ЭЪЛОН!

07.05.2022, 13:16

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги “Инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари учун” ҳамда “Раҳбар фаолияти хроникаси” номли китобларни ўзбек тилида (лотин ва кирилл алифбосида), шунингдек, "Ўзбекистон Иккинчи жаҳон уруши даврида" китоб-альбомни ўзбек (лотин ва кирилл алифбосида) ва рус тилларида  нашр этиш бўйича танлов эълон қилади.

Ушбу китобни нашр этиш бўйича маҳаллий нашриётлар томонидан ўз тижорат таклифларини қуйидаги талаблар асосида info@aimc.uz ва a.valixonov@aimc.uz электрон почта манзиллари орқали 2022 йил 11 май кунига қадар юборишлари сўралади:

Тижорат таклифларини тақдим этувчи нашриётлар учун белгиланадиган талаблар:

корхона иш фаолияти даври 3 йил ва ундан юқорилиги (юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганилиги ҳақида гувоҳнома, ноширлик (матбаа) фаолиятини бошлаганлиги ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилгани ҳақида тасдиқнома ҳамда молиявий ҳисоботидан кўчирма);

иштирокчининг банкрот деб эълон қилинмаганлигини тасдиқловчи ҳужжат (иштирокчи томонидан имзо ва муҳр билан тасдиқланган кафолат хати);

● нашриётда юқори малака ва кўникмаларга эга бўлган, камида 5 йиллик иш тажрибасига эга 4 ва ундан ортиқ муҳаррирнинг доимий асосда ишлаётганини тасдиқловчи ҳужжатлар (фаолият юритаётган муҳаррирлар, уларнинг ихтисослиги ва тажрибаси тўғрисида маълумот, меҳнат шартномасидан кўчирма);

● сўнгги 3 йил давомида ижтимоий-сиёсий асарларни нашр этгани тўғрисида маълумот
(нашр этилган ижтимоий-сиёсий асарлар номи, муаллифи);

● китобни нашр этиш бўйича ҳисоб-китоблар тақдим этилиши керак (бунда муаллиф (тузувчи), таржимон, фотосуратчи, рассом-дизайнерлар қалам ҳақлари, нашрга тайёрлаш ҳамда чоп этиш билан боғлиқ барча сарф-харажатлар инобатга олиниши лозим);

● китобнинг матни, мазмун мундарижаси ва оригинал макети Агентлик билан келишилади ҳамда нашр этиш ишлари 15 иш кунида амалга оширилади;

● Агентликнинг талабига мувофиқ китоб нашр этилгандан сўнг тақсимот асосида вазирлик, идора ва ташкилотларга китобларни етказиб беради;

● иштирокчи томонидан китобни нашр этиш бўйича тақдим этилган сарф-харажатлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилади ҳамда унинг якуний хулосаси асосида нашриёт билан шартнома имзоланади. Молия вазирлигининг якуний хулосаси иштирокчи томонидан тақдим қилинган ҳисоб-китоблардан фарқ қилиши мумкин.

● Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунига (22.04.2021 й,
ЎРҚ-684-сон) асосан Давлат харидлари махсус портал (https://xarid.uzex.uz/)дан рўйхатдан ўтган бўлиши лозим.


Китобни нашр этиш бўйича техник параметрлар:

1. “Инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари учун” номли китоб (ўзбек тилида, кирилл алифбосида)

● 70х100 1/16 бичимда;

● ҳажми 416 саҳифа;

● муқовалаш тури қаттиқ (7БЦ), 3 мм.лик картондан фойдаланилади, блоклар ип билан тикилади (камида 5 та чок), каптал ёпиштирилади;

● муқова 150-200 гр.лик силлиқланган қоғозда, 4+1 (CMYK) рангда чоп этилади, ламинация қилинади, 3D лак;

● форзац 190 гр.лик қоғозда, 4+0 (CMYK) рангда;

● ички саҳифалар 80 гр.лик офсет қоғозда, 2+2 рангда чоп этилади;

● адади 5 000 нусха.


2. “Инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари учун” номли китоб (ўзбек тилида, лотин алифбосида)

● 70х100 1/16 бичимда;

● ҳажми 416 саҳифа;

● муқовалаш тури қаттиқ (7БЦ), 3 мм.лик картондан фойдаланилади, блоклар ип билан тикилади (камида 5 та чок), каптал ёпиштирилади;

● муқова 150-200 гр.лик силлиқланган қоғозда, 4+1 (CMYK) рангда чоп этилади, ламинация қилинади, 3D лак;

● форзац 190 гр.лик қоғозда, 4+0 (CMYK) рангда;

● ички саҳифалар 80 гр.лик офсет қоғозда, 2+2 рангда чоп этилади;

● адади 5 000 нусха.


3. “Раҳбар фаолияти хроникаси” номли китоб (ўзбек тилида, кирилл алифбосида)

● бичими 70х100 1/16

● ҳажми 744 бет, 46,5 босма табоқ, 60,45 ш.б.т.

● адади 5 000 дона.

● муқова тури : қаттиқ 7 тиснениялик

● матн ранги 1+1, матн учун қоғоз офсет 70 гр.

● фронтиспис 4+0, фронтиспис учун қоғоз (мелованный) 150 гр.

● форзац 0+0, форзац учун қоғоз офсет 160 гр.


4. “Раҳбар фаолияти хроникаси” номли китоб (ўзбек тилида, лотин алифбосида)

● бичими 70х100 1/16

● ҳажми 744 бет, 46,5 босма табоқ, 60,45 ш.б.т.

● адади 5 000 дона.

● муқова тури : қаттиқ 7 тиснениялик

● матн ранги 1+1, матн учун қоғоз офсет 70 гр.

● фронтиспис 4+0, фронтиспис учун қоғоз (мелованный) 150 гр.

● форзац 0+0, форзац учун қоғоз офсет 160 гр.


5. “Ўзбекистон Иккинчи жаҳон уруши даврида” китоб-альбом (ўзбек тилида, кирилл алифбосида)

● 70х100 1/8 бичимда;

● ҳажми 352 саҳифа;

● муқовалаш тури қаттиқ (7Б), 3 мм.лик картондан фойдаланилади, блоклар ип билан тикилади (камида 5 та чок), каптал ёпиштирилади;

● муқова 200 гр.лик силлиқланган қоғозда, 4+1 (CMYK) рангда чоп этилади, ламинация қилинади, китоб-альбом номи 3D лак билан ёзилади;

● форзац 190 гр.лик қоғозда, 4+0 (CMYK) рангда чоп этилади;

● ички саҳифалар 150 гр.лик силлиқланган қоғозда, 4+4 (CMYK) рангда чоп этилади;

● адади 500 нусха.


6. “O‘zbekiston Ikkinchi jahon urushi davrida” kitob-albom (ўзбек тилида, лотин алифбосида)

● 70х100 1/8 бичимда;

● ҳажми 352 саҳифа;

● муқовалаш тури қаттиқ (7Б), 3 мм.лик картондан фойдаланилади, блоклар ип билан тикилади (камида 5 та чок), каптал ёпиштирилади;

● муқова 200 гр.лик силлиқланган қоғозда, 4+1 (CMYK) рангда чоп этилади, ламинация қилинади, китоб-альбом номи 3D лак билан ёзилади;

● форзац 190 гр.лик қоғозда, 4+0 (CMYK) рангда чоп этилади;

● ички саҳифалар 150 гр.лик силлиқланган қоғозда, 4+4 (CMYK) рангда чоп этилади;

● адади 2 000 нусха.


7. “Узбекистан в годы Второй мировой войны” книга-альбом (рус тилида)

● 70х100 1/8 бичимда;

● ҳажми 352 саҳифа;

● муқовалаш тури қаттиқ (7Б), 3 мм.лик картондан фойдаланилади, блоклар ип билан тикилади (камида 5 та чок), каптал ёпиштирилади;

● муқова 200 гр.лик силлиқланган қоғозда, 4+1 (CMYK) рангда чоп этилади, ламинация қилинади, китоб-альбом номи 3D лак билан ёзилади;

● форзац 190 гр.лик қоғозда, 4+0 (CMYK) рангда чоп этилади;

● ички саҳифалар 150 гр.лик силлиқланган қоғозда, 4+4 (CMYK) рангда чоп этилади;

● адади 500 нусха.

Қўшимча маълумотлар учун 71-244-38-85, 71-244-35-35 (Аслиддин Жўраев) рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Увеличить на0%