АОКАда “Meta” компанияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

23.09.2022, 20:00

Бугун АОКА директори А.Ходжаев ва мутасаддилар “Meta”  (АҚШ) компаниясининг Хитой, Мўғулистон ва Марказий Осиёдаги давлат сиёсати бўйича бошқарувчи директори Жорж Чен бошчилигидаги делегация вакиллари Аурора Ли ва Дониёр Кошеновлар билан учрашди.

Учрашувда “Meta” компанияси маҳсулотларини Ўзбекистонда кенг оммалаштириш масалалари кўриб чиқилди ва бу борада ҳамкорлик қирралари муҳокама қилинди.


Ўз ўрнида, А.Ходжаев ижтимоий тармоқларда мамлакат ёшлари учун давлат тилида фойдали маълумотларни чоп этишни кўпайтириш, шунингдек, фейк маълумотлар, терроризм, экстремизмга оид ва бошқа қонунчилик билан тақиқланган материалларни тарқатишни чеклаш бўйича янада кенгроқ ҳамкорлик ўрнатиш лозимлиги ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. 

Бундан ташқари, ёшлар орасида илғор IT-технологиялардан фойдаланиш малака-кўникмасини ҳам шакллантириш ва такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.


Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда конструктив ва натижадор шериклик истиқболлари белгиланди.

Увеличить на0%