Ўзбекистон – Россия иккинчи медиафорумининг очилиш маросими якунланди

18.11.2021, 14:00

Медиафорумнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси Алишер Хаджаев, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси Фирдавс Абдуҳолиқов нутқ сўзлади. 

Шунингдек, Россия Федерация Рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Бэлла Черкесова, Бутунроссия давлат телерадиокомпаниясининг Халқаро алоқалар дирекцияси раҳбари Пётр Фёдоров, “Россия бугун” халқаро ахборот агентлиги бош директори Дмитрий Киселёв, ТАСС ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Михаил Гусман икки томонлама ҳамкорлик юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар икки мамлакатнинг ахборот соҳасидаги алоқаларни кучайтириш, контент алмашиш ҳамда кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Медиафорум ўз ишини сессияларда давом эттиради.


Увеличить на0%