АОКА, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ва ЮНЕСКО ҳамкорлигидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади

28.09.2022, 10:30

Бугун “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда ЮНЕСКО ҳамкорлигида ташкил этилган “Сунъий интеллект, электрон бошқарув ва ахборот эркинлиги” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Анжуман 28 сентябрь – Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш куни муносабати билан ташкил этилган бўлиб, ундан кўзланган мақсад дунё миқёсида ахборот олиш имкониятларини кенгайтиришда амалга оширилаётган ишлар таҳлили, давлат органларининг маълумотларни етказишда шаффофлик ва очиқлик сиёсатига риоя этишлари ва соҳада эришилаётган муваффақиятлар, янгиликлар тақдимоти билан таништиришдан иборат.

Тадбир гибрид форматда бўлиб ўтади. Унда маҳаллий ва хорижий соҳа мутахассислари ва экспертлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва ахборот сиёсати масалалари бўйича масъул қўмита раислари, мутасадди давлат органлари ва ташкилотлари раҳбариятлари ҳамда матбуот котиблари иштирок этмоқда.

Шунингдек, тадбир жараёнларини кенг ёритиш мақсадида маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам таклиф этилган.

Халқаро конференция эртага, 29 сентябрь куни ҳам соҳа йўналишлари бўйича бир нечта шўъбаларда ишини давом эттиради.

Бугун конференция доирасида ташкил этилган тадбирда Тошкент декларациясини қабул қилиш кўзда тутилган.



Увеличить на0%