Зўравонликка қарши курашиш ва гендер тенглик масалаларининг ОАВда ёритилиши юзасидан халқаро анжуман бўлиб ўтди

06.12.2022, 19:00

Бугун, "Tashkent city congress hall" марказида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (UNFPA) кўмагида "Зўравонликка қарши курашни институционализация қилиш. Медиада гендер таъсирчан образларни яратиш" мавзусида тажриба ва билим алмашишга бағишланган халқаро конференция ўтказилди.


Тадбирда БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Женевадаги ваколатхонаси Бош директори Татьяна Валовая, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева, БМТ доимий координатори вазифасини бажарувчи ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Шарлотта Адриан, АОКА директори А.Ходжаев, тегишли давлат органлари ва нодавлат сектор вакиллари, халқаро ташкилотлар экспертлари, шунингдек, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этди.


Халқаро анжуманда оилавий зўравонликларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича давлат органлари ҳамда фуқаролик жамияти ташкилотлари фаолиятлари, Гендер тенглиги масалаларини институционал ҳал этиш бўйича самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, ОАВ ва санъат воситасида гендер зўравонликдан хабардорлик даражасини оширишнинг самарали механизмлари кенг муҳокама қилинди. 


Шунингдек, жабрланганларга зўравонлик занжиридан чиқиш йўлларининг самарали механизмлари ҳақида маълумот берилди.


Тажриба ва билим алмашиш тадбирида оилавий зўравонликларга барҳам бериш, жамиятда гендер тенглик масалаларини давлат манфаати даражасида ҳимоя қилиш йўналишдаги лойиҳалар тақдимоти таништирилди. Жумладан, АОКА ва  Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида қўшма лойиҳа тақдим этилди.


Агентлик масъул ходими С.Асланова келтирган маълумотларга кўра, жорий йил 1 январдан 1 декабрга қадар Республикадаги мавжуд ОАВлар фаолияти таҳлилида телеканалларда 89 та ҳолатда, даврий нашрларда 70 та ҳолатда, интернет ресурларида 549 та ҳолатда гендер тенглигига мос бўлмаган эпизодлар мавжуд деб топилиб, тегишли фикр билдириш ва қарор қабул қилиш учун ваколатли органларга юборилди. Шунингдек, махсус “@stop_kriminal_bot” орқали Гендер зўравонлик ва камситиш бўйича 33 та мурожаат келиб тушган ва улар бўйича тегишли чоралар кўрилган. 


Ўзига хос форматда ташкил этилган халқаро анжуман долзарблиги жиҳатдан барча мутасадди соҳа вакиллари учун муҳим аҳамият касб этди.


Увеличить на0%