Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги баҳоланди

11.03.2022, 11:11

Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтинги

(2021 йилнинг 2-ярми)

 

2022 йилнинг январь-февраль ойларида Агентлик томонидан республика даражасидаги 139 та ташкилот ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда 206 та туман ва шаҳар ҳокимликлари матбуот котибларининг 2021 йил II ярим йилликдаги фаолияти самарадорлиги ўрганилди.

Ўрганиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситаларимустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан амалга оширилди. Мазкур ҳужжатда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига ахборот хизматлари раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг рейтингини эълон қилиб бориш вазифаси юкланган.

Топшириққа асосан 2019 йил 3 октябрда “Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида 3187-рақам билан рўйхатдан ўтказилган.

Ушбу низомга кўра, Агентлик уч йилдан буён давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари матбуот котибларининг жамоатчиликка Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор ва топшириқларининг ижроси, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифалари ҳақида тезкор, холис ҳамда биринчи манбаа сифатида тўлиқ ахборот етказиши, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан фаол мулоқот ўрнатиши, эълон қилинаётган танқидий материалларга ўз вақтида ва сифатли муносабат билдириши борасидаги фаолиятини ўрганиб, баҳолаб келмоқда.

Низомга кўра ахборот хизматлари раҳбарлари фаолиятини баҳолашда:

– ахборот хизмати раҳбари фаолияти иш ҳажми (ўтказган матбуот тадбирлари, уларда оммавий ахборот воситаларининг иштироки таъминлангани, ёритилиш қамровининг кенглиги ҳамда бир вақтнинг ўзида тадбирларни ижтимоий тармоқларда онлайн эфирлар орқали жамоатчиликка етказиб бериш борасидаги талаблар);

– ахборот хизмати раҳбари иш фаолияти сифати (матбуот тадбирларига профессионал ёндашув, биринчи раҳбарнинг иштироки, ахборотни етказиб беришда турли инструментлардан фойдаланган ҳолда инфографика, фото, видео, аудио ва матн шаклида жамоатчиликка тақдим этиш маҳорати);

– ахборот хизмати раҳбари иш самарадорлиги (ташкилот ҳақидаги ахборотни радио/телевидение, газета ва журналлар, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва веб-сайтлар имкониятларидан тўлақонли фойдаланган ҳолда ёрита олиши, ташкилот мутасадди бўлган соҳалардаги муаммоларни кўра билиши ва ўз ресурсларида эълон қилишдаги ташаббускорлиги, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материалларга муносабат билдиришдаги тезкорлиги, муайян ахборот воқелиги муносабати билан расмий баёнот (шу жумладан видео форматида) бериши, амалга оширилаётган ишларнинг хорижий оммавий ахборот воситаларида ёритиши каби бир қатор йўналишлар асосий мезон қилиб олинди.

Шунга кўра, 2021 йил декабрь ойига қадар Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари хулосалари асосида ахборот хизмати раҳбари лавозимига расман тасдиқланиб, фаолият юритиб келган республика даражасидаги 139 нафар матбуот котибидан 45 нафарининг иш натижалари юқори, 57 нафариники ўрта, 33 нафариники қониқарли, 4 нафарининг фаолияти паст даражада, дея баҳоланди.

Ўтган даврдаги баҳолаш натижалари билан солиштирадиган бўлсак, сўнгги уч йилда фаолияти баҳоланган ташкилотлар сони 65 фоизга ўсган бўлса, уларнинг ичида юқори даражали матбуот котиблари сони деярли 6 баробар ортди (2019 йилнинг 2-ярмида 8 нафар эди).

Паст натижа қайд этган ахборот хизмати раҳбарлари сони 2019 йилнинг 2-ярмида 5 нафарни ташқил қилган бўлса, 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида COVID-19 пандемияси билан боғлиқ чекловлар киритилиши ва матбуот тадбирлари сони қисқариши муносабати билан 24 нафарга кўтарилди. Сўнгги баҳолаш даврида бу борада энг паст кўрсатгич қайд этилди (батафсил – графикларда).

Шу билан бирга, пандемия чекловларига қарамасдан юқори натижа қайд этган ахборот хизмати раҳбарлари сони ўсгани эътиборга лойиқ. Бу энг аввало, вазирлик ва идораларнинг мураккаб эпидемиологик вазиятда аҳолини ахборот билан таъминлаб бориш масаласида Агентлик билан фаол ҳамкорлигининг натижасидир.

Туман ва шаҳарлар ҳокимликлари кесимида 206 нафар матбуот котибидан 14 нафарининг (2021 йилнинг 1-ярмида 10 нафар) фаолияти юқори, 97 нафариники (2021 йилнинг 1-ярмида 83 нафар) ўрта, 75 нафариники (2021 йилнинг 1-ярмида 70 нафар) қониқарли, 9 нафариники (2021 йилнинг 1-ярмида 38 нафар) эса паст даражада, деб топилди. 11 та ҳолатда матбуот котиби лавозими вакант бўлгани ва олти ойдан кам фаолият юритгани сабабли баҳоланмади. Умуман, қуйи тизимда юқори даражали матбуот котиблари 4 нафарга, ўрта даражадаги матбуот котиблари 14 нафарга, қониқарли даражадаги матбуот котиблари 5 нафарга ортган бўлса, паст даражадаги матбуот котиблари 29 нафарга камайди. Бу Агентлик томонидан матбуот котиблари билан мунтазам равишда ўтказилаётган медиа-тренинглар ҳамда ўзаро ҳамкорликнинг натижаси ҳамдир.

Тегишли Низом талабларига мувофиқ, ўтган йил якунлари бўйича ахборот хизмати раҳбарлари 2021 йилнинг иккинчи ярмида банд этган ўрнига кўра қуйидаги кетма-кетликка асосан юқори натижа қайд этди:

марказий ташкилотлар йўналишида Олий Мажлис Сенати (М.Ибодов), Марказий банк (А.Назаров), Бош прокуратура (Х.Шамсутдинов), Марказий сайлов комиссияси (Ж.Усманов);

вазирликлар йўналишида Халқ таълими (Л.Рустамова), Адлия (С.Уринбаева), Бандлик ва меҳнат муносабатлари (М.Мирзаева), Соғлиқни сақлаш (Ф.Санаев), Ички ишлар (Ш.Гиясов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш (Ш.Ахматов), Ташқи ишлар (Ю.Кабулжанов), Фавқулодда вазиятлар (М.Садиков), Энергетика (Э.Бекмуродова), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш (С.Боймирзаева), Мактабгача таълим (М.Асқархўжаева), Инвестициялар ва ташқи савдо (Г.Ботирова), Инновацион ривожланиш (Н.Абдуқундузова), Туризм ва спорт (ҳозирги Туризм ва маданий мерос) (Л.Рахманбаева) вазирликлари;

давлат қўмиталари ва қўмиталар йўналишида Давлат статистика (У.Абдурасулов), Давлат божхона (Н.Cаломов), Давлат солиқ (М.Назаров) қўмиталари;

● агентликлар йўналишида Давлат хизматлари (С.Зокирова), Президент таълим муассасалари (Д.Собирова), “Ўзархив” (А.Алиев), Ёшлар ишлари (Н.Абдуқодиров), Коррупцияга қарши курашиш (Д.Очилова), Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (М.Тогоева), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш (Қ.Бегматова), Кадастр (Н.Атамуратов) агентликлари;

инспекциялар йўналишида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ш.Хўжақулов);

марказлар йўналишида Гидрометеорология хизмати маркази (М.Асқарова);

акциядорлик жамиятлари ва компаниялар йўналишида “Ҳудудгазтаъминот” (М.Маметова), “Иссиқлик электр станциялари” (М.Бекмухаммедов), “Ўзбекнефтегаз” (С.Хашимов), “Ўзкимёсаноат” (М.Хаитова), “Ўзсувтаъминот”  (А.Муродов), “Ўзбекистон товар-хомашё биржаси” (Ҳ.Тиллабоев), “Ўзбектелеком” (Т.Мамаджанов), “Ўзбекистон темир йўллари” (А.Балтабаев) акциядорлик жамиятлари ва компаниялари;

● уюшмалар йўналишида “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси (Ф.Калонов);

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари йўналишида Самарқанд вилояти (М.Мирзаев), Бухоро вилояти (О.Жўраев), Хоразм вилояти (О.Адамбаев), Фарғона вилояти (Д.Джумабаев) ҳокимликлари, Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (А.Ажимуратов);

туман ва шаҳар ҳокимликлари йўналишида Тўрткўл (М.Бекчанова), Хўжайли (Б.Хожанов), Қизилтепа (А.Умедов), Булунғур (А.Жаббаров), Жомбой (О.Одилов), Самарқанд (Б.Хонкелдиев), Денов (Ф.Тўраева), Шўрчи (Н.Шоева), Оҳангарон (Э.Утбасов), Учтепа (Т.Тўраев) туманлари ҳамда Бухоро (Г.Иброҳимова), Самарқанд (А.Пўлатов), Каттақўрғон (Ж.Носиров), Олмалиқ (Д.Рўзиева) шаҳарлари ҳокимликлари.

Мазкур ташкилотлар ахборот хизматлари томонидан ахборотни замонавий формат, онлайн ва кенг қамровли усулда оммавий ахборот воситалари (радио/телевидение, газета, ижтимоий тармоқлар, мобил мессенжерлар ва веб-сайтлар) орқали фойдаланувчиларга инфографика, фото, аудио, видео ва матн шаклларида, муайян белгиланган вақт оралиғида етказиб бериш;

- соҳага доир муаммоларни биринчи манба сифатида олиб чиқиш (ўзини ўзи танқид қила олиш);

- ижтимоий тармоқларда мавзуга алоқадор воқеа-ҳодисаларга тезкор муносабат билдириш ва ўз расмий саҳифларида ёритиш;

-  ташкилот ва у билан боғлиқ жараёнларни аҳолига етказишда видео ва матн шаклидаги баёнотлар билан чиқишлар қилиш;

- хорижий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистоннинг соҳага доир имижини оширишга қаратилган материалларни кенг эълон қилиб боргани аниқланди.

Таҳлиллар 23 нафар (16,6 фоиз) ахборот хизмати раҳбари томонидан ижтимоий тармоқларда берилган онлайн эфирлар сони жуда кам эканини кўрсатди. Аслида эса бугунги кунда “Facebook”, “Instagram” каби ижтимоий тармоқларда жонли эфирга чиқиш учун ҳеч қандай қўшимча ускуна ёки ишчи кучи талаб этилмайди. Буни интернетга уланган уяли телефон камераси орқали исталган матбуот тадбири пайтида амалга оширса бўлади.

Баҳолаш мезонида алоҳида эътибор қаратилган йўналишлардан яна бири – ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган танқидий материалларга ахборот хизматининг расмий муносабатини билдириш ҳолатидир. Республика бўйича умумий ҳисобда танқидга жавоб бериш кўрсаткичи сезиларли даражада ўсган. Хусусан, ташкилотлар томонидан 2021 йилда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлгани аниқланган 11 524 та танқидий материалнинг 10 694 таси (ёки 93 фоизи)га расмий муносабат билдирилган бўлса-да, тезкорлик талаблари бўйича айрим ташкилотлар ахборот хизматлари фаолиятида камчиликларни кузатиш мумкин.

Республика ташкилотлари матбуот котибларининг яхши кўрсатгичларига мисол сифатида ўтказилган матбуот тадбирларини келтирса бўлади. 139 та вазирлик ва идора, давлат ташкилотлари ва ҳокимликлар томонидан ҳисобот даврида (2021 йилнинг 6 ойида) жами 1 475 та матбуот анжумани, брифинг, пресс-тур ва тақдимот ўтказилган. Бу яхши кўрсаткич, чунки ҳар бир ташкилотга ўртача 10 та тадбир тўғри келмоқда ҳамда ўрта ҳисобда битта ташкилот ойига сал кам 2 тадан пресс-тадбир ўтказганини кўрсатмоқда (амалдаги меъёр бўйича 1 ойда камида 1 та пресс-тадбир ўтказилиши лозим). Аммо мазкур тадбирларда биринчи раҳбар иштироки талаб даражасида эмас. 139 та ташкилот ўтказган 1 475 та пресс-тадбирнинг 362 таси ёки 25 фоизида биринчи раҳбарлар, 470 тасида (31 фоиз) раҳбарнинг ўринбосарлари иштирок этган.

Агентлик ахборот хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларга қўйилаётган вазифаларни самарали бажаришларини таъминлаш, давлат ва оммавий ахборот воситалари ўртасида чинакам кўприкка айланиши учун тизимли иш олиб бормоқда. Матбуот котибларининг фаолияти самарадорлиги баҳоланиши ва рейтинги юритилишидан кўзланган асосий мақсад ҳам улар ишини таҳлил қилиш, керакли хулосалар чиқариш ва мавжуд камчиликларни бартараф қилиш бўйича тегишли чораларни ташкил этишга қаратилган. Барча матбуот котиблари бу жараённи чуқур тушунган ҳолда, келгусида ўз позицияларини мустаҳкамлаш, вазифаларини сидқидилдан бажариш учун фаоллик кўрсатишига ишонамиз.


Давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик идора, муассаса ва
бошқа ташкилотлар раҳбарлари матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиларининг
2021 йил
II ярим йилликдаги фаолияти самарадорлиги

НАТИЖАЛАРИ

 

Ташкилот номи

Ахборот хизмати раҳбари

Кўрсаткич миқдори

Баҳоси

Марказий ташкилотлар

1.                

Марказий банк

Назаров Акмал Нариманович

92,3

Юқори даражада

2.                

Бош прокуратура

Шамсутдинов Хаёт Нематович

91,3

Юқори даражада

3.                

Марказий сайлов комиссияси

Баҳолаш даврида
Усманов Жалолиддин Қудратович
фаолият юритган

88,5

Юқори даражада

4.                

Олий Мажлис Сенати

Баҳолаш даврида Ибодов Мумин Мамуржанович фаолият юритган

87,5

Юқори даражада

5.                

Олий суд

Абидов Азиз Агзамович

80,6

Ўрта даражада

6.                

Миллий гвардия

Жуманазаров Даврон Раҳимбаевич

79,4

Ўрта даражада

7.                

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)

Мадрахимова Фотима Сайдалиевна

77

Ўрта даражада

8.                

Судьялар олий кенгаши

Акбаров Турсунали Адахамжанович

74

Ўрта даражада

9.                

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини  ҳимоя қилиш бўйича вакил

Ганиев Сардор Махмутходжа ўғли

(декабрь ойига қадар вакант бўлган)

73,3

Ўрта даражада

Вазирликлар

1.      

Халқ таълими вазирлиги

Рустамова Лайло Суванкуловна

95,6

Юқори даражада

2.                

Адлия вазирлиги

Уринбаева Севара Кучкаралиевна

95,3

Юқори даражада

3.                

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Мирзаева Мавжудахон Ахмадовна

95

Юқори даражада

4.                

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Санаев Фурқат Чориевич

94,6

Юқори даражада

5.                

Ички ишлар вазирлиги

Гиясов Шахрух Камалитдинович

94,3

Юқори даражада

6.                

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Ахматов Шерзод Мирзажахонович

92,5

Юқори даражада

7.                

Ташқи ишлар вазирлиги

Кабулжанов Юсуп Ортиваевич

90,2

Юқори даражада

8.                

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Садиков Мурат Ганиевич

90

Юқори даражада

9.                

Энергетика вазирлиги

Бекмуродова Эльмира Руслановна

89,5

Юқори даражада

10.             

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Боймирзаева Саодат Ураковна

89

Юқори даражада

11.             

Мактабгача таълим вазирлиги

Асқархўжаева Мовлуда Саидмухаммадзокир қизи

89

Юқори даражада

12.             

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Ботирова Гульшан Баходировна

88,6

Юқори даражада

13.             

Инновацион ривожланиш вазирлиги

Абдуқундузова Назокат Усмонқуловна

88,3

Юқори даражада

14.             

Туризм ва спорт вазирлиги

Рахманбаева Лола Самигджановна

86,6

Юқори даражада

15.             

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2021 йил 19 ноябрга қадар Усмонов Сардорбек Ураимжонович фаолият юритган

84,3

Ўрта даражада

16.             

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ходжаева Нигора Шерхоновна

84

Ўрта даражада

17.             

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Жураева Дилдора Сайфиддин Қизи

83,3

Ўрта даражада

18.             

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Каландаров Жамолиддин Бекмухамматович

81,4

Ўрта даражада

19.             

Мудофаа вазирлиги

Баҳолаш даврида Зулфикоров Бахром Билолидинович фаолият юритган

81,3

Ўрта даражада

20.             

Транспорт вазирлиги

Аширматов Наврўз Омонович

79,3

Ўрта даражада

21.             

Молия вазирлиги

Абдурахманова Фируза Изатулла қизи (матбуот котиби в.б.)

79

Ўрта даражада

22.             

Қурилиш вазирлиги

2021 йил 31 ноябрга қадар Эгамбердиев Рамзиддин Шомуродович фаолият юритган

75,7

Ўрта даражада

23.             

Сув хўжалиги вазирлиги

Суюнов Шуҳрат Нормахматович

75,4

Ўрта даражада

24.             

Маданият вазирлиги

Файзиев Орифжон Тулқинович

73,2

Ўрта даражада

Давлат қўмиталари ва қўмиталар

1.      

Давлат статистика қўмитаси

Абдурасулов Усмон Рустамович

86,8

Юқори даражада

2.      

Давлат божхона қўмитаси

Cаломов Нурбек Нормуродович

86

Юқори даражада

3.      

Давлат солиқ қўмитаси

2021 йил декабрь ойига қадар Назаров Музаффар Юсуф Турдибекович фаолият юритган

86

Юқори даражада

4.      

Дин ишлари бўйича қўмита

Марупов Илҳом Исломович

82,7

Ўрта даражада

5.                

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Баҳолаш даврида Раджапов Азад Туребаевич фаолият юритган

81,3

Ўрта даражада

6.                

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Ашуров Отабек Анварович

76,1

Ўрта даражада

7.                

Миллий олимпия қўмитаси

Имомхўжаев Зафар Ахбарович

75,4

Ўрта даражада

8.                

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

Ахмедова Зиёда Камуналовна

70,3

Қониқарли даражада

9.                

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

Шукуров Ғайратулла Самикович

67,8

Қониқарли даражада

10.             

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

Баҳолаш даврида вакант бўлган

66,6

Қониқарли даражада

11.             

Монополияга қарши курашиш  қўмитаси

Вакант

63,2

Қониқарли даражада

12.             

Ветиринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

Суюнов Анвар Иброҳим ўғли

62,6

Қониқарли даражада

13.             

Автомобиль йўллари қўмитаси

Турдиқулов Хушмурод Лапасович

57,7

Қониқарли даражада

Агентликлар

1.      

Давлат хизматлари агентлиги

Закирова Севара Мурадовна

95

Юқори даражада

2.                

Президент таълим муассасалари агентлиги

Собирова Дилфуза Азимджоновна

91,2

Юқори даражада

3.                

“Ўзархив” агентлиги

Алиев Анваржон Орифжонович

91

Юқори даражада

4.                

Ёшлар ишлари агентлиги

Абдуқодиров Нодир Абдуқаюмович

87,8

Юқори даражада

5.                

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Очилова Дурдона Баҳодир қизи

87

Юқори даражада

6.                

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги

Тогоева Мохрухсор Алиевна

86,8

Юқори даражада

7.                

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

Бегматова Қизлархон Шавкатовна

86,7

Юқори даражада

8.                

Кадастр агентлиги

Атамуратов Неъматжон Ахмеджанович

86,6

Юқори даражада

9.                

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Расулов Рауфжон Гафурович

77,4

Ўрта даражада

10.             

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Норов Ортиқхўжа Исроилович

74,8

Ўрта даражада

11.             

Интеллектуал мулк агентлиги

Жўраев Феруз Фозилович

72,7

Ўрта даражада

12.             

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

Турсунов Санжарбек Хазратқулович

72,6

Ўрта даражада

13.             

Давлат активларини бошқариш агентлиги

2021 йил 15 ноябрдан Сафаев Олимжон  Қаландарович фаолият юритмоқда

70,6

Қониқарли даражада

14.             

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

Сиддиқова Дилбар Мелиқуловна

68,4

Қониқарли даражада

15.             

Миллий антидопинг агентлиги

Омонов Ҳумоюн Рустамович

57,7

Қониқарли даражада

Инспекциялар

1.      

Таълим сифатини назорат қилиш давлат
инспекцияси

Хўжақулов Шавкат Саматович

87,9

Юқори даражада

2.                

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси

Хайриддинов Фирдавс Низомиддинович

76

Ўрта даражада

3.                

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

Шодиева Холида Турғуналиевна

72,2

Ўрта даражада

4.                

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси

Сидиқов Акбар Атҳам ўғли

68,9

Қониқарли даражада

5.                

Электр энергетикада назорат инспекцияси “Ўзэнергоинспекция”

Норбобоев Наврўз Бердиқобилович

67,5

Қониқарли даражада

6.                

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

Садинова Сабина Абдуганиевна

60,1

Қониқарли даражада

7.                

Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси

Шамсидинов Комилжон Камаридинович

59,8

Қониқарли даражада

8.                

“Ўзнефтгазинспекция”

Алишев Махмуд Тўрахон ўғли

48

Паст даражада

Марказлар

1.      

Гидрометеорология хизмати маркази

Аскарова (Асилходжаева) Муниса Ахроловна

91,9

Юқори даражада

2.                

Давлат тест маркази

Бобоев Орзиқул Мирзоевич

83,7

Ўрта даражада

3.                

Республика таълим маркази

Нуруллаева Моҳирахон Дилшод қизи

80,4

Ўрта даражада

4.                

Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази

Саидходжаев Саидиллаходжа Хусанович

76,6

Ўрта даражада

5.                

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази

Мирзаев Ғулом Абдирайимович

70,4

Қониқарли даражада

6.                

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Муҳаммадиев Фахриддин Мисриддинович

66

Қониқарли даражада

7.                

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази

Маматов Шерзод Мавланович

57,6

Қониқарли даражада

Акциядорлик жамиятлари ва компаниялар

1.      

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ

Маметова Меҳрибон Рауфовна

91,3

Юқори даражада

2.      

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ

Бекмухаммедов Муҳаммаджон Рузимуродович

88,3

Юқори даражада

3.                

“Ўзбекнефтегаз” АЖ

Хашимов Сиёвуш Тўрахўжаевич

87,9

Юқори даражада

4.                

“Ўзкимёсаноат” АЖ

Баҳолаш даврида Хаитова Мастура Хусановна фаолият юритган

87,4

Юқори даражада

5.                

“Ўзсувтаъминот” АЖ

Муродов Акмал Акрамович

87,3

Юқори даражада

6.                

“Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ

Тиллабоев Ҳикматулло Рустамович

87

Юқори даражада

7.                

“Ўзбектелеком” АК

Мамаджанов Тимур Машрабжонович

86,4

Юқори даражада

8.                

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ

Балтабаев Алишер Анварович

86,2

Юқори даражада

9.                

Uzbekistan Airways” АЖ

Икрамова Камола Шахитовна

84,6

Ўрта даражада

10.             

“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ

Қаршибоева Умида Маҳкамовна

84,3

Ўрта даражада

11.             

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ

Нуралиев Фахриддин Абдусатторович

84,3

Ўрта даражада

12.             

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ

Урунов Улуғбек Пулатович

83,6

Ўрта даражада

13.             

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ

Байкулов Равшан Хайтмуратович

79

Ўрта даражада

14.             

“Ўзагросуғурта” АЖ

Кобилов Шуҳрат Мусурмонович

78

Ўрта даражада

15.             

“КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ

Бахадирханова Нилуфар Данияровна

73,3

Ўрта даражада

16.             

“Ўзбеккўмир” АЖ

Душаев Неъмат Абдивабович

72,3

Ўрта даражада

17.             

“Ўзавтосаноат” АЖ

Шаджалилова Зумрад Мухаматалиевна

69,9

Қониқарли даражада

18.             

“Ўзтрансгаз” АЖ

Равшанова Шаҳноза Рашидовна

69,6

Қониқарли даражада

19.             

Навоий кон-металлургия комбинати

Баҳолаш даврида Джураев Абдумажид Ирисович фаолият юритган

69,6

Қониқарли даражада

20.             

“Дори-Дармон” акциядорлик компанияси

Пардаева Кумуш Мусурмоновна

61,6

Қониқарли даражада

Банклар

1.      

АТБ “Агробанк”

Файзуллаева Юлдуз Камиловна

83

Ўрта даражада

2.                

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”

Орипов Шуҳратжон Орип ўғли

74,3

Ўрта даражада

3.                

АТБ “Алоқабанк”

Юнусова Зухра Акбаровна

72,4

Ўрта даражада

4.                

АТБ “Микрокредитбанк”

Очилов Сарвар Нурманович

69,7

Қониқарли даражада

5.                

“Ўзсаноатқурлишбанк” АТБ

Бозаров Беҳзод Рузиевич

69,2

Қониқарли даражада

6.                

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Тўхтаева Зебо Исматуллоевна

53

Паст даражада

7.                

“Асакабанк” АЖ

Носов Максим Михайлович

51

Паст даражада

8.                

АТ “Халқ банки”

Баҳолаш даврида вакант бўлган

49,9

Паст даражада

Уюшмалар

1.      

“Ўзёғмойсаноат” уюшмаси

Калонов Фахриддин Абдурахимович

86,5

Юқори даражада

2.      

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси

Кучкарова Шахзода Ёкубжановна

84,6

Ўрта даражада

3.                

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси

Шерметов Жамшид Каримберганович

76

Ўрта даражада

4.                

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

Жабборов Фозил Фарҳодович

74

Ўрта даражада

5.                

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси

Толипов Намоз Эшонкулович

72,4

Ўрта даражада

6.                

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси

Аҳмедова Сарвиноз Шокировна

72,3

Ўрта даражада

7.                

"Ҳунарманд" уюшмаси

Хотамова Нилуфар Мустафоевна

70,4

Қониқарли даражада

8.                

Ўзбекистон банклари ассоциацияси

Абдуллаева Хадия Абдурасуловна

68,7

Қониқарли даражада

9.                

Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси

Истамов Дилшод Савретдинович

62,6

Қониқарли даражада

10.             

“Ўзчармсаноат” уюшмаси

Махмудова Феруза Рустамовна

62,3

Қониқарли даражада

11.             

“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси

Рўзиева Зилола Бекмуродовна

56,2

Қониқарли даражада

Бошқа республика ташкилотлари

1.      

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

Бозоров Муҳаммаджон Мухторали ўғли

85,3

Ўрта даражада

2.                

Мажбурий ижро бюроси

Тошпулатов Фаррух Аззамқулович

83,2

Ўрта даражада

3.                

Ўзбекистон Бадиий академияси

Кулдашев Кахрамон Абдукаримович

80

Ўрта даражада

4.                

Фанлар академияси

Жуманова Моҳира Юлдошбоевна

78,3

Ўрта даражада

5.                

“Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот институти

Баҳриева Манижа Садриддиновна

77,1

Ўрта даражада

6.                

“Вақф” хайрия жамоат фонди

Умаров Саидаброр Бозор ўғли

71,8

Қониқарли даражада

7.                

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди

Саломов Ҳасан Фармонович

71

Қониқарли даражада

8.                

Олий аттестация комиссияси

Мамадалиев Улуғбек Маруфалиевич

71

Қониқарли даражада

9.                

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Халимов Нурбек Хакимбаевич

62

Қониқарли даражада

10.             

Эл-юрт умиди жамғармаси

Содиқов Мирзиё Одилжон ўғли

61,1

Қониқарли даражада

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

1.      

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Мирзаев Манучехр Бобораҳимович

91,8

Юқори даражада

2.      

Бухоро вилояти ҳокимлиги

Жўраев Олим Эргашевич

90,7

Юқори даражада

3.      

Хоразм вилояти ҳокимлиги

 

Адамбаев Одилбек Жумабаевич

86,1

Юқори даражада

4.      

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши

Ажимуратов Азамат Лепесбаевич

86,1

Юқори даражада

5.                

Фарғона вилояти ҳокимлиги

 

Джумабаев Дилмурод Хасанбаевич

86

Юқори даражада

6.                

Наманган вилояти ҳокимлиги

Мамадалиев Фарход Ахмаджонович

85,6

Ўрта даражада

7.                

Жиззах вилояти ҳокимлиги

Бинокулов Акмал Акбарович

84,4

Ўрта даражада

8.                

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Давлатов Муродбек Маҳамадиевич

83,9

Ўрта даражада

9.                

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Содиқов Аҳрор Камолович

83,7

Ўрта даражада

10.             

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Мирраҳимов Зафар Қаҳраманович

80,6

Ўрта даражада

11.             

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2021 йил январь ойидан вакант

76,2

Ўрта даражада

12.             

Тошкент вилояти ҳокимлиги

2021 йил 1 декабрга қадар Джумаев Хамза Хаятович фаолият юритган

74,9

Ўрта даражада

13.             

Андижон вилояти ҳокимлиги

Матисақов Элёрбек Камолидинович

72,4

Ўрта даражада

14.             

Навоий вилояти ҳокимлиги

Пирнафасов Бектемир Сандович

66,2

Қониқарли даражада

 

Изоҳ.

1. Баҳолаш Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 3 октябрда 3187-рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг 2019 йил 26 августдаги 324-сон буйруғи билан тасдиқланган Низомга асосида амалга оширилди.

2. Ўрганишлар 139 та ташкилот ва идорани қамраб олди. Баҳолаш 4 та – юқори, ўрта, қониқарли ва паст даражада тоифаларига ажратилди. 45 нафар матбуот котиби (32,3%)нинг иш натижалари юқори, 57 нафари (41%)ники ўрта даражада баҳоланган бўлса, 33,1 нафари (23,7%)ники қониқарли, 4 нафари (2,9%)нинг фаолияти паст даражада, деб топилди.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, “Ўзатом” агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, “Ўзагролизинг” АЖ, “Ўзбекинвест” АЖ, “Uzbekistan airports” АЖ, Заргарлик саноати уюшмаси, Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, “Ўзмелиомашлизинг” ДУК (жами 13 та ташкилот) ахборот хизмати раҳбари томонидан маълумот тақдим этилмагани ёки белгиланган меъзонларга мос тушмайдиган маълумот тақдим этилгани, лавозими вакант бўлгани сабабли баҳоланмади.

4. Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги, Стратегик ривожланиш агентлиги, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, “Ўзметкомбинат” АЖ (жами 4 та ташкилот) матбуот котиби тайинланганига 3 ойдан камроқ вақт бўлгани сабабли баҳоланмади.


Туман ва шаҳар ҳокимликлари ахборот хизматларининг
2021 йил иккинчи ярим йилликдаги фаолияти самарадорлиги
НАТИЖАЛАРИ

Т/р

Туман ва шаҳар ҳокимлик номи

Ахборот хизмати раҳбарининг Ф.И.Ш.

Кўрсаткич миқдори

Баҳоси

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Тўрткўл тумани ҳокимлиги

Бекчанова Манзура Раджапбаевна

86,4

Юқори даражада

2.

Хўжайли тумани ҳокимлиги

Хожанов Бектурсин Мухтарович

86,3

Юқори даражада

3.

Нукус шаҳар ҳокимлиги

Сагалатдинова Эльмира Шакирбаевна

81

Ўрта даражада

4.

Мўйноқ тумани ҳокимлиги

Аблаева Дарига Серикбаевна

77,5

Ўрта даражада

5.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги

Нуримова Турсингул Муратбаевна

77,2

Ўрта даражада

6.

Қораўзак тумани ҳокимлиги

Утепшиев Бахадир Алламбергенович

77

Ўрта даражада

7.

Тахиатош тумани ҳокимлиги

Нуриллаев Чингиз Сабитович

76,5

Ўрта даражада

8.

Беруний туман ҳокимлиги

Уразова Айнура Халбаевна

76

Ўрта даражада

9.

Бўзатов тумани ҳокимлиги

Даўенова Наубаҳар Утеназаровна

75,5

Ўрта даражада

10.

Чимбой тумани ҳокимлиги

Толибаева Наргиза Азат қизи

72,5

Ўрта даражада

11.

Кегейли тумани ҳокимлиги

Мухиятдинова Турсинай Садратдиновна

72,4

Ўрта даражада

12.

Нукус тумани ҳокимлиги

Пахратдинов Алишер Абдилуақитович

71,2

Қониқарли даражада

13.

Шўманай тумани ҳокимлиги

Сейдуллаев Юсуп Генжемуратович

70,4

Қониқарли даражада

14.

Амударё тумани ҳокимлиги

Арслонова Чарос Икрам қизи

*

*

15.

Қонликўл тумани ҳокимлиги

Кдирбаев Салауат Узакбаевич

**

**

16.

Қўнғирот тумани ҳокимлиги

Абдуллаева Зухрахан Буркитбаевна

**

**

17.

Тахтакўпир тумани ҳокимлиги

Генжемуратов Оразбай Алламбергенович

**

**

Андижон вилояти

1.

Избоскан тумани ҳокимлиги

Мамажонов Абдуносир Расулжон ўғли

78,9

Ўрта даражада

2.

Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги

Иброҳимов Муслимбек Муродилжон ўғли

78,5

Ўрта даражада

3.

Хонобод шаҳри ҳокимлиги

Жабаралиев Бекзодбек Муроджон ўғли

74,4

Ўрта даражада

4.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги

Муталибов Сардорбек Иброҳимжон ўғли

67,5

Қониқарли даражада

5.

Асака тумани ҳокимлиги

Содиқжонов Ҳумоюн

Жахонгир ўғли

67,5

Қониқарли даражада

6.

Булоқбоши тумани ҳокимлиги

Юлдашев Иброҳимжон Махаматович

67,1

Қониқарли даражада

7.

Андижон тумани ҳокимлиги

Якубова Ойистахон Зайнобидиновна

66,7

Қониқарли даражада

8.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги

Ғозиев Маъруфжон Узоқович

65,8

Қониқарли даражада

9.

Марҳамат тумани ҳокимлиги

Исмонов Турсунбой Абдуманнопович

61,9

Қониқарли даражада

10.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги

Абдуллаев Санжарбек Мансуржонович

60,6

Қониқарли даражада

11.

Хўжаобод тумани ҳокимлиги

Хамзаев Сохибулло Азизуллаевич

60,6

Қониқарли даражада

12.

Улуғнор тумани ҳокимлиги

Сирожиддинов Сардорбек Хусниддин ўғли

60,3

Қониқарли даражада

13.

Бўстон тумани ҳокимлиги

Назиров Баҳромжон Мухитдинович

58,6

Қониқарли даражада

14.

Жалақудуқ тумани ҳокимлиги

Файзуллаев Фарохиддин  Салоҳиддин ўғли

54

Паст даражада

15.

Балиқчи тумани ҳокимлиги

Каримов Музаффар Маҳамаджонович

52

Паст даражада

16.

Андижон шаҳри ҳокимлиги

Рахматуллаев Акмалжон Авазбекович

**

**

Бухоро вилояти

1.

Бухоро шаҳар ҳокимлиги

Иброҳимова Гулшода Амриллоевна

86,3

Юқори даражада

2.

Қоракўл тумани ҳокимлиги

Мухторов Раббонақул Қурбонбой ўғли

84,4

Ўрта даражада

3.

Вобкент тумани ҳокимлиги

Шаропов Шуҳрат Раупович

83,9

Ўрта даражада

4.

Пешкў тумани ҳокимлиги

Эргашев Рустам Ўктамович

83,3

Ўрта даражада

5.

Когон тумани ҳокимлиги

Қаҳҳоров Азизжон Ҳаёт ўғли

75

Ўрта даражада

6.

Бухоро тумани ҳокимлиги

Қосимов Муроджон  Эркин ўғли

73

Ўрта даражада

7.

Олот тумани ҳокимлиги

Қобилов Элдор Ғаппорович

72,1

Ўрта даражада

8.

Ромитан тумани ҳокимлиги

Сатторов Ислом Истам ўғли

71,4

Қониқарли даражада

9.

Когон шаҳар ҳокимлиги

Нарзиллоев Муҳаммадали Бахриддин ўғли

70,7

Қониқарли даражада

10.

Шофиркон тумани ҳокимлиги

Зойиров Завқиддин Ҳалилович

64,7

Қониқарли даражада

11.

Жондор тумани ҳокимлиги

Шомуродов Суръат Ғуломович

57,9

Қониқарли даражада

12.

Қоровулбозор тумани ҳокимлиги

Каримов Исломжон Фарход ўғли

51,9

Паст даражада

Жиззах вилояти

1.

Мирзачўл тумани ҳокимлиги

Шербекова Хуршида Бахтиёровна

80

Ўрта даражада

2.

Дўстлик тумани ҳокимлиги

Қораев Бердиёр Хайдарович

78

Ўрта даражада

3.

Жиззах шаҳри ҳокимлиги

Раҳимова Хуршидабону Мавлон қизи

78

Ўрта даражада

4.

Арнасой тумани ҳокимлиги

Нурматов Рустам Хайриллаевич

74

Ўрта даражада

5.

Фориш тумани ҳокимлиги

Каримов Рашид Абдулҳамидович

73

Ўрта даражада

6.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ражабов Дилмурод Райимберди ўғли

71

Қониқарли даражада

7.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Нарзуллаев Жаҳонгир Абдунабиевич

69

Қониқарли даражада

8.

Пахтакор тумани ҳокимлиги

Қурбонов Рамзиддин Бахритдинович

68

Қониқарли даражада

9.

Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги

Азимов Журъат Юсуфжонович

68

Қониқарли даражада

10.

Зарбдор тумани ҳокимлиги

Сулайманов Ўктам Баходирович

68

Қониқарли даражада

11.

Зафаробод тумани ҳокимлиги

Хайруллаев Назарбек

Акмал ўғли

66

Қониқарли даражада

12.

Бахмал тумани ҳокимлиги

Эгамбердиев Акрам Йўлдошбоевич

66

Қониқарли даражада

13.

Зомин тумани ҳокимлиги

Бердимуродов

Бобур-Мирзо Шермухаммад ўғли

**

**

Қашқадарё вилояти

1.

Касби тумани ҳокимлиги

Тугалова Гулилайло Болтаевна     

73,8

Ўрта даражада

2.

Ғузор тумани ҳокимлиги

Юлдашев Худойберди Ҳасан ўғли

66,6

Қониқарли даражада

3.

Нишон тумани ҳокимлиги

Умаров Ихтиёр Холхўжаевич

66,3

Қониқарли даражада

4.

Чироқчи тумани ҳокимлиги

Раимқулов Собит Абдинаимович

65,8

Қониқарли даражада

5.

Қарши шаҳар ҳокимлиги

Жаббаров Умид Эшпўлатович

64,7

Қониқарли даражада

6.

Қарши тумани ҳокимлиги

Турдиев Тўлқин Фахриддин ўғли

61,4

Қониқарли даражада

7.

Муборак тумани ҳокимлиги

Тўймуродов Ёдгор Аброр ўғли       

61,4

Қониқарли даражада

8.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги

Ҳалимов Баҳодир Бахронович

60

Қониқарли даражада

9.

Миришкор тумани ҳокимлиги

Яздурдиев Азизбек Шухрат ўғли    

60

Қониқарли даражада

10.

Қамаши тумани ҳокимлиги

Расулов Нурбек Жабборович   

59,7

Қониқарли даражада

11.

Китоб тумани ҳокимлиги

Оқилов Қаҳрамон Қиём ўғли

58

Қониқарли даражада

12.

Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги

Узақова Гульнора Тўракуловна

58

Қониқарли даражада

13.

Косон тумани ҳокимлиги

Набиев Дилшод Ориф ўғли

54

Паст даражада

14.

Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

Қўлдошев Отабек Исмоилович

54

Паст даражада

15.

Яккабоғ тумани ҳокимлиги

Хасанов Шерзод Райхонович

54

Паст даражада

Навоий вилояти

1.

Қизилтепа тумани ҳокимлиги

Умедов Алишер Нематович

86,6

Юқори даражада

2.

Учқудуқ тумани ҳокимлиги

Қодирова Райҳон Уразовна

84,5

Ўрта даражада

3.

Ғозғон шаҳар ҳокимлиги

Амонбоев Беҳрўзжон Олимжонович

72,8

Ўрта даражада

4.

Нурота тумани ҳокимлиги

Мансуров Лутфиёр Бахтиёрович

71,5

Қониқарли даражада

5.

Томди тумани ҳокимлиги

Аметов Нурбол Жанайбек улы

70

Қониқарли даражада

6.

Навбаҳор тумани ҳокимлиги

Бобоназаров Элёр Сирож ўғли

67,9

Қониқарли даражада

7.

Хатирчи тумани ҳокимлиги

Намозов Нўъмон Мирзаевич

63,7

Қониқарли даражада

8.

Кармана тумани ҳокимлиги

Мусаев Жамшид Қаҳрамонович

62

Қониқарли даражада

9.

Конимех тумани ҳокимлиги

Жангиров Отабек Файзуллаевич

62

Қониқарли даражада

10.

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги

Худойқулов Умиджон Одилович

62

Қониқарли даражада

11.

Навоий шаҳар ҳокимлиги

Махмулов Зариф Ахмадович

58

Қониқарли даражада

Наманган вилояти

1.

Наманган шаҳар ҳокимлиги

Носиров Бахтиёр Ҳошим ўғли

79,4

Ўрта даражада

2.

Давлатобод тумани ҳокимлиги

Нарзуллаев Ойбек Абдусамадович

79,4

Ўрта даражада

3.

Чортоқ тумани ҳокимлиги

Умматов Расулбек Рустамжонович

78,6

Ўрта даражада

4.

Уйчи тумани ҳокимлиги

Қамбаров Муҳаммадали Каримбоевич

78,3

Ўрта даражада

5.

Мингбулоқ тумани ҳокимлиги

Кенжаев Шоҳруҳ

Рустам ўғли

77,2

Ўрта даражада

6.

Чуст тумани ҳокимлиги

Исмоилова Ҳулкар Анваровна

76,9

Ўрта даражада

7.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги

Кенжаева Зоҳида Абдуллаевна

76,6

Ўрта даражада

8.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги

Саттаров Аббосбек Нодиржон ўғли

75,9

Ўрта даражада

9.

Косонсой тумани ҳокимлиги

Темиров Рустамхон Аҳадхонович

75,9

Ўрта даражада

10.

Поп тумани ҳокимлиги

Эрматов Фурқат Тохиржонович

75,7

Ўрта даражада

11.

Учқўрғон тумани ҳокимлиги

Мадраҳимов Расул Қўчқорович

75,1

Ўрта даражада

12.

Наманган тумани ҳокимлиги

Ваҳобов Қодиржон Тоҳиржон ўғли

74,3

Ўрта даражада

13.

Норин тумани ҳокимлиги

Ҳасанов Носиржон Адилбекович

62,6

Қониқарли даражада

14.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги

Собиров Бекзод Шухратжон ўғли

61,8

Қониқарли даражада

Самарқанд вилояти

1.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

Пўлатов Абдужаббор Султонмаҳмудович

87.4

Юқори даражада

2.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Носиров Жамшид Мамаджонович

86,7

Юқори даражада

3.

Булунғур тумани ҳокимлиги

Жаббаров Аббос Жалил ўғли

86,7

Юқори даражада

4.

Жомбой тумани ҳокимлиги

Одилов Орифжон Одилжон ўғли

86,3

Юқори даражада

5.

Самарқанд тумани ҳокимлиги

Хонкелдиев Бахриддин Сафарович

86,2

Юқори даражада

6.

Пайариқ тумани ҳокимлиги

Хамидов Дилшод Умарович

85,5

Ўрта даражада

7.

Нуробод тумани ҳокимлиги

Пардаев Эркин Эгамберди ўғли

84,2

Ўрта даражада

8.

Нарпай тумани ҳокимлиги

Норбеков Исламбек Олимжонович

81,4

Ўрта даражада

9.

Пахтачи тумани ҳокимлиги

Хусанов Абдумажид Алтинович

81,3

Ўрта даражада

10.

Каттақўрғон тумани ҳокимлиги

Сафаров Жахонгир Эшпулатович

80,8

Ўрта даражада

11.

Пастдарғом тумани ҳокимлиги

Соннибоев Олим Нодирович

80,6

Ўрта даражада

12.

Тойлоқ тумани ҳокимлиги

Рахматова Нигина Исломовна

78,4

Ўрта даражада

13.

Иштихон тумани ҳокимлиги

Бобоев Илҳомжон Исоқович

78.2

Ўрта даражада

14.

Оқдарё тумани ҳокимлиги

Мажидов Алишер Набиевич

78.1

Ўрта даражада

15.

Ургут тумани ҳокимлиги

Зиёдов Арслон Қўқон ўғли

**

**

16.

Қўшработ тумани ҳокимлиги

Кўбаев Сардор  Пардабой ўғли

**

**

Сирдарё вилояти

1.

Ширин шаҳар ҳокимлиги

Абдуқундузов Шохжахон Султонбой ўғли

79

Ўрта даражада

2.

Оқолтин тумани ҳокимлиги

Юсупов Бобомурод Халиллилло ўғли

75

Ўрта даражада

3.

Боёвут тумани ҳокимлиги

Абдусаматов Авазбек

Арзиқулович

70

Қониқарли даражада

4.

Сардоба тумани ҳокимлиги

Жўраев Улуғбек Турабекович

67

Қониқарли даражада

5.

Гулистон тумани ҳокимлиги

Челибоев Хуршид

Парманқулович

66

Қониқарли даражада

6.

Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Султонова Иноятой Акбаровна

66

Қониқарли даражада

7.

Сирдарё тумани ҳокимлиги

Жўрабоев Сухроб Комил ўғли

60

Қониқарли даражада

8.

Ховос тумани ҳокимлиги

Махмудов Сарвар Тўйчибой ўғли

64

Қониқарли даражада

9.

Гулистон шаҳар ҳокимлиги

Юнусов Шухрат Муҳамадиевич

62

Қониқарли даражада

10.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Абдураҳмонов Абдулла

Хошимович

47

Паст даражада

11.

Сайхунобод тумани ҳокимлиги

 

*

*

Сурхондарё вилояти

1.

Денов тумани ҳокимлиги

Тўраева Феруза Абдугаппоровна

86,4

Юқори даражада

2.

Шўрчи тумани ҳокимлиги

Шоева Нигина Қурбоновна

86

Юқори даражада

3.

Сариосиё тумани ҳокимлиги

Ҳасанова Мадина Баҳриддин қизи

83

Ўрта даражада

4.

Ангор тумани ҳокимлиги

Жумаева Гавҳар Тоштемировна

76

Ўрта даражада

5.

Шеробод тумани ҳокимлиги

Мамаюсупов Ассомиддин Хужамуротович

74

Ўрта даражада

6.

Қумқўрғон тумани ҳокимлиги

Жумаева Нигора Абдиғоффоровна

74

Ўрта даражада

7.

Бойсун тумани ҳокимлиги

Холёров Юнус Шавкатович

74

Ўрта даражада

8.

Музработ тумани ҳокимлиги

Абдурасулов Жаҳонгир  Шотемир ўғли

74

Ўрта даражада

9.

Термиз тумани ҳокимлиги

Бўриев Ғайрат Жуманазарович

72

Ўрта даражада

10.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги

Маматмуродов Содиқ Тожиевич

68

Қониқарли даражада

11.

Термиз шаҳар ҳокимлиги

Худойқулов Одил Чоршанбиевич

66

Қониқарли даражада

12.

Бандихон тумани ҳокимлиги

Бойтўраев Олим Холмўминович

66

Қониқарли даражада

13.

Қизириқ тумани ҳокимлиги

Бўриев Анвар Ҳайитмурод ўғли

60

Қониқарли даражада

14.

Узун тумани ҳокимлиги

Боборажабов Сардорбек Абдуллозода

54

Паст даражада

15.

Олтинсой тумани ҳокимлиги

 

*

*

Тошкент вилояти

1.

Оҳангарон тумани ҳокимлиги

Утбасов Элёр Юлдашевич

86,6

Юқори даражада

2.

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги

Рўзиева Дилфуза Байматовна

86,2

Юқори даражада

3.

Пискент тумани ҳокимлиги

Рустамова Манзура Рустамовна

84

Ўрта даражада

4.

Тошкент тумани ҳокимлиги

Исмаилова Дилафруз Абдулагзамовна

83

Ўрта даражада

5.

Бекобод тумани ҳокимлиги

Мамадалиев Акрам Абдумуталипович

80

Ўрта даражада

6.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги

Эргашев Аббосжон Камалович

78,3

Ўрта даражада

7.

Зангиота тумани ҳокимлиги

Туляганова Севара Тулкуновна

78

Ўрта даражада

8.

Паркент тумани ҳокимлиги

Шоғуломов Ботир Қобилжон ўғли

77,7

Ўрта даражада

9.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги

Юлдошвоев Хушбахт

Шуҳрат ўғли

77,3

Ўрта даражада

10.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги

Насибалиева Гулшад Хунусубовна

76,3

Ўрта даражада

11.

Қибрай тумани ҳокимлиги

Ташходжаев Тойир Худойберганович

76

Ўрта даражада

12.

Оққўрғон тумани ҳокимлиги

Бойбўтаев Ботир Бойқўзиевич

75

Ўрта даражада

13.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги

Қодирова Умида Абдуғаниевна

74

Ўрта даражада

14.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги

Маталиев Элбек Полвонович

73,6

Ўрта даражада

15.

Чиноз тумани ҳокимлиги

Мавлянов Алишер Абдурасулович

73

Ўрта даражада

16.

Янгийўл тумани ҳокимлиги

Холмуратова Райхон Муратовна

72

Ўрта даражада

17.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги

Хуррамов Сарвар Абдуллаевич

71

Қониқарли даражада

18.

Янгийўл шаҳар ҳокимлиги

Наҳалов Мансур Беркинбоевич

68

Қониқарли даражада

19.

Бекобод шаҳар ҳокимлиги

Файзиев Миркомил Мирвоҳидович

67

Қониқарли даражада

20.

Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги

Акбаров Закир Тахирович

64

Қониқарли даражада

21.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги

Абдуллаев Ёрқин Учқун ўғли

63

Қониқарли даражада

22.

Бўка тумани ҳокимлиги

Нуриддинов Тимурбек

Улуғбек ўғли

60

Қониқарли даражада

Фарғона вилояти

1.

Сўх тумани ҳокимлиги

Джураев Анваржон Ҳамробоевич

 

84

Ўрта даражада

2.

Риштон тумани ҳокимлиги

Деҳқонов Аброр Толибжонович

83,5

Ўрта даражада

3.

Қўштепа тумани ҳокимлиги

Косимова Ёрқиной Сафаровна

83,3

Ўрта даражада

4.

Учкўприк тумани ҳокимлиги

Эрматов Азизжон Ғаниевич

83,3

Ўрта даражада

5.

Ёзёвон тумани ҳокимлиги

Худойқулов Азимжон Раҳмонқулович

81,6

Ўрта даражада

6.

Қўқон шаҳар ҳокимлиги

Норбоев Улуғбек Рамазонович

80

Ўрта даражада

7.

Қува тумани ҳокимлиги

Холматов Тўланбек Зуҳриддин ўғли

80

Ўрта даражада

8.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги

Қодиров Фурқатжон Мўйдинович

80

Ўрта даражада

9.

Фарғона шаҳар ҳокимлиги

Султонов Жавоҳир Фахриддин ўғли

80

Ўрта даражада

10.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги

Абдулажанов Зухридин Шакиржанович

80

Ўрта даражада

11.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги

Мансуров Абдубанноб Абдимумин ўғли

80

Ўрта даражада

12.

Фурқат тумани ҳокимлиги

Бозоров Умиджон Убайдулло ўғли

80

Ўрта даражада

13.

Бешариқ тумани ҳокимлиги

Темиров Собиржон Ғуломович

78,6

Ўрта даражада

14.

Бағдод тумани ҳокимлиги

Полвонов Давлатжон Маҳмуджонович

78

Ўрта даражада

15.

Олтиариқ тумани ҳокимлиги

Махмудов Фахриддин Абдуллажонович

78

Ўрта даражада

16.

Данғара тумани ҳокимлиги

Усмонов Умиджон Мухсинович

76

Ўрта даражада

17.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги

Жабборов Дилшоджон Валиевич

75,6

Ўрта даражада

18.

Бувайда тумани ҳокимлиги

Солиева Азизахон Турғуновна

73,9

Ўрта даражада

19.

Фарғона тумани ҳокимлиги

Сидиқов Санжарбек Абдусаматович

72,9

Ўрта даражада

Хоразм вилояти

1.

Урганч шаҳар ҳокимлиги

Худайберганов Баходир Рашидович

83

Ўрта даражада

2.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги

Усманова Жамила Умаровна

83

Ўрта даражада

3.

Янгиариқ тумани ҳокимлиги

Собирова Дилноза Эркиновна

78

Ўрта даражада

4.

Хонқа тумани ҳокимлиги

Хожаниязов Шохрух Ойбек ўғли

78

Ўрта даражада

5.

Янгибозор тумани ҳокимлиги

Нурметова Умидахон Озодбоевна

78

Ўрта даражада

6.

Тупроққалъа тумани ҳокимлиги

Машарипов Фурқатбек

Баҳодир ўғли

78

Ўрта даражада

7.

Гурлан тумани ҳокимлиги

Жабберганов Ориф Алимбаевич

72

Ўрта даражада

8.

Боғот тумани ҳокимлиги

Абдуллаева Муҳаббат Бардибоевна

71

Қониқарли даражада

9.

Хива шаҳар ҳокимлиги

Саибнозоров Азамат Файзуллаевич

68

Қониқарли даражада

10.

Шовот тумани ҳокимлиги

Искандарова Мехрибон Шомуратовна

68

Қониқарли даражада

11.

Урганч тумани ҳокимлиги

Аннахасанов Азамат Ражабович

64

Қониқарли даражада

12.

Хива туман ҳокимлиги

Юсупов Мақсудбек Раҳимберганович

62

Қониқарли даражада

13.

Қўшкўпир тумани ҳокимлиги

Ражабов Бехруз Оманбаевич

*

*

Тошкент шаҳар

1.

Учтепа тумани ҳокимлиги

Тўраев Тўрабек Эргашевич

86,8

Юқори даражада

2.

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги

Пармонов Маъмуржон Мамасодиқович

79,8

Ўрта даражада

3.

Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги

Хакимова Нигина Алимджановна

71,5

Қониқарли даражада

4.

Яккасарой тумани ҳокимлиги

Насимов Отабек Олимович

62,4

Қониқарли даражада

5.

Чилонзор тумани ҳокимлиги

Боллиева Меҳри Куйлиевна

62,3

Қониқарли даражада

6.

Олмазор тумани ҳокимлиги

Талибджонов Виталий Валиджанович

60

Қониқарли даражада

7.

Бектемир тумани ҳокимлиги

Исакова Маҳлиё Равшановна

59,4

Қониқарли даражада

8.

Миробод тумани ҳокимлиги

Ҳазрат Шодиёр Исмат ўғли

58

Қониқарли даражада

9.

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги

Раҳимова Дилфуза Закиржановна

57

Қониқарли даражада

10.

Яшнобод тумани ҳокимлиги

Махмудов Акрамходжа Алиакбарходжаевич

56

Қониқарли даражада

11.

Юнусобод тумани ҳокимлиги

Эрматова Зилола Ахмаджон қизи

56

Қониқарли даражада

12.

Сергели тумани ҳокимлиги

Асатов Сардор Собир ўғли

55

Паст даражада

 


Изоҳ:

1. Баҳолаш Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 3 октябрда 3187-рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг 2019 йил
26 августдаги 324-сон буйруғи билан тасдиқланган Низомга асосида амалга оширилди.

2. Ўрганишлар 206 та туман ва шаҳар ҳокимликларини қамраб олди. Баҳолаш 4 та – юқори, ўрта, қониқарли ва паст даражада тоифаларига ажратилди. 14 нафар матбуот котиби (7,3%)нинг иш натижалари юқори, 97 нафари (49,7%)ники ўрта даражада баҳоланган бўлса, 76 нафари (38,4%)ники қониқарли, нафари (4,6%)нинг фаолияти паст даражада деб топилди.

3. Андижон шаҳар ва Қонликўл, Қўнғирот, Тахтакўпир, Зомин, Ургут, Қўшработ, Амударё, Сайхунобод, Олтинсой, Қўшкўпир туман ҳокимликлари томонидан маълумот тақдим этилмагани, вакант ёки тайинланганига 6 ойдан камроқ вақт бўлгани сабабли баҳоланмади.


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва
мувофиқлаштириш бошқармаси

Увеличить на0%