АОКАда "CNN" телекомпаниясининг минтақавий вакили билан учрашув бўлиб ўтди

30.08.2022, 20:00

Бугун АОКАда Агентлик директорининг ўринбосари У.Аъзамов ва масъул ходимлар ҳамда "CNN" телекомпаниясининг минтақавий вакили Имрон Аҳмад билан учрашув бўлиб ўтди.


Учрашувда Ўзбекистоннинг туризм имкониятларини "CNN" телекомпанияси ресурслари орқали дунёга тарғиб қилиш, мамлакатда ўтказиладиган олий тоифадаги ва юқори савияли халқаро тадбирларни ёритиш, шунингдек, уларда модераторлик қилишда телекомпания журналистларини ҳам жалб қилиш масалалари музокара қилинди.


Томонлар музокарада кўриб чиқилган таклиф ва мулоҳазаларни, шунингдек, ҳамкорлик масалаларини ўрганиб чиқишни маълум қилишди.

Увеличить на0%