Асаджон Ходжаев Сурхондарё вилоятидаги ахборот хизматлари, нашриёт ва кутубхоналар раҳбарлари, журналистлар билан учрашди

04.03.2023, 09:47

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида АОКА директори А.Ходжаев Сурхондарё вилоятига хизмат сафарига борди.

АОКА раҳбари хизмат сафари давомида давлат органлари, вилоят ташкилотлари ва идоралари ахборот хизматлари раҳбарлари, масс-медиа вакиллари, блогерлар, нашриёт-матбаа, ахборот-кутубхона марказлари ходимлари ва бошқа қатор фаоллар билан учрашди.


Асаджон Ходжаев мутасаддилар билан учрашувда давлат раҳбари томонидан ОАВ, сўз ва матбуот эркинлиги борасида жуда катта имкониятлар яратилаётгани, тўртинчи ҳокимият вакилларига нисбатан юксак ишонч билдирилаётганини алоҳида таъкидлади.

– Бу ишончни оқлаш учун, биз ҳам бор кучимиз, салоҳиятимиз, имкониятимиз билан тинимсиз ҳаракатда бўлишимиз лозим. Мақсад ва вазифа аниқ, фақат унинг ижроси ҳам тўғри ва самарали йўлга қўйилиши муҳим, – деди А.Ходжаев сўзи давомида.


Соҳа масъуллари билан учрашувларда мавжуд муаммо ва камчиликлар тингланди, улар фаолият кўрсатаётган бино ва иншоотлар шароитлари билан танишиб, шунингдек, вилоят ташкилотлари ва идоралари ахборот хизматларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ўрганиш асосида зарурий тавсиялар берилди.

Увеличить на0%