Ўзбекистон ОАВ раҳбарлари ва ЕХҲТ маслаҳатчилари ўртасида учрашув ўтказилди

26.05.2021, 17:15

Бугун Тошкентдаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари раҳбарлари ҳамда ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистонда сайлов қонунчилигини такомиллаштириш, бу жараёнда оммавий ахборот воситаларининг фаол иштирокини таъминлаш, сайловларни холис ва ҳаққоний ёритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.


Тадбирда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси катта маслаҳатчиси Алексей Громов ҳамда бюронинг сайловлар бўйича маслаҳатчиси Мартина Баркер-Циганникова сайловларда ОАВнинг ўрни, журналистларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш бўйича ўз тавсияларини баён қилдилар.


Шунингдек, учрашувда сўз олган Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси Алишер Хаджаев, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош директори ўринбосари Хушнудбек Худойбердиев ва бошқалар мамлакатимизда сайловларни ёритиш бўйича тўпланган тажрибалар, журналистлар малакасини ошириш, партия ходимларининг билим ва кўникмаларини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб бердилар.


Учрашув сўнггида томонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Увеличить на0%