Ахборот соҳаси вакиллари юксак мукофотлар билан тақдирланди

24.08.2021, 22:00
Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди.

Унга мувофиқ, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маънавиятини юксалтириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, серқирра ижоди, самарали илмий-амалий фаолияти билан соҳаларни ривожлантириш, ёшларимизни она юртга муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир гуруҳ фахрийлар, мутахассислар ва ходимлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Тақдирланганлар орасида ахборот соҳаси вакиллари ҳам бор.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги меҳнатлари муносиб баҳоланган, ўз профессионал бурчини сидқидилдан адо этиб келаётган барча мукофот соҳибларини самимий муборакбод этиб, ижодий юксалишлар, мушкул, аммо олижаноб ишларида муваффақиятлар тилайди!

✔️ «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони

▪️ Гафуров Ибрагим Усманович — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос олим

✔️ «Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси» фахрий унвони

▪️ Каримов Кенес Айтмуратович — Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

▪️ Султонов Исажон Абдураимович — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи

✔️ «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони

▪️ Ахмедов Мухаммат-Али — Халқаро Амир Темур жамғармаси раиси, ёзувчи

▪️ Ризаев Шухратулла Турсунович — Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари

✔️ «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони

▪️ Исомутдинов Зухридин Низамутдинович — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос

▪️ Мўминова Зулфия Мардоновна — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

▪️ Низанов Муратбай — Қорақалпоғистон Республикаси «Билим» нашриёти директори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи

✔️ «Меҳнат шуҳрати» ордени

▪️ Ибодинов Алишер Умарович — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи, Фарғона вилояти

▪️ Мухиддинов Фатхиддин Фазлиддинович — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бўлим бошлиғи

▪️ Улукова Мухтарам Маматхановна — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

✔️ «Дўстлик» ордени

▪️ Исломкулов Меманкул — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи, таржимон

▪️ Отахонов Олим Қобилович — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таржимон

▪️ Рузиев Чоршам Юлдашевич — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

▪️ Саидов Азиз Джураевич — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

▪️ Саломов Шодмонқул Жумаевич — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

▪️ Хаджаев Аъло Максумович — Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси

▪️ Ханимқулов Алиқул Жўлиевич — Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, Сирдарё вилояти

▪️ Халбутаев Надиржон Жанузакович — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари

✔️ «Соғлом турмуш» медали

▪️ Нормуродова Инобат Кодировна — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston» teleradiokanali» давлат муассасаси сиёсий шарҳловчиси

✔️ «Келажак бунёдкори» медали

▪️ Рахманқулов Сардорбек Усмонович — «Даракчи» газетаси мухбири

▪️ Рўзиохунов Алишер Анвар ўғли — «Ижтимоий-ҳуқуқий медиа маркази» нодавлат нотижорат ташкилоти муҳаррири, Тошкент шаҳри

✔️ «Шуҳрат» медали

▪️ Альтман Кирил Заминович — Тошкент шаҳридаги «Кирилл Альтман» хусусий корхонаси раҳбари, блогер

▪️ Зоҳидов Аброр Олимович — «Kun.uz» веб-сайти мухбири

▪️ Нишонова Севара Норжигитовна — «Daryo.uz» веб-сайти бўлим муҳаррири

▪️ Тўхташев Ориф Абдумажидович — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

▪️ Шайхов Қамариддин Қутбиддин ўғли — «Qalampir.uz» веб-сайти бош муҳаррири
Увеличить на0%