АОКА вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилади. Ҳужжатлар 1 декабрга қадар қабул қилинади

24.11.2022, 11:00

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда Агентлик марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Ахборот соҳаси ривожланишини мониторинг қилиш бўлими:

Етакчи мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 01.12.2022 йил соат 23:59 гача қабул қилинади.

Увеличить на0%