АОКАда «Офат ва матонат» китоби тақдимоти ўтказилди

06.08.2021, 20:10

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзбекистон” нашриёти чоп этган “Офат ва матонат” китобининг тақдимоти ўтказилди. Унда асар муаллифлари, таниқли шоир ва ёзувчилар, журналистлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.


Жами ўн минг нусхада чоп этилган мазкур китобда мураккаб пандемия шароитида мамлакатимизда кечган тарихий жараёнлар, оғир синовларни улкан мардлик, сабру матонат билан енгиб ўтаётган халқимизнинг эзгу фазилатлари ҳикоя қилинади. Шунингдек, Бухоро вилоятида юз берган кучли шамол, Сирдарё вилоятидаги сув тошқини келтириб чиқарган талофат эл-юртимизнинг матонатини яна бир бор синовдан ўтказгани қаламга олинган.

Асарда юртимизда шундай оғир пайтда бевосита Президентимиз ташаббуси, сиёсий иродаси туфайли халқимизнинг саломатлигини, иқтисодий таъминотини йўлга қўйиш бўйича тезкор қарор ва фармонларнинг қабул қилиниши бутун дунё жамоатчилиги томонидан эътироф этилгани, аксарият давлатлар учун ўрнак бўлгани халқаро экспертлар, турли Халқаро ташкилотлар раҳбарлари, жамоат ва сиёсат арбоблари томонидан таъкидланган.

Тақдимотда сўзга чиққан АОКА, ФВВ, Миллий гвардия, Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси масъул вакиллари  пандемияга қарши кураш ҳамон давом этаётгани ва бугунги бош талаб — вакцинацияга ҳам жиддий эътибор қаратилмоғи лозимлигини ҳам таъкидладилар. Пандемиянинг салбий оқибатларини имкон қадар камайтириш борасидаги кенг кўламли ишларда янада фаол бўлиш, фуқароларимиз учун ҳамон долзарб экани қайд этилди.

Увеличить на0%