АОКА директори Туркия Президенти Администрацияси Коммуникациялар бошқармаси бошлиғи билан учрашди
14 май куни Истанбулда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ОАВ ва ахборот соҳасига масъул идоралари раҳбарларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Йиғилишдан кўзланган мақсад — туркий давлатлар ўртасида оммавий ахборот воситалари ва коммуникациялар бўйича ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.
Бугун, 13 май куни ушбу нуфузли тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев Туркия Президенти Администрацияси Коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Фахретдин Алтун билан мулоқот қилди.
«Hilton Istanbul Bomonti Hotel» меҳмонхонасида ташкил этилган учрашувда турли жабҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган долзарб мавзулар бўйича фикр алмашилди. Хусусан, дезинформацияга қарши курашиш, фейк хабарларни экспертиза қилиш, медиасаводхонлик, ахборот қонунчилигини такомиллаштириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Мазкур йўналишлар доирасида ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.