Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасига ўзбек болалар адабиёти тўплами топширилди

21.09.2022, 15:00

IBBY Бош ассамблеясининг 38-халқаро конгресси якуний иш куни доирасида мамлакатимиз миллий шўъбаси вакиллари Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси фавқулодда ва мухтор элчиси Р.Усманов ва IBBY ижрочи директори Каролина Баллстер билан учрашди.

Учрашувда IBBYнинг Ўзбекистондаги Миллий шўъбаси иш фаолияти ҳақида маълумот берилди, шунингдек, малайзиялик ёзувчи, ношир, кутубхоначилар билан ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди. Жорий йилда бўлиб ўтадиган  «Tashkent Book Fest-2022» III Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркасига таклифномалар тақдим этилди.


Ассамблея доирасида тақдим этилган ўзбекистонлик болалар ёзувчиларининг асарлари Малайзия Миллий кутубхонасида ташкил этилган ўзбек адабиётлари бурчагини тўлдириш учун элчихонага топширилди. 

Учрашув сўнгида «Tashkent Book Fest-2022» кўргазмаси доирасида Ўзбекистон миллий кутубхонаси ва Малайзия миллий кутубхонаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум ишлаб чиқиш ҳамда ушбу кўргазмада Малайзиянинг етакчи нашриётларнинг иштирокини ташкил этиш бўйича келишилди.

Сўнгги икки йил давомида IBBY муокофотлари, лойиҳалари, дастур ва молиявий ҳисоботлар кўриб чиқилгандан сўнг 2022-2024 йиллар учун IBBY Ижрочи қўмитасини сайлаш бўлиб ўтди.

 2024 йил 30 авгусдан 1 сентябрга қадар Италиянинг Триест шаҳрида "Инқилобга қўшилинг! Ҳар бир болага яхши китоб беринг" шиори остида IBBY 39- Бош ассамблеясини ўтказиш тақдимоти бўлиб ўтади.

Увеличить на0%