«Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик танлови ғолиблари тақдирланди

15.09.2021, 20:50

Бугун пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик танловининг республика босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.


Тадбирда ташкилий қўмита, ҳакамлар ҳайъати аъзолари, журналистлар иштирок этди. Ғолибларга махсус дипломлар, кўрик-танлов рамзи туширилган плакетка ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.


Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 6 та номинация бўйича қатнашган турли ёшдаги ижодкорларнинг ишлари махсус сайтга жойлаштирилиб, онлайн овоз бериш тизими орқали кенг жамоатчилик иштирокида баҳолаб борилгани алоҳида қайд этилди.


Тақдирлаш маросимида ушбу кўрик-танлов ижод аҳлининг жамиятдаги фаоллигини ошириш, касбий маҳоратини юксалтириш, иқтидор соҳибларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.



Увеличить на0%