Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича масъул ходим тайинланди

16.05.2022, 19:00

Мамлакатимизда сўнгги йилларда гендер тенглиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Олий Мажлис Сенатида Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича қўмита ҳамда махсус комиссия фаолияти йўлга қўйилди ва самарали фаолият олиб бормоқда. 

Таъкидлаш керакки, «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, давлат органларида Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича масъул ходим белгиланиши кўзда тутилган. 

Шу боис Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг 2022 йил 16 майдаги  Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича масъул ходимни тайинлаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинди. 

Буйруққа кўра, Агентликнинг Давлат бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Садоқат Асланова Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича масъул ходим сифатида тайинланди. 

Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича масъул ходим зиммасига Агентлик тизимида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш ва бошқа вазифалар юклатилди.

Увеличить на0%