«Central Asia — 2022» Халқаро конференциясининг фаол иштирокчилари тақдирланди

26.05.2022, 22:00

Хабар берилганидек, бугун «Central Asia — 2022» Халқаро конференцияси доирасида шўъба йиғилишлари бўлиб ўтди.

Ахборот технологиялари ва электрон ресурслардан ҳар жабҳада самарали фойдаланиш, соҳадаги ютуқ ва муаммолар ечими борасида тажриба алмашишда намунали ва фаол маърузалари, иш фаолияти, тақдимотлари билан иштирок этган бир қатор маҳаллий соҳа вакиллари, мутахассисларга АОКА мутасаддиси ва Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан сертификат ва эсдалик совғалари топширилди. 

Жумладан, Республика болалар кутубхонаси Инвестицияларни жалб қилиш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Чарос Мирҳолиқова, Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот-кутубхона маркази Ахборот-библиография хизмати раҳбари Шоҳида Шокирова, Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Дилдора Кучарова, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти АРМ раҳбари Регина Гарибян тақдирланди.

Бугун шунингдек, Халқаро конференциянинг хорижлик иштирокчилари Фарғона вилоятининг диққатга сазовор жойларига ташриф буюришди. Хусусан, Риштон туманидаги чиннивор идишларга безак бериш цехи ва туманидаги машҳур сопол буюмлар ҳунармандчилик музейи чет эллик мутахассисларда ижобий таасурот қолдирди. Хорижий иштирокчиларга ҳунармандчилик намуналаридан эсдалик совғалар топширилди.

Бундан ташқари, Халқаро форумда ўз мамлакатининг ахборот-кутубхона фаолияти, замонавий технологияларни иш жараёнига тадбиқ этиш борасида қизиқарли маълумотлар ва таклифлар билан иштирок этган барча хорижлик иштирокчиларга сертификат тақдим этилди.

Шунингдек, тадбирни ташкиллаштиришда ҳамкорлик қилган Андижон вилояти ҳокимлигига ҳам Миллий кутубхонанинг эсдалик совғаси топширилди.


Увеличить на0%