Малайзияда бўлиб ўтаётган IBBY 38-Халқаро конгрессда Ўзбекистон миллий шўъбаси вакиллари иштирок этмоқда

05.09.2022, 19:00

Малайзияда бўлиб ўтаётган IBBY 38-Халқаро конгрессда Ўзбекистон миллий шўъбаси вакиллари иштирок этмоқда

Жорий йил 5-8 сентябрь кунлари Малайзияда Болалар ва ўсмирлар китоблари бўйича халқаро Кенгашнинг (International Board on Books for Yaung People / IBBY) 38- Халқаро конгресси бўлиб ўтмоқда.

Халқаро конгрессда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси ва Халқ таълими вазирлигининг IBBYдаги Ўзбекистон миллий шўъбаси вакиллари иштирок этмоқда.

Халқаро форумда, шунингдек, IBBYнинг Малайзия, Ҳиндистон, Жанубий Африка, Франция, АҚШ, Канада, Эрон, Германия, Испания, Дания, Ливан, Жанубий Корея, Япония, Норвегия, Франция, Швециядан Миллий шўъба  делегациялари ҳам иштирок этмоқда.

Форумнинг 1-куни доирасида ялпи ва шўъба сессиялари, шунингдек, Канада ва Малайзиядаги IBBY кўмагида болалар китобхонлигини ривожлантириш ва тарғиб қилиш бўйича амалга оширилган лойиҳалар тақдимоти ҳамда имконияти чекланган болалар ва ўсмирлар учун китоблар тўплами кўргазмаси бўлиб ўтди.

IBBY халқаро форумида Ўзбекистон Миллий шўъбаси вакилларининг иштироки мамлакат болалар адабиётлари соҳасини ривожлантиришда юқори аҳамиятга эга бўлиб, болалар адабиётларини тарғиб қилиш ва оммалаштириш соҳасидаги мутахассислар билан кенг мулоқот қилиш имконини беради.

Увеличить на0%