АОКАда йил сарҳисоби юзасидан йиғилиш ўтказилди

29.12.2021, 17:30

Бугун Агентлик директори ва ходимлар, шунингдек, онлайн тарзда ҳудудий бошқармалар, Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича Марказ ҳамда Миллий кутубхона раҳбарлари иштирокида 2021 йил якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.


Йиғилишда А.Ходжаев сўзга чиқиб, жорий йил давомида Агентлик томонидан амалга оширилган ишлар, кўзланган натижалар ва эришилган ютуқлар борасида тўхталди. 


Хусусан, йил давомида Агентликда давлат органлари, ташкилотлар раҳбарлари ва масъул мутасаддилари иштирокида 1000 дан ортиқ тадбир ташкиллаштирилгани, давлат раҳбари ва ҳукумат фармонлари, қарорларида белгиланган вазифалар ижроси, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида кенг жамоатчилик ва аҳолига ўз вақтида ахборот етказиш, халқаро миқёсдаги турли давлат тадбирларини ёритиш, китобхонликни тарғиб қилиш борасида оммавий танловлар ўтказиш, фуқаролар мурожаатларида кўтарилган масалаларни ижобий ҳал қилиш, жорий йилда бўлиб ўтган Президент сайлови кампанияси, сайлов жараёнларини маҳаллий ва хорижий ОАВларда тезкор ёритилишини таъминлаш ва бошқа тегишли жабҳаларда кенг кўламли ишлар олиб борилгани қайд этилди.


Шунингдек, йиғилишда Агентлик директорининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Канат Абдикаримов ёшлар томонидан илгари сурилаётган лойиҳалар ва уларни амалга ошириш режалари хусусида сўз юритди.


Тадбир сўнгида касби ва бурчига масъулият билан ёндашган фидойи, ташаббускор ва изланувчан ходим сифатида ўзини намоён этиб келаётган Агентлик ва тизимдаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси, Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича Марказ ва ҳудудий бошқармаларда ишловчи ёш ходимларнинг ота-оналарига АОКА директори номидан ташаккурномалар топширилди.


Увеличить на0%