Озарбайжоннинг Боку ва Агдам шаҳарларида ташкил этилган Туркий Кенгаш доирасидаги ахборот ва медиа соҳасида йиғилиш ўз ниҳоясига етди.

11.04.2021, 21:40

Мазкур йиғилишда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди. 

Тадбир доирасида бир қатор муҳим учрашувлар ўтказилди, соҳани янада ривожлантириш ҳамда Кенгашга аъзо мамлакатлар ўртасида кенг кўламли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар билдирилди. 

Ташрифнинг учинчи кунида Асаджон Ходжаев Тоғли Қорабоғда бўлди. 

АОКА раҳбари Ўзбекистон ушбу ҳудудда рўй берган нохуш ҳодисалар туфайли бузилган кўҳна обидалар, маданият ва маърифат масканларини тиклаш ишларига ҳисса қўшишга тайёр эканини билдирди. 

Шу тариқа Туркий Кенгаш доирасидаги ахборот ва медиа соҳасида йиғилиш ҳамда унинг доирасидаги бошқа тадбирлар якунланди.

Увеличить на0%