Тошкентда “INFOLIB – 2022” XI Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги ва “Tashkent Book Fest” III Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ўтказилади

24.10.2022, 18:00

Барча китобсеварлар, ношир ва матбаачиларни “Китобсевар миллат” шиори остида 2022 йил 31 октябрь – 4 ноябрь кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва ҳудудий ахборот-кутубхона марказларида анъанавий ўтказиб келинаётган “INFOLIB – 2022” XI Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги ҳамда 2-4 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги “OʻZEKSPOMARKAZ” мажмуасида бўлиб ўтадиган “Tashkent Book Fest” III Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркасига таклиф этамиз.  

Тадбирлар давомида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга бағишланган тадбирлар, хорижий ва маҳаллий китоб маҳсулотлари билан танишиш, янги асарларнинг тақдимотлари, ёзувчи, шоирлар ҳамда соҳа мутахассислари билан ташкил этиладиган давра суҳбатлари, семинарлар, маҳорат дарслари ва тренинглар, шунингдек, турли акция ва китоб танловларида иштирок этиш имконига эга бўласиз.

Барчангизни “INFOLIB – 2022” XI Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги ва “Tashkent Book Fest” III Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида кутиб қоламиз!

Қўшимча маълумотларни “tashbookfest.uz” сайти ёки (71), 244-23-72, 244-35-35 рақамлари орқали олишингиз мумкин.

Увеличить на0%