Ўзбекистонда «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

05.04.2021, 15:15

Бугун, 5 апрел куни Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижоди саройида тадбирнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда мактаб ўқувчилари, талабалар, шоир ва ёзувчилар, ноширлар, ташкилотчи идораларнинг масъул мутасаддилари иштирок этди.


Илк маротаба ўтказилаётган «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида 30 дан ортиқ етакчи нашриётларда сўнги йилларда чоп этилган 100 га яқин китобнинг тақдимотлари, улуғ мутафаккир Алишер Навоийнинг 580 йиллиги, Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла Ориповнинг 80 йиллиги, Халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг 80 йиллиги, шунингдек, ўзбек эстрада санъатининг асосчиси Ботир Зокировнинг 85 йиллигига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.


«Китобхонлик ҳафталиги» давомида пойтахтимиз туманларида кенг китобхонлар оммаси учун барча йўналиш ва жанрдаги китобларни ўзида жамлаган «Библиобус» кўчма-кутубхоналар хизмати такшил этилади.


Ҳафталик доирасида «Ёш китобхон» танловининг Республика якуний босқичи ҳам ўтказилади. Унда учта ёш тоифасидаги ғолиб китобхонларга Президент совғаси — «Спарк» автомашинаси топширилади.


АОКА, Ёшлар ишлари агентлиги, Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Фанлар академияси, МТРК, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда ўтказилаётган ушбу тадбир 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган китобсеварлар учун чинакам интеллектуал байрам бўлиши шубҳасиз.


Ҳафталик 5-9 апрел кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ёшлар ижоди саройи, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятлар ахборот-кутубхона марказларида бўлиб ўтади.


Увеличить на0%