IBBY Бош ассамблеясининг Ханс Христиан Андерсен Олтин медалини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди

07.09.2022, 15:00

Жорий йил 5-8 сентябрь кунлари Малайзияда IBBY 38 Халқаро конгресси бўлиб ўтаётгани ва унда IBBYнинг Ўзбекистон миллий шўъбаси вакиллари иштирок этаётгани маълум қилинган эди.

Ушбу нуфузи тадбир доирасида IBBY Бош ассамблеясининг Ханс Христиан Андерсен Олтин медали жорий йилги лауреатларга  тантанали равишда топширилди.

2022 йил учун Франциядан Мари-Од Мюрай (Marie-Aude Murail)  "Муаллиф" номинацияси ва Корея Республикасидан Сюзи Ли (Suzy Lee)  "Иллюстратор" номинацияси бўйича мукофот ғолиблари деб топилди.


Шунингдек, конгресс доирасида IBBY 2022 фахрий рўйхатидан ўрин олган 53 та мамлакат ёзувчи ва иллюстраторларининг 47 та тилдаги 163 та  асари, "Мактуб" йўналишидаги 63 та китоб, "Иллюстрация" туркумидаги 52 та рисола,"Таржима" номинациясидаги 48 та асар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.   


2022 йил учун фахрий рўйхат каталоги билан қуйидаги сайтда танишишингиз мумкин: https://www.ibby.org/awards-activities/awards/ibby-honour-list. 


Ўзбекистон миллий шўъбасининг IBBYда иштироки муҳим аҳамиятга эга бўлиб, жаҳон болалар ёзувчилари, иллюстраторлари  билан янги ҳамкорлик қирраларини очиш, шунингдек,  муаллиф-нашриёт-кутубхона-ўқувчининг ўзаро биргаликдаги механизмини амалга ошириш имконини беради.


Увеличить на0%