«Wikipedia»да Ўзбекистон ҳақидаги маълумотлар салмоғини ошириш бўйича матбуот котиблари учун тренинг ўтказилди

22.11.2022, 16:00

Бугун АОКАда «Wikipedia» интернет-энциклопедиясида Ўзбекистон ҳақидаги маълумотлар сони ва сифатини оширишга қаратилган тренинг ташкил этилди. Унда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Улуғбек Аъзамов, Агентлик PR-маркази етакчи мутахассиси Канат Абдикаримов, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик идора, муассаса ҳамда бошқа давлат ташкилотларининг 70 дан ортиқ ахборот хизматлари раҳбарлари қатнашди.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбир аввалида «Wikipedia» платформасида эркин маълумотлар жойлаштириш имконини берадиган «Creative Commons» лицензияси ва унинг аҳамияти бўйича кенг маълумот берилди.

«Wikipedia»да Ўзбекистон ҳақидаги мақолалар кўпайиши, ўзбекча намунадаги ахборот бойитилиши муҳим экани, бу борада ахборот хизматларининг виртуал макондаги иштирокини фаоллаштириш яхши натижа бериши қайд этилди.

АОКА ходими Канат Абдикаримов ҳамда лойиҳа координаторлари Меҳриноз Аббосова, Жамшид Нурқулов, Умаржон Раҳимов, Лазиз Бахтиёров, Аслиддин Юнусов, Муҳаммадхон Юсупов тренинг иштирокчиларига интернет-энциклопедияга маълумот жойлаштириш бўйича батафсил тушунчалар беришди. Қатнашчилар таклиф ва мулоҳазалар билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.


Увеличить на0%