Янги китоблар тақдимотлари ўтказилди
Мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши асосида таниқли ўзбек адиблари, дунёнинг атоқли ёзувчилари асарларини нашр этиш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда.
2022 йилнинг январ-февраль ойлари давомида ноширлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектлари томонидан яна бир қатор китобларнинг тақдимотлари ўтказилди.
Хусусан, “Янги аср авлоди” нашриёти жорий йилнинг дастлабки икки ойида 11 номдаги китоб тақдимотини ўтказди. Улар орасида жаҳон дурдоналари — С.Цвейгнинг “Қалб бесабрлиги”, А.Шанликўғлининг “Виждон азоби”, Р.Н.Гунтекиннинг “Муҳаббат симфонияси” каби асарлар бор.
“Академнашр” нашриёти ҳам 11 номдаги китобларни ўқувчилар эътиборига ҳавола этди. Асосан маҳаллий адиблар асарлари (Э.Турон “Ойнур”, А.Саид “Вақт манзили”, А.Кўчимов “Сайланма” 4 жилдлик, Шукурулло “Шафақ (Рассвет)”, Ў.Раҳмат “Шаффоф лаҳза”, З.Мўминова “Юрагига Сурхондарё сиғган аёл”, Э.Сиддиқова “Она ҳақида қўшиқ”) тақдимоти китобхонлар эътиборидан четда қолмади.
Шунингдек, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи ҳам Ш.Бўтаевнинг “Еттинчи тонг” романи, ҳамда Бердақ “Навоий асарлари луғати” 2-жилди тақдимотини ўтказди.
Диний мазмундаги 15 номдаги адабиётлар тақдимоти “Ҳилол-нашр” нашриёт-матбаа уйи томонидан ўтказилди. “Муҳаддислар ва ҳанафий фуқаролар наздида ҳадис илмлари”,“Қуръони Карим қироатлари тўғрисида”, “Намоз диннинг устуни”, “Фаҳмул мақру” каби асарлар шулар жумласидан.
Китоб нашр этиш ишлари ва асарлар тақдимотлари давом этмоқда.