АОКА вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилади. Ҳужжатлар 9 октябргача қабул қилинади

05.10.2022, 15:40

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда Агентлик марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

▪️ Ахборот соҳасини ривожлантириш бўлими:

Бош мутахассиси;

Етакчи мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2022 йил 9 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

▪️ Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

▪️ Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Увеличить на0%