АОКА вакиллари Туркияда ўтказилаётган тажриба алмашинув тренингида иштирок этмоқда
29.07.2021, 20:30
Жорий йилнинг 29-30 июль кунлари Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий Кенгаш) ОАВни мувофиқлаштириш қўмитасининг биринчи йиғилиши ва ОАВ, ижтимоий тармоқлар соҳасида ишловчи мутахассислар учун тажриба алмашинув тренинги ўтказилмоқда.
Мазкур тренингда АОКА директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов ҳамда бошқа мутасаддилар ҳам қатнашмоқда.
Тренингдан кўзланган асосий мақсад — ахборот сиёсатини амалга ошириш борасида ўзаро тажриба алмашишдан иборат.
Тренингда Туркий кенгаш бош котиби ўринбосари Омер Кожаман ва бошқалар сўзга чиқди ва соҳани ривожлантириш, бу борада дунё тажрибаси ва бошқа жиҳатлар ҳақиджа сўзлаб бердилар.
Тренинг эртага ўз ишини якунлайди.
Вид сайта
Размер шрифта
Увеличить на0%