Ёш журналист ва блогерлар учун ўқув-семинар ташкил этилди

18.11.2021, 09:50

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан “Маданият ва санъат ҳафталиги” ўтказилмоқда. Ушбу ҳафталик доирасида Агентлик томонидан Ноширлик-матбаа фаолияти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш касб-ҳунар коллежида “Ёш маданият ва санъат блогерлари”ни шакллантириш ва тажрибасини орттириш қаратилган ўқув-семинари ташкил этилди. Ўқув-семинари давомида тингловчиларга “Блогер тушунчаси: ҳуқуқ ва мажбуриятлари, инсон ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш шартлари”, “Ўзбекистон қонунчилигида ахборот эркинлиги, холислиги ва ҳаққонийлиги, шунингдек, жамият манфаатлари”, “Шахсга доир маълумотлардан фойдаланишнинг тартиби ва шартлари” мавзуларида машғулотлар олиб борилди.


Машғулотлар давомида Агентлик бошқарма бошлиғи Маъмуржон Парпиев, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси, филология фанлари номзоди, доцент Олимжон Ўсаровлар ахборот соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бугунги медиамакондаги ўзгаришлар, журналист ва блогерларнинг эркин фаолият юритиши учун яратилаётган имкониятлар, соҳадаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдиришди.


Шу билан бирга, машғулотда бугунги кун блогосфераси олдида турган энг муҳим масалалар, мавжуд муаммолар таҳлил этилиб, блогосферани янада ривожлантириш, сифатли, фойдали контентлар сони ва салмоғини ошириш масалалари муҳокама қилинди.


Увеличить на0%