АОКА ходимлари иштирокида спорт мусобақалари ўтказилди

02.10.2021, 15:15

Бугун АОКА тасарруфидаги Ноширлик-матбаа фаолияти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш коллежининг залида Агентлик ходимлари иштирокида спорт мусобақалари ўтказилди.

100 нафарга яқин қатнашчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда стол тенниси ва шашка бўйича баҳс олиб боришди. Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш мақсадида ташкил этилган ушбу беллашувлар қизиқарли ва муросасиз ўтди.

Ғолибларга ва ижобий натижа қайд этган 25 нафар иштирокчига махсус диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Бу каби мусобақалар анъанавий тарзда ўтказиб борилиши белгилаб олинди.


Увеличить на0%