Гендер тенглик

Интернетда гендер зўравонлик ва камситишларга гувоҳ бўлдингизми? Унда бефарқ бўлманг!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ахборот маконида қонунга зид контентга қарши курашиш мақсадида янги бот — @stop_kriminal_bot яратилди. Мазкур бот Интернет ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ноқонуний ҳаракатларни ўрганиш ва бартараф қилишга қаратилган. 

Жумладан, ахборот маконида порнография, гендер зўравонлик ва камситишлар, шафқатсизлик ва қонли саҳналар,  терроризм ва экстремизм ёки «фейк» хабарлар ва бошқа ноқонуний ҳаракатларга гувоҳ бўлсангиз  «Telegram» орқали Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида яратилган @stop_kriminal_bot манзилига юборинг. 

 Бефарқ бўлманг! Турли жиноятларга қарши курашиш ва уларнинг олдини олишда ҳисса қўшинг!

● Видео

__________________________________________________________

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича масъул ходим тайинланди

Мамлакатимизда сўнгги йилларда гендер тенглиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Олий Мажлис Сенатида Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича қўмита ҳамда махсус комиссия фаолияти йўлга қўйилди ва самарали фаолият олиб бормоқда. 

Таъкидлаш керакки, «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, давлат органларида Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича масъул ходим белгиланиши кўзда тутилган. 

Батафсил

__________________________________________________________

Инсон ҳуқуқларини таъминлашда гендер тенглиги масалалари

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Бош прокуратура  ҳамкорлигида 19-20 май кунлари республика даражасидаги вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари раҳбарлари учун «Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсати ва мазкур соҳада халқаро мажбуриятларнинг бажарилиши масалалари» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Батафсил 

__________________________________________________________

«Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ суд жараёнларини ёритишда журналистлар малакасини ошириш» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Олий суд ҳамкорлигида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун “Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ суд жараёнларини ёритишда журналистлар малакасини ошириш” мавзусида икки кунлик семинар-тренинг бўлиб ўтди.

● Батафсил 




Тошкент вилоятида “Оммавий ахборот воситаларида суд органлари фаолиятини масъулиятли ёритишда журналист ва блогерларнинг касбий маҳоратини ошириш” мавзусида учун уч кунлик тренинг бўлиб ўтди.

Тренинг иштирокчилари ижтимоий тармоқларда зўравонликка қарши самарали курашишнинг омиллари, ОАВ ва журналистларнинг одил судловни ёритишга эришиш имкониятлари, гендер зўравонлигини ёритишнинг ахлоқий жиҳатлари, медиа маконда мавжуд гендер қолипларни бартараф этиш йўллари, журналист текшируви олиб бориш ва таҳлилий материал тайёрлашнинг ўзига хосликлари каби мавзулар бўйича атрофлича фикр алмашадилар.

Батафсил



 2022 йилда хотин-қизлар манфаатлари ҳимоясининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида 27 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган

Корхона, ташкилот ва муассасаларда гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат кенгашларини тузиш, уларнинг мутахассисларини ўқитиш, хотин-қизларни касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, меҳнат жойларида аёллар учун қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ҳудудларнинг ўсиш драйверларидан келиб чиқиб, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш вазифалари белгилаб олинди.


Батафсил




Хотин қизларга нисбатан зўравонлик мавзулари ОАВда қандай  ёритилиши керак?

28-29 август кунлари «Тараққиёт стратегияси» маркази ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан ҳамкорликда ўтказилган семинар тренинг ана шу мавзуга бағишланди.

Малакали тренер, юрист ҳамда соҳа экспертлар томонидан интерактив шаклда олиб борилган машғулотларда зўравонликнинг ҳар қандай шакли ва кўринишларига оид журналистик материаллар тайёрлаш бўйича муҳим тавсиялар берилди.

Батафсил


 Ўзбекистонда гендер тенгликка эришиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичлари бўйича ҳамкорлик учрашуви ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда қатор идора ва ташкилотларнинг гендер масалалари бўйича масъул мутахассислари иштирокида ҳамкорлик учрашуви ўтказилди.

Учрашувда gender.stat.uz веб-сайти, унда ёритилаётган контент ва уларнинг мазмун-моҳияти, шунингдек, уларни амалиётга татбиқ этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. 

Батафсил



Инсон ҳуқуқлари ҳимоясида давлат сиёсати ва халқаро мажбуриятлар: ахборот хизматларининг вазифалари нималардан иборат? 

Бугун АОКАда вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари ходимлари, оммавий ахборот воситалари учун “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсати ва мазкур соҳада халқаро мажбуриятларнинг бажарилиши масалалари” мавзусида ўқув курслари бошланди.

Тадбирда матбуот котиблари инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, шу аснода фаолият юритаётган ташкилот нуфузини ҳам муҳофаза қилишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар, мезонлар ва принциплар ҳамда бошқа соҳага оид саволларга жавоб олишди.

Шунингдек, мавзулар қаторида "Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари: халқаро ва миллий механизмлар" тўғрисида маъруза тақдим этилди. 

Батафсил


“Гендер-сезгир журналистика” соҳа вакиллари ўртасида кенг муҳокама қилинди  

Куни кеча Тошкент шаҳри "Hilton" меҳмонхонасида  “Гендер-сезгир журналистика”  мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Давра суҳбатида ЕХҲТ вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, тегишли давлат органларида гендер масалалари бўйича масъуллар, нодавлат сектор, дипломатик корпус, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар халқаро ташкилотлар экспертлари иштирок этди.

Батафсил




АОКА ғолиблик совринига муносиб кўрилди

Бугун Ўзбекистон Анжуманлар саройида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Йил аёли” ҳамда “Гендер тенглик фаоли” миллий танловларининг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол республика даражасидаги давлат органи (ташкилоти)” номинацияси бўйича Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 2-ўринга лойиқ топилди.

Батафсил


Увеличить на0%