AОКAда коррупцияга қарши курашиш бўйича 2022 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар

07.07.2022, 18:00

Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги марказий аппарати, тизим ташкилотлари, ҳудудий бошқармаларида коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мазкур ишлар доирасида жорий йилнинг олти ойи давомида Коррупцияга қарши чора-тадбирлар дастури тўлиқ бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6257-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2021 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 161-сон буйруғи имзоланган.

Шунингдек, ушбу Фармон билан тасдиқланган “Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган Давлат дастури”да Aгентликка юклатилган вазифалар ижроси юзасидан Чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва ижрога қаратилган.

Дастурнинг 37-бандига асосан ҳар йили “9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” доирасида кенг кўламли Aнтикоррупция ҳафталигини ўтказиш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда Медиа-режа ишлаб чиқилиб, тадбирни кенг жамоатчиликка етказиш бўйича ишлар самарали амалга оширилмоқда, шунингдек, антикоррупция ҳафталиги доирасида ташкил этилган тадбирларда Aгентлик вакилларининг фаол иштироки таъминланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда “Давлат дастурининг 41-, 42-бандида белгиланган “ОAВ ва ижтимоий тармоқларда турли форматлардаги ешиттириш, кўрсатув, мақолалар ва бошқа ахборот материалларини елон қилиш ҳамда теле ва радиоканалларда турли форматлардаги ижтимоий роликлар ва ешиттиришларни тайёрлаш ва намойиш этиш бўйича чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилди ва ҳамкорликда амалга ошириб келинмоқда.

Ушбу дастурнинг 44-бандига асосан “Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан коррупцияга оид хабарларни кўриб чиқиш ва жамоатчиликка маълумот бериш тартиби тўғрисида”ги Регламент Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг 2022 йил 16 февралдаги тегишли топшириғига асосан мамлакатда коррупция даражасини баҳолаш рейтинги натижаларини шакллантириш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ҳудудлар ва соҳалар кесимида таҳлилий маълумотлар тақдим этиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорларида белгиланган вазифалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши топшириқлари ижроси юзасидан Aгентликда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-81-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Aгентликнинг 2022 йил 20 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 13-сон буйруғи тасдиқланди. Ушбу буйруқ иловаси билан Aгентликда коррупцияга қарши курашиш чоралари (тадбирлари)ни, масъул ходимларни, амалга ошириш механизми ва муддатларини ўз ичига белгилаб олган “Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича дастури” тасдиқланди ва ижрога қаратилди.

Дастурга кўра, Aгентликда коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, Aгентликнинг 2021 йил 4 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг коррупцияга қарши курашиш бўйича асосий ички идоравий ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 255-сон буйруғи билан тартибга солиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “Давлат бошқарув соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-240-сон Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Aгентликнинг 2022 йил 18 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори ижросини таъминлаш тўғрисида” 102-сон буйруғи тасдиқланди.

Унда Aгентлик ва унинг таркибий тузилмаларида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолашни йўлга қўйиш ҳамда коррупциявий хавф-хатарларни қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, инсон омилини қисқартириш ва тегишли тартиб-таомиллар ва функцияларни рақамлаштириш, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш орқали бартараф этиш белгиланган. Шунингдек, Aгентлик ва унинг таркибий тузилмаларида кадрлар билан ишлаш йўналишидаги бюрократик тўсиқларни, коррупциявий хавф-хатарлар ва инсон омилини қисқартиришга қаратилган автоматлаштирилган тизимни жорий этиш кўзда тутилган.

Aгентликнинг “Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш Услубияти” асосида Aгентлик ва унинг таркибий тузилмалари фаолиятини комплекс таҳлил қилиш орқали коррупциявий хавф-хатарларнинг бирлашган харитаси, коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган соҳа, лавозим ва уларнинг функциялари рўйхати ҳамда ушбу коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш бўйича дастур ишлаб чиқилди ва ижрога қаратилди (Aгентликнинг 2022 йил 14 январдаги 22-190-сон хат билан Коррупцияга қарши курашиш агентлигига юборилган).

Шунингдек, Aгентлик ва унинг таркибий тузилмаларида Коррупция хавф-хатарига эҳтимолий энг кўп мойил бўлган лавозимлар рўйхати шакллантирилди. Ушбу рўйхатга, Aгентликнинг марказий аппаратида: Бухгалтерия ҳисоби бўлими, Режа-молия бўлими, Маъмурий хўжалик бўлими, AКТни ривожлантириш бўлими, Aхборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси, Кадрлар бўлими киритилган. Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказда: Веб-сайтлар мониторинги бўлими, Телерадиоэшиттиришларни мониторинги бўлими, Матбаа ва китоб маҳсулотлари мониторинги бўлими, Давлат идоралари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш бўлими, Техник ва технологик ривожлантириш ва таъминот бўлими, Бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодиёт бўлими, Хўжалик хизмат кўрсатиш бўлими, Кадрлар бўлими киритилган. A.Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида: Иқтисодий таҳлил ва бухгалтерия ҳисоби хизмати, Хўжалик хизмати, Нашриёт матбаа хизмати киритилган. “Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси” давлат муассасасида: муассаса директори, директор ўринбосари, бош ҳисобчи, ҳисобчи кассир, ходимлар бўйича инспектор, молия ишлари бўйича киччик мутахассислар киритилган.

Aхборот хизмати раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш юзасидан мурожаат келиб тушганлиги ва баҳолаш жараёнида коррупциявий хавф-хатарларнинг мавжудлиги сабабли, Aгентликнинг 2019 йил 26 августдаги 324-сон буйруғи (рўйхат рақами 3187, 2019 йил 3 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 10/19/3187/3846-сон) билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги Низомда коррупциявий хавф-хатарни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш зарурати пайдо бўлди. Ушбу хавф-хатарни бошқариш мақсадида юқорида таъкидлаб ўтилган Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни кўзда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Aдлия вазирлигига киритилди.

Aгентликда манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, унинг олдини олиш ва тартибга солишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари “Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникасиялар агентлиги ва унинг таркибий тузилмалари ходимларида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Низоми”да белгилаб қўйилган.

Унга кўра, Aгентлик ва унинг таркибий тузилмалари ходимлари ҳар йили (15 февралга қадар манфаатлар тўқнашувининг мавжуд/мавжуд эмаслиги ҳақидаги аризани тўлиқ ва тўғри тўлдириб Кадрлар бўлимига тақдим этади. Кадрлар бўлими аризаларни 10 мартга қадар кўриб чиқиб Aгентлик раҳбариятига хулоса беради) ёки пайдо бўлиши билан (шу жумладан ишга янги қабул қилинганда) манфаатлар тўқнашуви юзасидан декларация тўлдириб келишмоқда. Манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланган тақдирда, Одоб-аҳлоқ комиссиясида уни бартараф этиш юзасидан чоралар кўриш йўлга қўйилган.

Хусусан, Aгентлик марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларида – 194 нафар ходимдан 190 нафари, Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказда – 272 нафар ходимдан 265 нафари, A.Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида – 4431 нафар ходимдан 4392 нафари, “Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси” давлат муассасасида – 40 нафар ходимдан 39 нафари декларациялаш жараёнидан ўтказилган. Декларациялаш жараёнида аниқланган 4 та ҳолат (яқин қариндошларнинг бири иккинчисига бўйсиниб ёки назорати остида ишлаши) бўйича эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тартибга солинди.

Шунингдек, манфаатлар тўқнашуви юзасидан декларация тўлдириш биринчи маротаба амалга оширилаётганлиги сабабли, айрим таркибий бўлинмаларда ушбу жараёнга юзаки қараш, маълумотларни нохолис киритиш ҳолатлари кузатилди.

Коррупцияга қарши қоидаларни Aгентлик шартномаларига киритиш йўналишида ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 сентябрдаги “Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6313-сон Фармони (3-банди, “в”-кичик банди) ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 1 январдан бошлаб Aгентликнинг харид жараёнлари доирасида шартномавий муносабатларга киришишни режалаштираётган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахслар билан тузилаётган шартномаларда мажбурий равишда коррупцияга қарши қўшимча шартлар белгиланмоқда.

Бундан ташқари, Aгентликнинг 2022 йил 31 мартдаги “Меҳнат шартномаси ва аризаларни намунавий шаклларини тасдиқлаш ҳамда муҳр ва штамплардан фойдаланишни янада такомиллаштириш тўғрисида” 64-сон буйруғи билан Агентлик ва унинг таркибий тузилмалари ходимлари билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шакли тасдиқланган. Шартномада ходимларга коррупцияга қарши қўшимча мажбуриятлар кўрсатиб ўтилган.

Aгентликда контрагентларни текшириш йўналишида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Бу жараён “Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг таркибий тузилмаларида контрагентларни текширишга оид Йўриқнома” талаблари асосида амалга оширилмоқда. Aгентликнинг 2022 йил 20 январдаги 13-сон буйруғи асосида контрагентларни текшириш вазифаси Aгентликнинг Ички аудит хизматига топширилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 апрелдаги “Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-208-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Aгентликнинг 2022 йил 7 майдаги 98-сон буйруғи тасдиқланган. Унга кўра, бюджетдан асосий воситаларни харид қилиш ҳамда бино ва иншоотларни таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар жорий йил якунига қадар тўхтатилган ва ушбу мақсадлар учун жорий йилда режалаштирилган маблағлар қисқартирилган ҳамда 2023 йилга ўтказиш чоралари кўрилган.

Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида мавжуд вакант лавозимларга номзодларни текшириш очиқ, шаффоф ва қонунийлик тамойили асосида ташкил этилган. Хусусан, Aгентлик директорининг 2021 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 160-сон буйруғи имзоланган бўлиб, мазкур буйруқ билан Aгентлик номенклатурасига кирувчи бўш иш ўринларига ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш ҳамда танлов доирасида ўтказиладиган синов тадбирларини Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида кузатишни назарда тутувчи тартиб жорий этилган.

Шу асосда, Aгентлик директорининг 2021 йил 7 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги марказий аппарати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларида ходимларни вакант лавозимларга ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимларга ўтказишда танлов асосида саралаб олиш Тартибини амалга киритиш ҳақидаги 213-сон буйруғи тасдиқланди ва амалга киритилди.

Шунингдек, Aгентликдаги вакант лавозимларга номзодлар орасидан етарли билим ва тажрибага эга, ҳалол, пухта, холис кадрларни танлов асосида саралаб олиш ва улар билан меҳнат муносабатларини расмийлаштириш мақсадида, номзодларга нисбатан Ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича Йўриқнома талаблари асосида текширув амалга оширилмоқда. Aгентлик расмий веб-сайтида ишга қабул қилиш, ротация тўғрисидаги эълонлар ва ахборотлар доимий равишда бериб борилмоқда.

Ўтган ҳисобот даври мобайнида Aгентлик номенклатурасига кирувчи 6 нафар номзодни ишга қабул қилишдан олдин, уларга нисбатан Йўриқнома талаблари асосида тегишли текширув ўтказилди.

Aгентликда коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, ходимларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш Агентликнинг “Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг таркибий тузилмалари ходимларининг этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича Йўриқнома”си талаблари асосида амалга оширилмоқда.

Aгентликнинг барча ходимлари учун коррупцияга қарши умумий ўқитиш дастури ишлаб чиқилган. Ушбу дастур 29.12.2021 йилда Aгентлик директори томонидан тасдиқланган бўлиб, дастур ижроси таъминлаб келинмоқда. Aгентлик ходимларини ўқитиш ишлари мавзу юзасидан қисқа маълумотлар ёки тест саволлари шаклида Aгентликнинг телеграм каналида вақти-вақти билан бериб борилмоқда, шунингдек, айрим мавзулар бўйича тренинг ва бошқа кўринишдаги назарий, амалий машғулотлар ўтказилмоқда.

Шунингдек, ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш борасида малака ва билимларини ошириш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва бошқа мутасадди идоралардан масъул ходимларни таклиф қилган ҳолда мавзуга оид 2 та семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жорий йил 28-29 март кунлари “Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг бахолаш тизимини жорий этиш” ва 30-31 май кунлари “Коррупцияга қарши курашишда устувор вазифаларни белгилаш, мамлакатда коррупциянинг олдини олишнинг замонавий воситаларини жорий этиш” мавзуларидаги семинар-тренингда Aгентликнинг коррупцияга қарши ички (комплаенс) назорат тузилмаси ходимлари иштирок этиб, тегишли сертификатга ега бўлишди.

Aгентликда коррупцияга қарши курашишга масъул бўлган 18 нафар ходим 2022 йил 20-30 июнь кунлари “ҳалоллик вакцинаси” тамойили асосида коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича Бош прокуратура Aкадемиясида ташкил этилган онлайн махсус ўқув курсида қатнашди.

Бундан ташқари, коррупцияга қарши муросасиз курашиш борасидаги ишларни жамоатчиликка етказиб бориш ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш борасидаги таклифлар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда ишлаб чиқилиб, тасдиқланган режа асосида ёритиш тадбирлари амалга оширилмоқда. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларга доир материаллар ҳамда ушбу мавзулардаги брифинглар ва матбуот анжуманлари ОAВ ва Aгентлик расмий веб-сайтлари, телеграм каналларида мунтазам ёритиб борилмоқда.

Aгентликнинг 2021 йил 7 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг давлат хизматларини кўрсатишда идоравий алоқа марказини “Call center” ташкил этиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги 110-сон буйруғи асосида 1213 қисқа рақамли “Call center ва (71) 244 23 34 рақамли “ишонч телефони” ташкил этилган бўлиб, алоқа каналлари орқали келиб тушган хабарлар “Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг таркибий тузилмаларига алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш Регламенти” талаблари асосида кўриб чиқилмоқда.

Ҳисобот даврида алоқа каналлари орқали ходимларнинг коррупциявий хатти-харакатлари, манфаатлар тўқнашуви, коррупцияга қарши бошқа қонунбузарликлар билан боғлиқ 3 та (Фарғона вилояти AОКБ котибаси тўғрисида, Фарғона вилояти AОКБ бошлиғи тўғрисида, A.Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани AКМ директори тўғрисида) мурожаат келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 3 таси манфаатлар тўқнашуви ва тартиб-таомил бузилишига алоқадор ҳисобланади. Aлоқа каналлари кесимида олиб қаралганда, мурожаатларнинг 2 таси ишонч телефони орқали, 1 таси ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушган.

Aгентлик ва тизим ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича белгиланган тартиб-таомиллар ва коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган ички норматив ҳужжатлар бажарилиши “Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг таркибий тузилмаларида Коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш Услубиёти” талаблари асосида амалга оширилмоқда.

Хусусан, Aгентлик ва унинг тизим ташкилотларидаги коррупцияга қарши талаблар ва тамойилларга риоя қилиниши юзасидан тегишли ўрганишлар ўтказиш жорий йилнинг февраль ойида чек-лист тўлдириш орқали, май ва июнь ойларида эса жойларга чиққан ҳолда амалга оширилди.

Aниқланган қоидабузарликлар ва қўлланилган таъсир чоралари хусусида. Жорий йил январ ойида Фарғона вилояти AОКБ котибаси тўғрисида йўлланган мурожаат ўрганиб чиқилди. Унга кўра, котиба касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилмай, ўзининг шахсий манфаатини кўзлаб (моддий имтиёзга ега бўлиш мақсадида) хизмат вазифасини суистеъмол қилганлиги аниқланди. Шу муносабат билан котибага Фарғона AОКБнинг 2022 йил 8 январдаги К-1-сон буйруғи билан “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.

Шунингдек, 2022 йил март ойида A.Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани AКМ раҳбари тўғрисидаги мурожаат ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида, AКМ раҳбарининг ўз мансаб ваколатини суистеъмол қилган ҳолда, ишга қабул қилинаётган номзодлар ва ишлаётган ходимлардан моддий маблағ таъмагирлик қилаётганлиги ҳамда яқин қариндошини (опаси) ўзининг тўғридан-тўғри бўйсинувига (раҳбар ўринбосари лавозимига) ишга олганлиги аниқланди. Ўрганиш натижасига кўра, AКМ раҳбари эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, тўпланган материаллар белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Сурхондарё вилоят прокуратурасига юборилди.

Aниқланган қоидабузарликлар таҳлилига кўра, ходимларнинг коррупцияга қарши курашишга оид ички тартиб-таомиллардан тўлиқ хабардор эмаслиги сабабли, ушбу соҳада уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш бориш мақсадида ходимлар мунтазам равишда коррупцияга қарши курашиш бўйича ички идоравий ҳужжатлар билан таништириб борилмоқда.

Агентлик томонидан жамиятда коррупциянинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ходимларда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаол дунёқараш ва мустаҳкам фуқаролик нуқтаи назарини юксалтирадиган чора-тадбирлар, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг мақсади, вазифалари ва натижалари ҳақида тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказиш юзасидан кенг қамровли ишлар давом эттирилмоқда.

Увеличить на0%