АОКАда “Мустақиллик остонасида” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди
Ахборот
ва оммавий коммуникациялар агентлигида мамлакатимиз мустақиллигининг 30
йиллигига бағишлаб “Мустақиллик остонасида” мавзусида маънавий-маърифий тадбир
ўтказилди.
Онлайн тарзда ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси катта ўқитувчиси, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Саидафзал Саиджалолов агентлик ходимлари билан жонли мулоқот қилди.
Мулоқотда
ўзбек халқининг асрий орзуси бўлган истиқлол моҳиятини англаш, уни қадрлаш ва
асраш юзасидан ҳаётий воқеалар, ижтимоий-сиёсий жараёнлар таҳлилий-қиёсий муҳокама
этилди.
Таъкидланганидек,
миллатнинг доимо замон билан ҳамнафас бўлиб, ўз олдига катта мақсадлар қўйиб
яшагани, меҳнаткаш халқнинг ҳамма ишни режа билан бажаргани, давлатнинг энг қийин
ва ташвишли вазиятларда ҳам доимо пухта ва вазмин сиёсат юритгани ҳозирги
фаровон кунлар пойдевори бўлди.
Мустақил Ўзбекистон ўтган ўттиз йиллик тараққиёт даврида меҳр-оқибат, юксак инсонпарварлик намунасини кўрсатиб жаҳондаги барча мамлакатлар, аввало, яқин қўшниларимиз ва бошқа давлатлар билан ўзаро дўстлик алоқаларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга эришди. Халқаро муносабатларда соғлом рақобат, ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлидан борди. Тинч ва фаровон ҳаёт бош мақсад этиб белгиланди.
Мулоқотда
Агентлик масъул ходимлари ҳам мустақиллик йилларида қўлга киритилган муваффақиятлар,
соҳа ривожи йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини
билдирдилар.