Раҳбарият
Саиджанов Дилшод Мадрахимович
Дилшод Саиджанов – 1982 йил 19 март куни Хоразм вилояти Урганч шаҳрида туғилган. Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактабини тамомлаган.
Мутахассислиги бўйича – халқаро муносабатлар тарихи ва назарияси, Тизимлаштирилган таҳлил ва прогнозлаштириш.
Д. Саиджонов меҳнат фаолиятини «Кондиционер» қўшма корхонасида котиб-референт, таржимонликдан бошлаган.
2005-2008йй. – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро институтининг директор ёрдамчиси, ахборот таҳлил бўлимида илмий ходим, катта илмий ходим, етакчи илмий ходим.
2008-2009йй. – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий Хавфсизлик Кенгаши девонининг ташқи хавфсизлик масалалари бўйича Гуруҳнинг амалиётчиси.
2009-2014йй. – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий Хавфсизлик Кенгаши девонининг ғоявий ҳимоя масалалари бўйича Гуруҳнинг етакчи консультанти.
2014-2017йй. – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий Хавфсизлик Кенгаши девонининг ахборот-ғоя соҳасида таҳдид ва чақириқларга қарши кураш масалалари бўйича Гуруҳнинг етакчи инспектори
2017-2018 йй. – Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ҳузуридаги Медиамарказ етакчи мутахассиси
2018-2019 йй. – Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида етакчи мутахассис
2019 йил февраль – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ахборот сиёсати бошқармаси бошлиғи
2019 йил октябрь ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари.
Рус ва инглиз тилларини билади.
Оилали, икки нафар фарзанди бор
Қабул куни: Жума, 15:00 – 17:00
Қабулхона рақами: 71 244 23 80
Бозоров Ғайрат Назарович
Ғайрат Бозоров 1984 йил 1 январь куни Қашқадарё вилоятида туғилган. Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича - халқаро журналист.
Ғ. Бозоров меҳнат фаолиятини Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида бошлаган.
2007-2016 йй. –Агентликда мутахассис, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи каби лавозимларда фаолият юритган.
2016-2018йй. – Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги «Ўқитувчи» нашриёт-матбаа ижодий уйи Давлат корхонаси Маркетинг бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.
2018-2019 йил март ойига қадар «Ўқитувчи» нашриёт-матбаа ижодий уйи директорининг нашриёт ва маркетинг масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Рус ва инглиз тилларини билади.
Оилали, икки нафар фарзанди бор.
Қабул куни: Сешанба, 15:00 – 17:00
Қабулхона рақами: 71 244 23 80