Ҳамкорлик юзасидан учрашув

03.11.2021, 19:19

Бугун АОКАда Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот маслаҳатчиси Ҳамди Туршужу ва «TRT» Туркия телерадиокомпанияси ваколатхонаси раҳбари Низам Шаҳин билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида ўзаро тажриба алмашиш, манфаатли ҳамкорлик истиқболлари, иш услубларини замонавий ва янгича ёндашувлар асосида ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш борасида таклифлар билдирилди.



Увеличить на0%