АОКАда янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси мазмун-моҳиятига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди

24.11.2022, 17:40

Бугун Агентликда Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича Республика кенгашининг тегишли баённомаси ижросини таъминлаш юзасидан «Ҳуқуқий билимларни ошириш куни» тадбири доирасида семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги масъул ходими Ўткир Турсунбоев, Агентлик мутасаддилари ва ходимлари, шунингдек, ZOOM платформаси орқали онлайн тарзда ҳудудий бошқарма раҳбарлари иштирок этди.

Семинар-тренинг давомида меҳнат соҳасидаги ижтимоий муносбатлар, иш берувчи ва ходимлар ҳуқуқларини тартибга солишнинг янги нормалари, йиллик асосий таътиллар, уларни бериш тартиби, таътиллар жавдали тушунчаси ва мазмун-моҳияти юзасидан кўргазмали тақдимот орқали кенг маълумот берилди.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбирда янгиланган Меҳнат кодексининг кучга кириши ходимларнинг иш шароитларини янада яхшилашга, уларнинг меҳнатлари учун адолатли ҳақ тўланишига, меҳнатга мажбурлашнинг олдини олишга, ходимларнинг дам олишга бўлган ҳуқуқларини янада кенгайтиришга, пировард натижада иш унумдорлигини оширишга, меҳнат қонунчилигини халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштиришга асос бўлиши таъкидланди.



Увеличить на0%