Оммавий ахборот воситалари фаолиятини ташкил этиш, уларни давлат рўйхатидан ўтказишга талабгор бўлган шахслар диққатига!

07.09.2022, 20:00

Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситалари фаолиятини ташкил этиш учун лицензия бериш назарда тутилмаган. 

Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун таъсисчиларга Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низом”га асосан license.gov.uz портали ёки Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилиш имконияти яратилган. 

Юқоридаги низомга асосан ариза ва унга илова қилинадиган таҳририят низомини кўриб чиқиш муддати 10 кунни ташкил этади.

Барча аризалар Адлия вазирлиги томонидан онлайн шаклда назорат қилинади ва автоматик тизим орқали кўриб чиқилади. 

Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича аризалар асоссиз рад этишга йўл қўйилмайди.

Увеличить на0%