Коррупция — тараққиёт кушандаси

03.12.2021, 20:15

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида "Коррупция — тараққиёт кушандаси" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган тадбирда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул вакили Обиджон Латипов, Агентлик марказий аппарати ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари раҳбарлари иштирок этди.

Семинарда О.Латипов сўзга чиқди ва мамлакатимизда коррупцияга қарши муросасиз курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди. Қайд этилишича, сўнгги беш йилда бу борада мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилгани жамиятда мазкур иллатга қарши курашишда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. 

Хусусан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун, "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори ҳамда "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонлари мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, турли манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, коррупцияга оид хавф-хатарлар юқори бўлган соҳалар ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлашда алоҳида аҳамият касб этмоқда. Тадбирда Коррупциянинг олдини олиш ва “комплаенс-назорат” тизими ҳақида маълумот берилди.

— Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларида коррупцияга қарши ички назорат тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда, — деди О. Латипов. — Мазкур тизим давлат харидларини амалга ошириш ва назорат қилиш, коррупцион хавф-хатарларни аниқлаш, қонун бузилиши ва коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш, манфаатлар тўқнашувини бошқариш, номзодларни ишга қабул қилишда очиқлик ва шаффофлик каби масалаларни тартибга солади.

Тадбирда Агентлик ходимлари, ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг мавзу юзасидан берилган саволларига жавоб қайтарилди. Агентликда коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва унга қаршиш курашиш юзасидан тегишли таклифлар билдирилди.

Увеличить на0%