АОКАда «Миллий уйғониш даври фидойилари» мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди

30.06.2021, 18:00

АОКАда Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 145 йиллигига бағишланган «Миллий уйғониш даври фидойилари» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети доценти, беҳбудийшунос олим, филология фанлари доктори, «Бошланғич таълим» журнали бош муҳаррири Ҳалим Саидов ва Агентлик ходимлари иштирок этди.


«Заминимизни мустамлакачилардан озод, обод, тараққий этган ҳолда, халқни эса саводли, онги ва виждони уйғоқ, зукко тарзда кўриш Беҳбудийнинг орзуси эди, — деди Ҳалим Саидов. — Юртимизда наинки ҳурриятга эришиш йўлидаги дастлабки интилишлар, балки илк янги усулдаги мактабларнинг юзага келиши, таълим-тарбия масалалари, театр, миллий журналистика, ўзбек тилининг мавқеи-мақоми шу улуғ зот номи билан чамбарчас боғлиқ».

Тадбирда миллатнинг маърифатли бўлиши учун бор кучи ва имкониятини сафарбар этган Беҳбудийнинг ватанпарварлиги, фидойилиги бугун янгиланаётган Ўзбекистонда ёшлар учун ҳақиқий намуна экани қайд этилди. Мулоқот давомида аллома бобомизнинг ҳаёти, ижоди, жадидчилик ҳаракати етакчиси сифатидаги фаолияти юзасидан савол-жавоб тарзида фикр алмашилди.

Увеличить на0%