Ахборот-кутубхона ресурслари соҳаси бўйича Халқаро конференция доирасида шўъба йиғилишлари бошланди

26.05.2022, 12:12

“Central Asia – 2022: Фан, таълим, маданият ва бизнесда Интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” ХV Халқаро конференцияси доирасида шўъба йиғилишлари Андижон шаҳрида Бобур номидаги вилоят Ахборот-кутубхона маркази ҳамда Марҳамат туманидаги ахборот-кутубхонасининг янги таъмирланган биносида бўлиб ўтмоқда.

Шўъба йиғилишларида маҳаллий ва хорижий мутахассислар: Ахборот технологиялари асрида китобхонлик маданиятини ривожлантириш; Замонавий ахборот технологиялари асосида библиографик ёзувларни яратиш ва библиографик фаолият; Ахборот инфратузилмасини ривожлантиришда замонавий архивларнинг ўрни; Кутубхона менежменти ва маркетингини ривожлантириш муаммолари ва ечимлари каби долзарб йўналишларда маъруза қилишмоқда ва ўзаро тажриба алмашишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 25 май куни ўз фаолиятини бошлаган Халқаро форум эртага ҳам давом этади.


Увеличить на0%