АОКАда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг коммуникациялар бўйича бошқарув директори билан учрашув ўтказилди

04.07.2022, 19:00
Бугун АОКА директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг коммуникациялар бўйича бошқарув директори Жонатан Чарльз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Мулоқот давомида Агентлик фаолиятининг асосий йўналишлари, Ўзбекистонда ахборот соҳасини либераллаштириш, сўз ва матбуот эркинлиги ҳамда давлат идоралари очиқлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги ролини ошириш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилди.


Учрашувда хорижий меҳмонларни қизиқтирган қатор саволларга жавоб қайтарилди, шунингдек, миллий масс-медианинг ривожланиш динамикаси, журналистлар ҳуқуқлари ҳимояси, ахборот хизматлари ва давлат тузилмаларининг матбуотдаги танқидларга конструктив жавоб қайтариш механизмига оид масалалар бўйича фикр алмашилди.


Тадбир якунида ўзаро ҳамкорликнинг турли йўналишлари муҳокама қилинди.


Увеличить на0%