Коррупцияга қарши курашиш — бугуннинг долзарб масаласи

25.03.2021, 17:43

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ваколатли орган ходимлари иштирокида Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ходимларининг мансаб ваколати билан боғлиқ коррупция жиноятларига қарши курашиш ва уларнинг олдини олиш бўйича видеоконференцалоқа орқали семинар-тренинг ўтказилди. 

Таъкидлаш жоизки, АОКА тизимида коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг ўз вақтида олдини олиш ва унга барҳам бериш бўйича тегишли ҳужжатлар қабул қилинган. Тадбирда мазкур ҳужжат бандларига риоя этиш — коррупциянинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.

Шу билан бирга, тадбирда Агентлик тизимида ахборот хавфсизлигини таъминлаш, турли киберҳужумларнинг олдини олиш, давлат хизматчиларининг бу борадаги билимларини ошириш, ахборот технологиялари билан ишлаш кўникмаларини юксалтириш муҳим масала экани қайд этилди.

Тадбир сўнггида юқоридаги муҳим масалалар бўйича ўзаро фикр алмашилди. Тегишли таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқилди.

Увеличить на0%