Аттестация учун намунавий саволлар
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбари учун аттестация саволлари
Соҳага оид қонунчилик бўйича
1. “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун ҳақида нималарни биласиз?
2. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги 2014 йил 5 майдаги ЎРҚ-369-сон Қонунига кўра давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти очиқлигининг асосий принциплари нималардан иборат?
3. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотларга нималар киради?
4. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари нималардан иборат?
5. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот манбаларига нималар киради?
6. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш усулларини айтиб беринг.
7. Вазирлик ва идораларнинг Очиқ ҳайъат йиғилишларида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиши мумкинми? Мумкин бўлса бу қайси ҳужжатда келтирилган?
8. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровни кўриб чиқиш тартибини айтиб беринг.
9. Ахборот хизматига қайси қонунда тариф берилган ҳамда давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда ахборот хизмати қандай вазифани бажаради?
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 27 июндаги ПҚ–4366-сон қарорига кўра давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматларининг асосий вазифаларини санаб беринг?
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 16 июндаги ПФ–6247-сон фармонига кўра давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳар йили ва ҳар чоракда янгиланиши (маълум қилиниши) зарур бўлган маълумотларни санаб беринг?
12. “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида давлат органлари ва ташкилотлари ҳар йили қайси санага қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботни расмий веб-сайтларига жойлаштириши ҳамда қайси санагача уни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш жойи ва вақти ҳақида хабар бериши белгилаб қўйилган?
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 14 июндаги ПФ–154-сон Фармонига кўра давлат органлари ва ташкилотларида очиқликни таъминлашга масъул бўлган ходимлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларига нималар киради?
14. Давлат хизматчилари ОАВ билан ишлашда қандай ҳолларда оммавий баёнот бериши мумкин эмас?
15. Давлат хизматида жамоатчилик назоратини таъминлаш мақсадида жамоатчилик томонидан давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига оид айблов ёки танқид билдирилган тақдирда қандай ишлар амалга оширилади?
16. Давлат хизматчилари мансаб ёки хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда биринчи навбатда амалга ошириладиган ҳаракат нимадан иборат?
17. “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти нималардан иборат?
18. Чет давлатлар оммавий ахборот воситаларининг ваколатхоналари ва вакилларини аккредитация қилиш тартиби қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатда белгиланган?
19. Раддия бериш тартиб-таомилларини ҳақида маълумот беринг.
20. Ахборот эркинлигининг асосий принциплари нималардан иборат?
21. Ахборот эркинлиги тушунчасига таъриф беринг?
22. Ахборот хавфсизлиги нима? Уни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати қандай амалга оширилади?
23. Оммавий ахборот воситасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот олиш тартиби қандай?
24. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қайси моддасида “Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жавобгардирлар. Цензурага йўл қўйилмайди”, деб белгиланган.
25. ОАВда туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
26. Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи ваколатли орган ҳақида нималарни биласиз?
27. Кимлар ахборотни излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, ундан фойдаланиш ва сақлаш ҳуқуқига эга?
28. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг иш самарадорлиги қандай мезонлар асосида баҳоланади?
29. Ахборот хизмати раҳбари фаолиятини баҳолаш бўйича мезонда матбуот анжумани ва брифингларда ташкилотнинг биринчи раҳбари иштирок этиши инобатга олинадими? Бу нима учун керак, деб ўйлайсиз?
30. Оммавий ахборот воситаларининг қандай турлари мавжуд?
31. Оммавий ахборот воситалари фаолияти қайси қонунлар билан тартибга солинади (камида 5 тасини санаб беринг)?
32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси ахборот хизмати фаолияти билан боғлиқми? Батафсил тушунтириб беринг.
33. Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш ва уни обрўсизлантириш деганда нима тушунилади?
34. “Давлат сирлари” билан ишлаш тажрибасига эгамисиз? Бунда қандай тартиб бор?
35. Қайси ҳужжатларда ёлғон ахборотни тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланган?
36. Матбуот котибининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нимадан иборат?
37. Блогер ва журналист тушунчасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда қандай таъриф берилган?
38. Оммавий ахборот воситаси вакили ёки блогер томонидан давлат бошқаруви органи раҳбарининг интервью беришини сўраб йўллаган оғзаки мурожаати қанча муддатда кўриб чиқилади?
39. Норматив-ҳуқуқуй ҳужжатларда ташкилот веб-сайтини юритишда ахборот хизматига қандай талаблар белгиланган?
Ахборот хизмати фаолиятига алоқадор мавзулар бўйича
40. Пресс-релиз нима? Пресс-релиз тайёрлаш жараёнида нималарга эътибор бериш керак? Пресс-релизнинг қандай турлари мавжуд?
41. Анонс, пресс-релиз, пресс-кит ва маълумотномаларни тарқатишнинг яна қандай илғор усуллари мавжуд?
42. Пресс-тадбирларда интервью берувчилар билан қандай ишланади?
43. Матбуот анжумани ва брифингнинг ўзаро фарқи нимада?
44. Қандай мақсадларда пресс-клиппингдан фойдаланилади?
45. Ахборот хизмати учун ПР-стратегия ишлаб чиқишнинг қандай аҳамияти ва босқичларини биласиз?
46. Медиакит тушунчасига таъриф беринг.
47. Жамоатчилик билан алоқалар деганда нимани тушунасиз?
48. Пресс-пул ташкил этиш ва унинг таркибини шакллантириш тартиби қандай?
49. Жамоатчилик билан алоқалар соҳасида инқирозли вазиятлардан чиқиб кетиш учун қандай ПР-инструментлар бор? Уларни бир нечтасини санаб, тушунтириб беринг.
50. Корпоратив имиж қандай шакллантирилади? Ташкилот имижини яратишда Ахборот хизматининг иштироки қандай?
51. Инқирозли коммуникация нима?
52. Инқироз пайтида риоя қилинадиган 10 та оддий қоидани биласизми? Инқирозли ҳолатларни моделлаштириш қандай амалга оширилади?
53. Факт-чекинг нима? Ахборот хизмати фаолиятида факт-чекинг нима мақсадда қўлланилади?
54. Аккредитациянинг қандай турлари мавжуд? ОАВнинг аккредитация қилинган вакиллари қандай ҳуқуқларга эга?
55. Челленж нима, ташкилотингиз томонида қандай челленжлар эълон қилинган? Тарғиботни оммалаштиришнинг яна қандай усулларини биласиз?
56. Копирайтинг нима?
57. Байлайнер усулининг компания имижи учун қандай фойдаси тегиши мумкин?
58. Матн ва визуал матннинг ўзаро фарқини тушунтириб беринг.
59. Модератор вазифалари нималардан иборат?
60. Пресс-тур қачон ташкил қилинади? Унда нималарга эътибор қаратиш лозим?
61. Раддия билан муносабат тушучасининг фарқли жиҳатлари ва уларни қўллаш тартиби ҳақида нималарни биласиз?
62. Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган танқидий материалга қанча вақтда дастлабки расмий муносабат билдирилиши талаб этилади?
63. Ташкилотнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларини верефикация қилиш қандай амалга оширилади?
64. «Facebook» ижтимоий тармоғида жонли эфир қандай йўлга қўйилади?
65. Контент таҳлил нима? Унинг аҳамиятини тушунтиринг?
66. Ташкилот номидан ижтимоий тармоқ ва мобил мессенжерларда очилган фейк саҳифа ва каналлар аниқланганда қандай йўл тутасиз?
67. Мақсадли аудитория билан интерактивликнинг самарадорлигини қандай ошириш мумкин?
Амалга оширилган ишлар ҳисоботи
68. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизда матбуот тадбирларингиз ўтаётган пайтда онлайн эфирлар амалга оширилганми?
69. Муайян ахборот воқелиги муносабати билан матбуот котиби мақомида расмий видеобаёнот берганмисиз?
70. Соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши жараёнида ташкилот раҳбарияти иштирокида видеошарҳлар тайёрлаганмисиз?
71. Соҳага оид муаммоларни биринчи манба сифатида ёритганмисиз?
72. Лавозимга тайинланган даврингиздан аттестация даврига қадар амалга оширган ишларингиз ҳақида (ҳисобот, эришилган натижалар, расмий веб-сайт, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар ҳолати, ўтказилган медиа-тадбирлар, берилган баёнотлар ва бошқалар) гапириб беринг.
73. Лавозимга тайинланган даврингиздан буён раҳбариятингиз томонидан яна қанақа қўшимча вазифалар юклатилган?
74. Шахсан ўзингизнинг ташаббусингиз билан соҳага оид материалларни хорижий оммавий ахборот воситаларида эълон қилганмисиз?
75. Халқаро медиа маконда Ўзбекистон имижини янада яхшилаш учун қандай таклифларни берасиз ва ўзингиз Ахборот хизмати раҳбари сифатида бу борада нималарни амалга ошира оласиз?
76. Журналистлар «пул»ини ташкил этганмисиз?
Изоҳ: Аттестация давомида аттестация комиссияси аъзолари соҳага оид қўшимча саволлар бериши мумкин. Аттестация комиссияси аъзолари томонидан амалий ечимини топиш лозим бўлган масалалар (кейслар) берилиши мумкин.