Марказий аппарат

Аитов Марат Рахматуллаевич

Тел: 71-207-99-95

Мажбуриятлари:  Агентлик раҳбарияти фаолиятини ахборот-таҳлилий таъминлаш, мониторинг,  медиа-режалаштириш, вазирлик ва идоралар ходимларининг  рақамли саводхонлигини оширишда кўмаклашиш, давлат органлари билан ахборот алмашувини йўлга қўйиш ва ахборотларга муносабат билдириш масалалари борасида ўзаро ҳамкорлик учун масъул.

Джахангирова Элла Анатолевьна

71- 244-23-71

Мажбуриятлари: Хорижий оммавий ахборот воситалари, медиа-майдонлар, форумлар, анжуманларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг кенг ёритилишини таъминлаш, мамлакатнинг ижобий имиджини шакллантириш, миллий брендни фаол тарғиб қилиш ва танитиш, Агентликнинг халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга масъул.

Ҳусанов Жасур Рухиддинович

Тел: 71-244-31-85
E-mail: j.husanov@aimc.uz

Мажбуриятлари:
 Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти шаффофлигини таъминлашга кўмаклашиш, ҳукумат амалдорларига оммавий ахборот воситалари билан очиқ мулоқот қилиш маданиятини тарғиб қилиш, шунингдек, ахборот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий кўмак бериш учун масъул.

Каримова Нигора Лутфуллаевна

Tel: 71 244 24 09

Мажбуриятлари: Агентликнинг ижобий имижини шакллантириш ва қўллаб-қувватлаш, матбуот анжуманлари, брифинглар ташкиллаштириш, оммавий ахборот воситалари учун расмий хабарлар матни, пресс-релиз ҳамда уларга шарҳ ва изоҳ тайёрлаш ва уларни ёритиш, ташкилот фаолиятига оид ОАВ сўровларига оғзаки ва ёзма изоҳларни тайёрлаш, Агентликнинг веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ахборотларни янгилаб бориш.

71-244-36-92

Оммавий ахборот воситалари ва журналистлар билан манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишида оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш,  ОАВ ривожланишининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, журналистларни, ОАВ ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга кўмаклашиш, журналистлар билан давлат органлари ҳамда ташкилотларининг ахборот хизматлари муносабатлари ўрнатилишида ОАВ вакилларига амалий ёрдам кўрсатиш.

Рахмонов Алимардон Расулович

71 244-35-35 

Мажбуриятлари: Ноширлик-матбаа ва кутубхона соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ахборот-кутубхона муассасаларининг илмий тадқиқот ва илмий-услубий ишларини мувофиқлаштиришда ҳамда соҳавий стандартлаштириш тизимларини, инновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш бўйича таклифлар тайёрлаш, китобхонлик маданиятини ривожлантириш, электрон ва аудиокитобларни, шу билан бирга, миллий адабиётимизни хорижий мамлакатларда тарғиб қилиш бўйича дастурий чора-тадбирларни шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этади.

Эркабоев Шуҳрат Собирович

Tel: 71-244-57-65
E-mail: buhgalteriya@aimc.uz 

Мажбуриятлари:
 Агентлик мулки ҳисоби, ҳисобчи мажбурияти ва хўжалик ишларини юритиш, молиявий интизом ва Агентлик ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул.  

Тел: 71-244-23-80
E-mail: info@aimc.uz 

Мажбуриятлари
: Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкаси қарорлари ва фармойишлари, Агентлик буйруқлари ва ҳайъат қарорларини бошқармалар, таркибий бўлинмалар ва тизимдаги ташкилотлар томонидан ўз вақтида ижро этилиши, жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатларини қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатда кўриб чиқилишини назорат ва таҳлил қилишга масъул. 

Мирҳосилов Мирзоҳид Мирҳосилович

Тел: 71-244-38-85
E-mail: m.mirhosilov@aimc.uz

Мажбуриятлари:
 Агентликнинг ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш масалаларига, ахборот хавфсизлигига комплекс ёндашув ҳамда уни амалга ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишга, маълумотларни ҳимоялашнинг техник, аппарат-дастурий воситалари фаолиятини назорат қилишга, расмий веб-сайт узлуксиз ишлашини таъминлашга, тизим корхоналари ахборот-коммуникация назоратига тегишли барча техник имкониятлар учун масъул. 

Яхъяев Рўзимухаммад Ходжиевич

Тел: 71-244-32-57
E-mail: hr@aimc.uz 


Мажбуриятлари
Давлат фуқаролик хизматига малакали кадрларни фаол жалб қилиш, улар салоҳиятини ошириш, фидойи, халқпарвар ва рақобатбардош кадрлар сифатида тарбиялаш учун зарур ҳуқуқий шароитлар яратиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришга масъул.

Парпиев Маъмуржон Махмудович

71-244-33-81

Мажбуриятлари: Ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлаганлиги ҳақида хабардор қилиш, оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказишда кўмаклашиш, шунингдек, уларни, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шаклида ривожлантириш масалаларида тадбиркорлик субъектларига ахборот, ташкилий, методик ва маслаҳат ёрдамини тақдим этади.

Ахтамов Шамсинур Апсамат угли

71-244-23-05

МажбуриятлариАгентликнинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлигини таъминлашни ташкил этиш,  ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назорат олиб бориш,  ахборот соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш юзасидан таклифлар тайёрлаш,  ходимларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда Агентликнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш учун масъул.

Саломов Абубакир Абдималикович

93 600-03-30

Мажбуриятлари: Агентлик ҳамда унинг тизимидаги бюджет ташкилотларида бюджет интизомини мустаҳкамлаш ва бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатларини профилактика қилиш, бюджет харажатларининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш ҳамда ички аудит фаолияти соҳасидаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш.

Увеличить на0%