

даражада

76.    

Қизилтепа тумани

Умедов Алишер Нематович

72,6

Ўрта

даражада

77.    

Учқудуқ тумани

Қодирова Райҳон Уразовна

72,0

Ўрта

даражада

78.    

Навбаҳор тумани

Бобоназаров
Элёр Сирож ўғли

71,2

Қониқарли

даражада

79.    

Ғозғон шаҳар

Амонбоев Беҳрўзжон Олимжонович

64,0

Қониқарли

даражада

80.    

Кармана тумани

Бойхонов Жамолиддин Собиржонович

62,7

Қониқарли

даражада

81.    

Конимех тумани

Жангиров Отабек Файзуллаевич

62,2

Қониқарли

даражада

82.    

Хатирчи тумани

Намозов Нўмон Мирзаевич

59,0

Қониқарли

даражада

83.    

Навоий шаҳар

Аслонов Отабек Олим ўғли

57,5

Қониқарли

даражада

84.    

Томди тумани

Парахатов
Нурбол Каримович

55,1

Паст

даражада

85.    

Зарафшон шаҳар

Худойқулов Умиджон Одилович

54,4

Паст

даражада


Наманган вилояти

86.    

Косонсой тумани

Темиров Рустамхон Аҳадхонович

79,3

Ўрта

даражада

87.    

Уйчи тумани

Қамбаров Муҳаммадали Каримбоевич

77,8

Ўрта

даражада

88.    

Мингбулоқ тумани

Кенжаев Шохрух
Рустам ўғли

77,6

Ўрта

даражада

89.    

Учқўрғон тумани

Мадрахимов
Расул Қўчқорович

73,7

Ўрта

даражада

90.    

Поп тумани

Эрматов Фурқат Тохиржонович

72,5

Ўрта

даражада

91.    

Давлатобод тумани

Нарзуллаев Ойбек Абдусамадович

71,8

Қониқарли

даражада

92.    

Наманган тумани

Ваҳобов Қодиржон Тохиржон ўғли

71,8

Қониқарли

даражада

93.    

Тўрақўрғон тумани

Кенжаева Зоҳида Абдуллаевна

71,8

Қониқарли

даражада

94.    

Чортоқ тумани

Умматов Расулбек Рустамжонович

71,6

Қониқарли

даражада

95.    

Чуст тумани

Исмоилова
Ҳулкар Анваровна

68,8

Қониқарли

даражада

96.    

Наманган шаҳар

Носиров Бахтиёр
Хошим ўғли

67,9

Қониқарли даражада

97.    

Норин тумани

Комилжонов Тоирбек
Фозилжон ўғли

61,7

Қониқарли

даражада

98.    

Янгиқўрғон тумани

Собиров Бекзод
Шуҳратжон ўғли

51,8

Паст

даражада


Самарқанд вилояти

99.    

Самарқанд шаҳар

Пўлатов Абдужаббор Султонмаҳмудович

88,3

Юқори

даражада

100.      

Каттақўрғон шаҳар

Носиров Жамшид Мамаджонович

88,0

Юқори

даражада

101.      

Булунғур тумани

Жаббаров Аббос Жалил ўғли

87,7

Юқори

даражада

102.      

Самарқанд тумани

Хонкелдиев Бахриддин Сафарович

87,5

Юқори

даражада

103.      

Жомбой тумани

Одилов

Орифжон Одилжон ўғли

86,0

Юқори

даражада

104.      

Пахтачи тумани

Хусанов Абдумажид Алтинович

79,0

Ўрта

даражада

105.      

Пайариқ тумани

Хамидов Дилшод Умарович

76,4

Ўрта

даражада

106.      

Нарпай тумани

Норбеков Исламбек Олимжонович

76,3

Ўрта

даражада

107.      

Ургут тумани

Тошмуродов Усмонжон Арзимурод ўғли

75,0

Ўрта

даражада

108.      

Тойлоқ тумани

Рахматова Нигина Исломовна

73,2

Ўрта

даражада

109.      

Каттақўрғон тумани

Сафаров Жахонгир Эшпўлатович

73,0

Ўрта

даражада

110.      

Оқдарё тумани

Мажидов Алишер Набиевич

72,6

Ўрта

даражада

111.      

Иштихон тумани

Бобоев Илҳомжон Исҳоқович

72,0

Ўрта

даражада

112.      

Нуробод тумани

Пардаев Эркин Эгамберди ўғли

69,0

Қониқарли

даражада

113.      

Пастдарғом тумани

Соннибоев
Олим Нодирович

65,1

Қониқарли

даражада

114.      

Қўшработ тумани

Мамадиёров
Бобур Мамадиёрович

60,4

Қониқарли

даражада


Сирдарё вилояти

115.      

Ширин шаҳар

Абдуқундузов Шохижаҳон Султонбой ўғли

80,0

Ўрта

даражада

116.      

Боёвут тумани

Абдусаматов Авазбек Арзикулович

79,8

Ўрта

даражада

117.      

Оқолтин тумани

Юсупов Бобомурод Халилилло ўғли

76,7

Ўрта

даражада

118.      

Сирдарё тумани

Жўрабоев Суҳроб
Комил ўғли

74,9

Ўрта

даражада

119.      

Ховос тумани

Маҳмудов Сарвар
Тўйчибой ўғли

72,5

Ўрта

даражада

120.      

Гулистон тумани

Челибаев Хуршид Парманқулович

65,8

Қониқарли

даражада

121.      

Сардоба тумани

Жураев Улуғбек Турабекович

65,7

Қониқарли

даражада

122.      

Мирзаобод тумани

Султанова Иноятой Акбаровна

58,0

Қониқарли

даражада

123.      

Сайхунобод тумани

Саидов Эркин Эргашевич

57,7

Қониқарли

даражада

124.      

Янгиер шаҳар

Абдураҳмонов Абдулла Хошимович

42,8

Паст

даражада

125.      

Гулистон шаҳар

Захиров Истам Робин ўғли

**

**


Сурхондарё вилояти

126.      

Сариосиё тумани

Давлатов Муродбек Муҳаммадиевич

80,3

Ўрта

даражада

127.      

Денов тумани

Тўраева Феруза Абдугаффаровна

75,0

Ўрта

даражада

128.      

Шеробод тумани

Мамаюсуфов Асомиддин Хўжамуродович

73,4

Ўрта

даражада

129.      

Шўрчи тумани

Шоева Нигина
Қурбоновна

63,8

Қониқарли

даражада

130.      

Термиз тумани

Бўриев Ғайрат Жуманазарович

61,3

Қониқарли

даражада

131.      

Ангор тумани

Жумаева Гавхар Тоштемировна

58,2

Қониқарли

даражада

132.      

Қумқўрғон тумани

Жумаева Нигора Абдуғаффоровна

56,0

Қониқарли

даражада

133.      

Жарқўрғон тумани

Маматмуродов Содиқ Тожиевич

54,3

Паст

даражада

134.      

Бойсун тумани

Холиёров Юнус Шавкатович

53,7

Паст

даражада

135.      

Узун тумани

Қурбонов
Абдурашид Чориевич

50,1

Паст

даражада

136.      

Музработ тумани

Абдурасулов Жаҳонгир Тоштемир ўғли

49,3

Паст

даражада

137.      

Олтинсой тумани

Абдурасулов Ўрол Йўлдошевич

48,1

Паст

даражада

138.      

Бандихон тумани

Бойтўраев Олим Холмўминович

43,2

Паст

даражада

139.      

Термиз шаҳар

Худойқулов Одил Чоршанбиевич

40,5

Паст

даражада

140.      

Қизириқ тумани

Бўриев Анвар
Хайитмурод ўғли

27,4

Паст

даражада


Тошкент вилояти

141.      

Оҳангарон тумани

Утбасув Элёр Юлдашевич

86,0

Юқори

даражада

142.      

Олмалиқ шаҳар

Рўзиева Дилфуза Байматовна

83,5

Ўрта

даражада

143.      

Тошкент тумани

Исмаилова Дилафруз Абдулагзамовна

82,3

Ўрта

даражада

144.      

Зангиота тумани

Туляганова
Севара Тулкуновна

81,6

Ўрта

даражада

145.      

Ўрта Чирчиқ тумани

Эргашев Аббосжон Камалович

79,6

Ўрта

даражада

146.      

Пискент тумани

Рустамова Манзура Рустамовна

79,2

Ўрта

даражада

147.      

Бекобод тумани

Мамадалиев
Акрам Абдумуталибович

78,5

Ўрта

даражада

148.      

Оққўрғон тумани

Бойбўтаев Ботир Бойқўзиевич

76,0

Ўрта

даражада

149.      

Янгийўл тумани

Холмуратова Райхон Муратовна

75,3

Ўрта

даражада

150.      

Ангрен шаҳар

Насибалиева Гулшад Хунусубовна

75,1

Ўрта

даражада

151.      

Бекобод шаҳар

Джураев Илхом Васлиддинович

74,6

Ўрта

даражада

152.      

Оҳангарон шаҳар

Хуррамов Сарвар Абдуллаевич

73,0

Ўрта

даражада

153.      

Юқори Чирчиқ тумани

Қодирова Умида Абдуғаниевна

72,5

Ўрта

даражада

154.      

Қибрай тумани

Ташходжаев
Тайир Худойберганович

72,4

Ўрта

даражада

155.      

Қуйи Чирчиқ тумани

Акбаров Закир Таҳирович

67,1

Қониқарли

даражада

156.      

Паркент тумани

Эркабоев Шуҳрат Тоҳирович

65,3

Қониқарли

даражада

157.      

Янгийўл шаҳар

Нахалов Мансур Беркинбоевич

63,2

Қониқарли

даражада

158.      

Чиноз тумани

Мавланов Алишер Абдурасулович

62,9

Қониқарли

даражада

159.      

Бўка тумани

Нуриддинов Тимурбек
Улуғбек ўғли

59,1

Қониқарли

даражада

160.      

Чирчиқ шаҳар

Қодиров Фахриддин Нишонбоевич

57,7

Қониқарли

даражада

161.      

Бўстонлиқ тумани

Абдуллаев
Ёрқин Учқун ўғли

56,2

Қониқарли

даражада

162.      

Нурафшон шаҳар

Салохиддинов Сардор Тохир ўғли

47,8

Паст

даражада


Фарғона вилояти

163.      

Қўқон шаҳар

Норбоев Улуғбек Рамазонович

81,0

Ўрта

даражада

164.      

Риштон тумани

Деҳқонов Аброр Толибжонович

80,2

Ўрта

даражада

165.      

Сўх тумани

Жураев Анваржон Ҳамробоевич

76,2

Ўрта

даражада

166.      

Ёзёвон тумани

Худойқулов Азимжон Раҳмонқулович

70,6

Қониқарли

даражада

167.      

Ўзбекистон тумани

Жабборов Дилшоджон Валиевич

62,1

Қониқарли

даражада

168.      

Қўштепа тумани

Косимова Ёрқиной Сафаровна

60,4

Қониқарли

даражада

169.      

Бағдод тумани

Полвонов Давлатжон Маҳмуджонович

59,9

Қониқарли

даражада

170.      

Бувайда тумани

Солиева
Азизахон Турғуновна

55,6

Паст

даражада

171.      

Тошлоқ тумани

Қодиров Фурқатжон Мўйдинович

55,5

Паст

даражада

172.      

Учкўприк тумани

Эрматов Азизжон Ғаниевич

50,6

Паст

даражада

173.      

Фурқат тумани

Исақов Яқубжон Омонович

53,5

Паст

даражада

174.      

Қувасой шаҳар

Абдулажанов Зухридин Шакиржанович

50,2

Паст

даражада

175.      

Марғилон шаҳар

Мансуров Абдубанноб Абдимумин ўғли

47,5

Паст

даражада

176.      

Бешариқ тумани

Темиров Собиржон Ғуломович

46,3

Паст

даражада

177.      

Қува тумани

Холматов Тўланбек Зуҳриддин ўғли

45,8

Паст

даражада

178.      

Фарғона шаҳар

Султонов
Жавоҳир Фахриддин ўғли

39,9

Паст

даражада

179.      

Данғара тумани

Усмонов
Умиджон Мухсинович

35,3

Паст

даражада

180.      

Фарғона тумани

Сидиқов Санжарбек Абдусатович

35,3

Паст

даражада

181.      

Олтиариқ тумани

Махмудов Фахриддин Абдуллажонович

35,1

Паст

даражада


Хоразм вилояти

182.      

Ҳазорасп тумани

Усманова Жамила Умаровна

87,0

Юқори

даражада

183.      

Янгибозор тумани

Нурметова Умидахон Озодбоевна

86,5

Юқори

даражада

184.      

Урганч шаҳар

Худайберганов Баходир Рашидович

86,1

Юқори

даражада

185.      

Қўшкўпир тумани

Машарипова Назокат Жумязовна

79,4

Ўрта

даражада

186.      

Хонқа тумани

Хожаниязов Шохрух
Ойбек ўғли

77,2

Ўрта

даражада

187.      

Хива шаҳар

Саибнозоров Азамат Файзуллаевич

75,5

Ўрта

даражада

188.      

Боғот тумани

Абдуллаева Муҳаббат Бардибоевна

74,4

Ўрта

даражада

189.      

Урганч тумани

Аннахасанов Азамат Ражабович

74,0

Ўрта

даражада

190.      

Тупроққалъа тумани

Машарипов Фурқатбек Баҳодир ўғли

73,3

Ўрта

даражада

191.      

Шовот тумани

Искандарова Меҳрибон Шомуратовна

72,0

Ўрта

даражада

192.      

Хива тумани

Юсупов Мақсудбек Раҳимберганович

71,5

Қониқарли

даражада

193.      

Гурлан тумани

Жабберганов
Ориф Алимбаевич

71,0

Қониқарли

даражада

194.      

Янгиариқ тумани

Собирова
Дилноза Эркиновна

**

**


Тошкент шаҳар

195.      

Учтепа тумани

Тўраев
Тўрабек Эргашевич

87,0

Юқори

даражада

196.      

Мирзо Улуғбек тумани

Пармонов Маъмуржон Мамасодиқович

83,6

Ўрта

даражада

197.      

Яккасарой тумани

Насимов Отабек Олимович

71,3

Қониқарли

даражада

198.      

Янгиҳаёт тумани

Ҳакимова Нигина Алимджановна

71,0

Қониқарли

даражада

199.      

Сергели тумани

Мусаев Ғуломжон Каримович

70,4

Қониқарли

даражада

200.      

Миробод тумани

Ҳазрат Шодиёр
Исмат ўғли

70

Қониқарли

даражада

201.      

Бектемир тумани

Раҳмонбердиева Зилола
Аҳмаджон қизи

68,8

Қониқарли

даражада

202.      

Чилонзор тумани

Боллиева
Меҳри Куйлиевна

65,3

Қониқарли

даражада

203.      

Юнусобод тумани

Толипов
Миракбар Мирвоҳид ўғли

55,7

Паст

даражада

204.      

Олмазор тумани

Раҳимова Дилфуза Закиржановна

55,7

Паст

даражада

205.      

Шайхонтоҳур тумани

Муртазоқулов Суннатилла Зуфарович

55,6

Паст

даражада

206.      

Яшнобод тумани

Маҳмудов Акромхўжа Алиакбархўжаевич

55,4

Паст

даражада

 

Изоҳ:

1. Баҳолаш Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 3 октябрда 3187-рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг 2019 йил 26 августдаги 324-сон буйруғи билан тасдиқланган Низомга асосида амалга оширилди.

2. Ўрганишлар 206 та туман ва шаҳар ҳокимликлари қамраб олди. Баҳолаш 4 та – юқори, ўрта, қониқарли ва паст даражада тоифаларига ажратилди. 10 нафар матбуот котиби (5,0%)нинг иш натижалари юқори, 83 нафари (41,3%)ники ўрта даражада баҳоланган бўлса, 70 нафари (34,8%)ники қониқарли, 38 нафари (18,9%)нинг фаолияти паст даражада деб топилди.

3. Андижон, Нукус, Гулистон шаҳарлари ва Қоровулбозор, Янгиариқ туман ҳокимликлари томонидан маълумот тақдим этилмагани, вакант ёки тайинланганига 3 ойдан камроқ вақт бўлгани сабабли баҳоланмади.


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг
Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва
мувофиқлаштириш бошқармаси

Увеличить на0%