АОКА директори Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатаётган фаол блогерлар билан учрашди
03.07.2021, 15:00
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатаётган фаол блогерлар билан учрашди.
Учрашувда ахборот соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бугунги кун блогосфераси олдида турган энг муҳим масалалар, мавжуд муаммолар таҳлил этилди.
АОКА раҳбари ахборот олишдаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш, кўтарилаётган масалалар, эълон қилинаётган танқидий мақолаларга ўз вақтида муносабат билдириш, очиқ мулоқотлар, матбуот тадбирларига блогерларни жалб этиш юзасидан ўз фикрларини билдирди.
Учрашув давомида блогосферани янада ривожлантириш, сифатли, фойдали контентлар сони ва салмоғини ошириш, ёш, фаол блогерларни қўллаб-қувватлаш чоралари муҳокама қилинди.
Вид сайта
Размер шрифта
Увеличить на0%