Ишонч телефони

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг таркибий тузилмалари фаолияти борасида мурожаат, таклиф ёки шикоятингиз борми?


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонун ва “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида "Комплаенс-назорат”хизмати фаолиятини (71-244-23-34) йўлга қўйди.

"Комплаенс-назорат”хизмати орқали қўнғироқларни қабул қилиш қоидалари:

—"Комплаенс-назорат”хизмати орқали жисмоний ва юридик шахслар  Агентлик ва унинг вилоятлардаги бошқармалари ҳамда тизим ташкилотлари ходимларининг коррупцион ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатлари тўғрисида мурожаатлар қабул қилинади;

— мурожаат қилувчи жисмоний ёки юридик шахс  "Комплаенс-назорат”хизматига қўнғироқ қилганда  фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, юридик шахснинг номи, жавоб юбориладиган почта манзили ва боғланиш учун алоқа телефон рақами, шунингдек хабарнинг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумотларни тақдим этиши шарт.

— "Комплаенс-назорат”хизмати орқали мурожаат қилувчи жисмоний ёки юридик шахснинг мурожаат мазмуни ва тақдим этган маълумотнинг махфийлиги кафолатланади

"Комплаенс-назорат”хизматига қўнғироқ қилиш вақтлари:

— душанба-жума кунлари соат 9:00дан 18:00га қадар (тушлик вақти: 13:00дан 14:00гача, шанба ва якшанба дам олиш кунлари).

"Комплаенс-назорат”хизматига қолдирилган мурожаатлар қонунчиликда белгиланган тартибда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида кўриб чиқилади.

Ёдда тутинг!

Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 38-моддасига асосан Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган.

Увеличить на0%