Вакансия

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларидаги “Бошқарма бошлиғи”, “Бўлим бошлиғи”, “Бош мутахассис” ва “Етакчи мутахассис” лавозимлари бўйича номзодларга қўйиладиган
МАЛАКАВИЙ ТАЛАБЛАР

Маълумот
Олий маълумот:
- Бакалавр
- Магистр
(Магистр даражасига эга бўлган номзодларга устунлик берилади)
Мутахассислик
Асосий мутахассисликларга эга бўлиш:
- Журналистика
- Ўзбек филологияси ва адабиёти
- Кутубхона-ахборот фаолияти
- Нашриёт ва матбаа фаолияти
Турдош мутахассисликлар:
- Ҳалқаро дипломатик алоқалар
- Ҳуқуқшунослик, ҳалқаро ҳуқуқшунослик
(Асосий мутахассисликка эга бўлган номзодларга устунлик берилади)
Меҳнат стажи
Меҳнат фаолиятининг оҳирги йилларида Танлов ўтказилаётган лавозимга хос соҳавий йўналишлардаги иш стажига эга бўлиш:
- ҳудудий бошқарма, бошқарма ва бўлим бошлиғи учун 5-7 йил
- бош ва етакчи мутахассис учун 3-5 йил
(Тизим ташкилотлардаги меҳнат стажига устунлик берилади)
Хорижий тилни билиш даражаси
- Рус тили – мукаммал даражада билиш
- Инглиз тили –камида B2 даражасида билиш
Компьютер саводхонлиги
- Microsoft Office дастурларида (Word, Excel, Power point) мукаммал амалий билимларга эга бўлиш
- Ахборот дастурлари ва ахборот технологиялари бўйича амалий билимларга эга бўлиш
- Internet ва турли ижтимоий тармоқларда ҳамда рақамли маркетинг бўйича амалий билимларга эга бўлиш
Қўшимча талаблар
- Давлат тили ва рус тилларида равон сўзлашиш
- Лотин ёзувига асосланган давлат тилида иш юритишни билиш
- Мантиқий фикрлаш, ситиацион тахлил ва инқирозли ҳолатларда тезкор равишда тўғри ечимни топиш кўникмаларига эга бўлиш
- Норма ижодкорлиги бўйича амалий кўникмага эга бўлиш

Изоҳ: Номзодларга мутахассислик ва меҳнат стажи бўйича қўйиладиган малакавий талаблар, Танлов эълон қилинган лавозимнинг соҳавий йўналиш бўйича вазифа ва функциялари ҳамда лавозимнинг поғона даражасидан келиб чиқиб белгиланади.


АОКА вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилади. Ҳужжатлар 9 октябргача қабул қилинади

Батафсил

Увеличить на0%