АОКАда Ислом тараққиёт банки вакиллари билан учрашув ўтказилди

09.04.2021, 18:50

Бугун АОКАда Ислом тараққиёт банки Бош котибиятининг бошқарув ва хизматлар бўлими бошлиғи Эл Мустафа Айт Амор, ИТБ Маркетинг ва коммуникациялар бошқармасининг тадбирларни бошқариш бўйича менежери Нора Моззен, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги директори ўринбосари Хушнуд Худойбердиев ҳамда бошқа масъул ходимлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.


Мулоқот давомида Ислом тараққиёт банки бошқарувчилар кенгашининг Ўзбекистонда ташкил этиладиган 46-йиллик йиғилишига тайёргарлик кўриш, медиа тадбирлар режасини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.


Халқаро миқёсдаги ушбу нуфузли йиғилишнинг ахборот маконида фаол ёритилиши хорижий ишбилармон доиралар ва дунё ҳамжамиятининг эътиборини Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга ва мамлакатнинг яхшиланаётган инвестициявий муҳитига қаратишда имкон бериши таъкидланди.



Увеличить на0%