АОКАда Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

31.08.2022, 15:00

Бугун АОКАда Агентлик директори ва ўринбосарлари, ходимлар, тизим ташкилотлар вакиллари, шунингдек, ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг онлайн форматда иштирокида Ўзбекистон республикаси мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.


Тадбир аввалида, Агентлик директори А.Ходжаев барча ходимларни, шу жумладан, ҳудудий бошқарма раҳбарияти ва ишчиларини энг улуғ ва энг азиз байрам – мустақиллик айёми билан қутлаб, самимий тилакларини билдирди.


– "Ўзбекистон мустақилликка эришган дастлабки йилларда истиқлол пойдеворини қуриш, аҳолига оғирлик солмасдан бу йўлда жадал олға қадам ташлаш ҳаракатлари олиб борилган бўлса, сўнгги йилларда тамал тоши қўйилган, мустаҳкам мустақиллигимиз асосида халқнинг, юртнинг фаровонлигини таъминлаш, инсон манфаатларини олий даражага кўтариш бош мезонимиз бўлмоқда. Бугун Ўзбекистонга, унинг тараққиёт стратегияларига, иқтисодий-ижтимоий, умуман ҳар жабҳада олиб борилаётган сиёсатига жаҳон ҳамжамияти, дунё мамлакатлари катта қизиқиш билдиришмоқда. Юртимизга инвесторлар, туристлар оқими тобора ошиб бормоқда. Буларга давлатимиз раҳбарининг қатъий сиёсий позициялари, шунингдек, барча ўзбекистонликларнинг ҳамжиҳатликда, бирдамликда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлари туфайли эришилмоқда", деди А.Ходжаев ўз нутқи давомида.


Шунингдек, тадбирда, ҳудудий бошқармалар раҳбарлари ҳам ўзларининг байрам тилакларини билдиришди.

Увеличить на0%