Инсон ҳуқуқларини таъминлашда гендер тенглиги масалалари

20.05.2022, 20:00

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Бош прокуратура  ҳамкорлигида 19-20 май кунлари республика даражасидаги вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари раҳбарлари учун «Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсати ва мазкур соҳада халқаро мажбуриятларнинг бажарилиши масалалари» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. 

Унда иштирок этган Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Парламент ва Омбудсманнинг роли, хусусан, давлат ва жамият бошқарувида гендер тенглиги масалалари юзасидан маъруза қилинди. 

 — Гендер – хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги муносабатларнинг жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, мафкура ва маданият, таълим ҳамда илм-фан соҳаларида намоён бўладиган ижтимоий жиҳат ҳисобланади, — деди Ф.Эшматова. — Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлашнинг асосий принциплари қонунийлик, демократизм, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги, жинс бўйича камситишга йўл қўйилмаслиги, очиқлик ва шаффофлик каби жиҳатларни ўз ичига олади. Буни жамият ҳаётига татбиқ этиш жуда муҳимлигини қайд этди. 


Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Увеличить на0%